Бугун 9 май, 2026 йил, шанба.

  • «A» Серия
      • 08.05.2026 23:45
      • Торино
      • 2:1
      • Сассуоло
      • 09.05.2026 18:00
      • Кальяри
      • -:-
      • Удинезе
      • 09.05.2026 21:00
      • Лацио
      • -:-
      • Интер
      • 09.05.2026 23:45
      • Лечче
      • -:-
      • Ювентус
      • 10.05.2026 15:30
      • Верона
      • -:-
      • Комо
      • 10.05.2026 18:00
      • Кремонезе
      • -:-
      • Пиза
      • 10.05.2026 18:00
      • Фиорентина
      • -:-
      • Женоа
      • 10.05.2026 21:00
      • Парма
      • -:-
      • Рома
      • 10.05.2026 23:45
      • Милан
      • -:-
      • Аталанта
      • 09.05.2026 00:00
      • Леванте
      • 3:2
      • Осасуна
      • 09.05.2026 17:00
      • Эльче
      • -:-
      • Алавес
      • 09.05.2026 19:15
      • Севилья
      • -:-
      • Эспаньол
      • 09.05.2026 21:30
      • Атлетико
      • -:-
      • Сельта
      • 10.05.2026 00:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Бетис
      • 10.05.2026 17:00
      • Мальорка
      • -:-
      • Вильярреал
      • 10.05.2026 19:15
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Валенсия
      • 10.05.2026 21:30
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Хетафе
      • 11.05.2026 00:00
      • Барселона
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 09.05.2026 16:30
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Челси
      • 09.05.2026 19:00
      • Фулхэм
      • -:-
      • Борнмут
      • 09.05.2026 19:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 09.05.2026 19:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Ман. Юнайтед
      • 09.05.2026 21:30
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Брентфорд
      • 10.05.2026 18:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 10.05.2026 18:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 10.05.2026 18:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Эвертон
      • 10.05.2026 20:30
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Арсенал

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 35 76
2 Манчестер Сити 34 71
3 Ман. Юнайтед 35 64
4 Ливерпуль 35 58
5 Астон Вилла 35 58
6 Борнмут 35 52
7 Брентфорд 35 51
8 Брайтон 35 50
9 Челси 35 48
10 Эвертон 35 48
11 Фулхэм 35 48
12 Сандерленд 35 47
13 Ньюкасл 35 45
14 Лидс 35 43
15 Кристал Пэлас 34 43
16 Ноттингем Форест 35 42
17 Тоттенхэм 35 37
18 Вест Хэм 35 36
19 Бёрнли 35 20
20 Вулверхэмптон 35 18

Ўтган ўйинлар. 35-тур

35-тур Лидс 3-1 Бёрнли
35-тур Вулверхэмптон 1-1 Сандерленд
35-тур Брентфорд 3-0 Вест Хэм
35-тур Ньюкасл 3-1 Брайтон
35-тур Арсенал 3-0 Фулхэм
35-тур Борнмут 3-0 Кристал Пэлас
35-тур Ман. Юнайтед 3-2 Ливерпуль
35-тур Астон Вилла 1-2 Тоттенхэм
35-тур Челси 1-3 Ноттингем Форест
35-тур Эвертон 3-3 Манчестер Сити

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Жанлуижи Буффон: «Унутмайлик, Аллегри «Ювентус»га оғир пайтда қайтди»

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

«Ювентус»нинг афсонавий дарвозабони Жанлуижи Буффон Tuttosport нашри журналистлари билан суҳбат жараёнида жамоани мураккаб вазиятдан равон йўлга олиб чиққан бош мураббий Массимилиано Аллегрини олқишлади.

Умуман, Италия футболининг тирик рамзи кўплаб масалалар юзасидан қисқа ва лўнда фикр билдирди.

ФУТБОЛ МЕНЕЖЕРИ КУРСЛАРИ

- Имтиҳонларни қандай топширганимни ҳали билмайман, шунинг учун бу мавзуда гапирмай турганим маъқул. Тўғри, барчасига жиддий ёндашиб, обдон тайёргарлик кўрдим ва натижалар яхши чиқиши керак. Бинобарин, таҳсил жараёни мен учун расмиятчилик эмас. Қолаверса, дарсларга тўғри ёндашмаганимда, имтиҳонда ёмон кўринишим мумкин эди. Мен эса табиатан бундай бўлишини асло хоҳламайман. Қисқаси, бу борада ҳам олдимга аниқ талаблар қўйгандим. Курсларда баъзи зерикарли қисмлар  ҳам мавжудлигини ҳисобга олсак, осон бўлгани йўқ. Масалан, спорт қоидалари, низом ва кодексларни ўқиб-ўрганиш анча қийнади.

ФАОЛИЯТИ ЯКУНИ

- Ҳозир ҳаммаси ажойиб! Бағоят мамнунман, чунки энди бемалол янги лойиҳаларда қатнашаман, изланаман, нималарнидир ўйлаб топишга уринаман. Оддий айтганда, орттирилган тажрибани амалда қўллаш вақти келди. Нега ўксинишим керак? Ахир фаолиятимни 29 ёшда тугатмадим-ку. 4-5 йил давомида онгли равишда ўзимни хайрлашувга ҳозирлаб келгандим. Фақат якуний нуқтани босиш учун тўғри вақт танлаш қолганди, холос. Мана, ҳозир хотиржамман, нафақат иш, балки уйда ҳам. Қисқаси, тўлақонли ҳаёт завқини сура бошладим.

КЕЧИКТИРИЛГАН ҚАРОР

- Бунинг бир неча миллион сабаби бор! Биринчидан, охирги кунга қадар юқори даражада рақобатлашишга қурбим етишини ҳис қилдим. Иккинчидан, фарзандларим учун чин намуна бўлишни хоҳладим. Болалар ҳаётда чегараларни атрофидагилар эмас, аксинча, ўзлари белгилашлари мумкинлигини тушунишлари керак. Спортда оламида эса чегаралар баъзан ўзимиз ўйлаганимиз ёки бошқалар белгилашганидан анча узоқроқ бўлади. Учинчидан, «Парма» ва маълум бир ўтмишга қайтиш ғояси куч бағишлади. Ахир шу клубда улғайган ва доим ўзгача севилганман. «ПСЖ»­дан «Ювентус»га қайтганимда, бу тажрибани яна бир бор маълум кишилар билан баҳам кўриш истаги мени ҳаракатга солди. Шу тариқа ажойиб гуруҳ туфайли қо­йилмақом мавсумда чинакамига яйрадим. Умуман, кетиш қарорини кечиктирганимда 4, 5, 6, 7...-сабаблар ҳам йўқ эмас.

ҚУТҚАРИШ МИССИЯСИ

- «Парма» либосида ўйнаш мен учун «А» серия ва «Юве»да бўлгани каби ўзига хос қутқариш миссиясининг бир тури. Ижтимоий эмас, балки қалб масаласи! Бинобарин, мени болалигимда илҳомлантирган кишилар даврасига келганимда, баданим титраб кета бошлади. Ҳамиша нималарни бошдан кечиришим кераклигини билганман, лекин кимлигим, футболда қандай ролга эгалигимни тўлиқ тасаввур қилолмаганман. Муҳими, ҳар доим хотиржамликни сақлаб қолардим, баъзи футболчилар билан бирга ўйнаш асносида ўта бахтиёр эканлигимга ишонардим. Ҳозир эса футболга умумий ёндашув бошқача: ёш футболчи ижтимоий тармоқлар таъсирида ўзини дунё марказида тургандек тутади. Бу тармоқларда 100 минглаб, ҳатто миллионлаб обуначиларга эгалиги маҳсулидир. Эҳтимол, янги авлод ҳаммасига реалроқ қарар, ҳар ҳолда, бора-бора ўзига ўзи чоҳ қазиш жараёни йўқолади, барибир.

ЭШИКЛАР КЕНГРОҚ

- Хоҳ ишонинг, хоҳ ишонманг, муайян нуқтада алоҳида бош қотира бошлайсиз. Бу ҳақда яқинларим ва турмуш ўртоғим билан аллақачон гаплашганман. 1998 йили, яъни фаолиятим бошида «А» серияда юқори бешликка кирганман. Мана, ўтган йили «Парма»да ҳам топ-5 қаторидан жой олдим, лекин бу сафар бутун чемпионат эмас, балки майдондаги 22 нафар футболчи орасида. Айтмоқчиманки, стандартлар узоқ 1875 йили ўрнатилган, ўша даврдаги антропометрик меъёр учун ҳам шахсий кўрсаткичларим катта ҳисобланади. Яна 50-60 йилдан сўнг кўрсаткичлар 1-2 сантиметрга ўзгарди. Ҳозирчи? Замонавий спортчилар ва дарвозабонларга қаранг... Ана, волейболда ҳаттоки, тўр баландлигини қайта кўриб чиқиш кераклиги ҳақида гапира бошладилар. Икки опам волейболчи ва нима ҳақда гапираётганимни яхши биламан.

ВИАЛЛИ ТАЪЛИМОТИ

- У вақтни беҳуда сочиб юбормаслик кераклигини уқтирарди. Ҳаёт - имконият. Сен эса охирги кунгача имконларингни максимал даражада ишлатишга ҳаракат қилишинг шарт. Тўғри, бу гап ҳаётнинг иқтисодий қисмига тегишли эмас.

ДОННАРУММАГА МУНОСАБАТ

- Менимча, унда танқидчилари кўп эмас, фақат бошқаларга хатоларини кўрсатишдан завқланадиган одамлар бор. Ҳа, Жижио бундан азият чекмоқда, лекин у бундай лаҳзаларни кўп марта босиб ўтган тўлақонли профессионал!

АЛЛЕГРИНИНГ ИШИ

- Танқидми? Йўқ, бу ортиқча. Факт шуки, у клубга 2 йилдан сўнг қайтди, «Юве» эса шу вақт ичида кўплаб можаролар ўртасида қолди. Эҳтимолки, ҳамма «Ювентус»­дек клубга қайтганида мислсиз даражада қувонар, аммо барчасини янгитдан бошлаб олиш жуда қийин. Орадаги 2 йил Аллегрига якуний тўхтамга келиш, ўзига жамоа танлаш ва балки 1-2 мавсумда ғалаба қозониш учун миясида нималарнидир пишитишга имкон бергандир...

«ЮВЕ» ВА СКУДЕТТО

- Иллюзия? Нима учун? Албатта, скудетто ҳозирги жамоанинг асосий мақсади эмас, лекин умиднинг ўзи олға бошлайди. Асосийси, жамоада кучли хоҳиш, ўз чегараларини узайтириш учун етарли қатъият бўлса, бас.

ЧЕМПИОНАТЛАР

- Ҳозиргача турли миллий чемпионатларни кузатиб бораман. Чунки мухлислик ҳам футболдаги йўлимни белгилайди. Дейлик, «C» сериясида «Каррарезе» ўйинлари, қолаверса, ҳаваскорлар лигаси баҳсларини тез-тез томоша қилишим мумкин. Ке­йин «А» ва «В» серия шарҳларига ўтаман, «Ювентус» ҳамда «Парма» ўйинларини ўзимча таҳлил қиламан. Ҳар доим шундай. Умуман, профессио­наллар ва ҳаваскорлар баҳсларига бирдек қарайман. Албатта, терма жамоа футболчиларига ҳам асло бефарқ эмасман.

ЭНГ ЯХШИ ДАРВОЗАБОНЛАР

- 3 нафарини ажратиб кўрсатишим жуда қийин. Менга ўзгача жиҳатларини кўрсатишга улгурган, лекин ҳозир жароҳат туфайли ўйнолмаётган Куртуадан ташқари, яна 6-7 нафар ўта кучли кипер бор. Ўйлайманки, кўпчилик уларни билади...

МУҲАММАДХОН тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:20, 24.01.2024. Ўқилди: 1084 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Авваллари ўз дарвозасига урилган гол статистикада алоҳида қайд этилмаган. Кейинчалик “автогол” термини пайдо бўлган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 25
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Челси Жоао Педро 15
4 Манчестер Сити Антуан Семеньо 15
5 Арсенал Виктор Дьокереш 14
6 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
7 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 13
8 Борнмут Эли Жуниор Крупи 12
9 Лидс Доминик Калверт-Льюин 12
10 Ман. Юнайтед Беньямин Шешко 11

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик