Бугун 5 июнь, 2026 йил, жума.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Шўртан» янги футболчилар билан шартнома тузди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Трансферлар / Шўртан
Рукн: Янгиликлар
A A A

Янги мавсумга Ғузорда тайёргарликни давом эттираётган “Шўртан” шу кунларда бир нечта янги футболчилар билан шартнома тузди. Хабарингиз бор, ўтган мавсум якунланганидан сўнг баъзи асосий таркиб футболчилари жамоани тарк этганди. Натижада уларнинг ўрнини тўлдириш мақсадида клуб бош мураббийи Эдгар Гесс янги ўйинчиларни кўрикка чақирди.

Шу пайтгача янги футболчилардан етти нафари «Шўртан» билан 2013 йилги футбол мавсуми учун шартнома тузишди ва энди уларни бемалол жамоамиз аъзоси десак бўлади. Қуйида клуббилан шартнома имзолаган футболчиларни келтириб ўтамиз.

Артурас Фоменко, ҳужумчи. Фуқаролиги – Литва. 14 февраль куни 36 ёшга тўлади. Тошкентнинг «Локомотив» клубидан келди. Ўтган йил олий лигада 21 ўйинда майдонга тушиб, 8та гол урган.

Дилявер Абибуллаев, ярим ҳимоячи. Фуқаролиги – Ўзбекистон. 4 март куни 26 ёшга тўлади. Самарқанднинг «Динамо» клубидан келди. Ўтган йил олий лигада 21 ўйинда иштирок этиб, 1та гол урди.

Александр Востриков, ҳужумчи. Фуқаролиги – Ўзбекистон. 28 август куни 29 ёшга тўлади. Тошкент вилоятининг «Олмалиқ» жамоасидан келди. Ўтган йил олийлигада 16 ўйинда майдонга тушиб, 2та гол урди.

Тимур Айзатулов, ярим ҳимоячи. Фуқаролиги – Ўзбекистон. 13 март куни 31 ёшга тўлади. Тошкент вилоятининг «Олмалиқ» жамоасидан келди. Ўтган йил 15 ўйинда майдонга тушиб, бирорта ҳам гол ура олмади.

Павел Соломин, ҳужумчи. Фуқаролиги – Ўзбекистон. 15 июнь куни 31 ёшга тўлади. Муборакнинг «Машъал» клубидан келди. Ўтган йил олий лигада 11 ўйинда майдонга тушиб, 5та гол урди.

Шукур Жумабоев, ярим ҳимоячи. Фуқаролиги – Ўзбекистон. 8 март куни 24 ёшга тўлади. Фарғонанинг «Нефтчи» клубидан келди. Ўтган мавсум олий лигада бирорта ҳам ўйинда майдонга тушмади.

Иброҳим Отахонов, ярим ҳимоячи. Фуқаролиги – Ўзбекистон. 21 сентябрь куни 28 ёшга тўлади. Андижоннинг «Андижон» жамоасидан келди. Ўтган йил олий лигада 18 ўйинда қатнашиб, 1та гол урди.

Шу ўринда жамоамиз билан шартнома имзолаган барча футболчиларга омад ва яхши фаолият тилаб қоламиз.

Манба: www.fcshurtan.uz
Киритилди: 08:59, 06.02.2013. Ўқилди: 5032 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Лионель Месси Аргентина терма жамоаси сафида дебют ўйинида майдонга тушганидан сўнг 44 сония ўтиб қизил карточка олиб майдонни тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик