Бугун 6 сентябрь, 2025 йил, шанба.

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ўмон 3 7
2 Ўзбекистон 3 7
3 Туркманистон 3 1
4 Қирғизистон 3 1

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Эрон 3 7
2 Ҳиндистон 3 4
3 Тожикистон 3 4
4 Афғонистон 3 1

Ўтган ўйинлар. 3-тур

3-тур Афғонистон 0-0 Ҳиндистон
3-тур Тожикистон 2-2 Эрон
3-тур Туркманистон 1-2 Ўмон
3-тур Ўзбекистон 4-0 Қирғизистон

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 3446 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 06.09.2025

      05:30 "Всё о главном". Дмитрий Вязьмикин.
      06:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Парагвай - Эквадор.
      08:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Колумбия - Боливия.
      10:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Уругвай - Перу.
      12:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Бразилия - Чили.
      13:55 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      15:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Аргентина - Венесуэла.
      17:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Парагвай - Эквадор.
      19:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Колумбия - Боливия.
      21:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Уругвай - Перу.
      23:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Бразилия - Чили.
      01:00 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      02:05 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Парагвай - Эквадор.
      04:05 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Колумбия - Боливия.
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 06.09.2025

      07:30 "Тайны звёзд спорта".
      08:00 Бильярд. BetBoom Пул чемпионов в Москве.
      09:30 Московские экстремальные игры 2025.
      10:20 Плавание. Чемпионат мира в Сингапуре. Финалы.
      12:00 "Формула-1. Гаснут огни".
      12:30 LIVE Летний биатлон. Альфа-Банк Кубок Содружества. Этап 1 в Сочи. Женщины. Одиночная эстафета. Прямая трансляция.
      14:15 "Небесная грация".
      14:35 LIVE Летний биатлон. Альфа-Банк Кубок Содружества. Этап 1 в Сочи. Мужчины. Одиночная эстафета. Прямая трансляция.
      16:15 "Культовые".
      16:45 Гребля на каяках и каноэ. Кубок Доброй Воли в Москве.
      19:40 Бильярд. BetBoom Пул чемпионов в Москве.
      21:15 Д/ф "Пеле. Король футбола".
      22:00 "Тайны звёзд спорта".
      22:30 Плавание. Чемпионат мира в Сингапуре. Финалы.
      00:15 "Культовые".
      00:45 Летний биатлон. Альфа-Банк Кубок Содружества. Этап 1 в Сочи. Женщины. Одиночная эстафета.
      02:35 Летний биатлон. Альфа-Банк Кубок Содружества. Этап 1 в Сочи. Мужчины. Одиночная эстафета.
      04:20 "Сюрпляс".
      04:45 Гребля на каяках и каноэ. Кубок Доброй Воли в Москве.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 06.09.2025

      05:55 Новости.
      06:00 LIVE Смешанные единоборства. ONE FC "Fight Night 35" в Бангкоке, Таиланд. Ибрагим Дауев против Акбара Абдуллаева, Дмитрий Ковтун против Рамболека. Прямая трансляция.
      09:30 Новости.
      09:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 М/с "Чемпионы".
      11:25 "Век нашего спорта". "Лидия Скобликова. Уральская молния".
      12:30 LIVE Летний биатлон. Альфа-Банк Кубок Содружества. Этап 1 в Сочи. Женщины. Одиночная эстафета. Прямая трансляция.
      14:15 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:35 LIVE Летний биатлон. Альфа-Банк Кубок Содружества. Этап 1 в Сочи. Мужчины. Одиночная эстафета. Прямая трансляция.
      16:15 Новости.
      16:20 Все на Матч! Прямой эфир.
      17:30 LIVE Хоккей. ФОНБЕТ Чемпионат КХЛ. ЦСКА (Москва) - "Динамо" (Москва). Прямая трансляция.
      20:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      20:55 LIVE Футбол. Winline Суперсерия. "Зенит" (Россия) - "Сьон" (Швейцария). Прямая трансляция.
      23:00 LIVE Смешанные единоборства. UFC Fight Night в Париже, Франция. Нассурдин Имавов против Кайо Борральо. Прямая трансляция.
      03:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      04:30 Летний биатлон. Альфа-Банк Кубок Содружества. Этап 1 в Сочи. Женщины. Одиночная эстафета.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 06.09.2025

      06:00 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 13. Кабесон-де-ла-Саль - вершина Англиру.
      08:30 Теннис. US Open. Мужчины. 1/2 финала.
      10:30 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 13. Кабесон-де-ла-Саль - вершина Англиру.
      12:00 Парусный спорт. The Ocean Race Europe. "На борту", 8 эп.
      12:30 Теннис. US Open. Мужчины. 1/2 финала.
      13:15 LIVE Велоспорт. "Вуэльта". Этап 14. Авилес - вершина Ла-Фаррапона. Прямая трансляция.
      18:00 LIVE Теннис. US Open. Мужчины. Пары. Финал. Прямая трансляция.
      20:30 Теннис. US Open. Женщины. 1/2 финала.
      21:30 LIVE Теннис. US Open. Женщины. Финал. Прямая трансляция.
      00:45 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 14. Авилес - вершина Ла-Фаррапона.
      03:00 Теннис. US Open. Мужчины. Пары. Финал.
      04:30 Теннис. US Open. Женщины. Финал.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Кайзер буюклигига мисоли ҳужжат!

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Машҳурлар / Иқтибослар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Тенги йўқ футболчи, мураббий ва атоқли шахс - буюк Франц Беккенбауэрнинг ёруғ оламни ташлаб кетгани нафақат Германия, балки бутун дунё футбол жамиятини чуқур қайғуга солгани тайин. Кайзернинг футболчи ролидаги ижодий фаолияти давомида ва оддий инсон мақомида эришган мартабаси кўламини кенгроқ тушуниш учун энг муҳим жиҳатларга эътибор қаратиш кифоя қилади.

***

Беккенбауэр футболни тубдан ўзгартирди, намунали либеро ихтисосини яратди. Либеро роли ўтган асрнинг 60-йиллари Беккенбауэрнинг ўз иқтидорлари шодасидан максимал фойдаланишга уринишлари натижасида шаклланди. Ўша даврда бўлажак Кайзер ҳужум чизиғининг чап қанотидан марказий ярим ҳимоячи позициясига кўчган, лекин янги ролдан қониқмаганди. У тез орада Эррера бошқарувидаги «Интер» ўйин­ларини кузатиш жараёнида жумбоққа ечим топади. Жамоа 1-3-3-3 тактик чизмасига таянар, бунда Жачинто Факетти чап қанот ҳимоячиси ва латерали (ўнг тарафда бундай ихтисос умуман бўлмаган) ролини бажариб, бир томонни тўлиқ ёпган ҳолда ҳужумга отланарди. Беккенбауэр эса Факетти ва Пикки ролларини умумлаштириб, вертикал йўналишда ҳаракатланадиган либерога айланади. Натижада жамоа ўйини тубдан ўзгаради. У ҳимоячилар ортида туриб, ўйин равишини бошқарар, жамоадошларини рақиб ярим майдонига жалб этар ва позицион ҳужумларда қўққисдан олдинга ўтиб, сон жиҳатдан устунликни таъминларди. Бунда Францга дриблинг, тезлик ва ҳар икки оёғи билан зарба йўллаш имконияти қўл келарди. Шу тариқа немис футболи бирданига Европада ҳукмронлик қила бошлайди, Францнинг жамоалари ғолиблар сафига кўтарилади. У жумладан, «Бавария» билан 13та (жумладан, Европа Чемпионлар кубогида 3 марта) соврин ютади, яна жаҳон ва Европа чемпионатларида зафар қучади, «Нью-Йорк Космос»даги 4 мавсумда 3 марта ғолиблик нашидасини суради. Шунингдек, «Гамбург» сафида ҳам Германия чемпиони бўлади.

***

Франц - барча буюк воқеалар иштирокчиси ва бош қаҳрамони. Германия телевидение­сида терма жамоалар миқёсидаги бирор ўйин ЖЧ-70 ярим финалидан ўрин олган Италия - ГФР тўқнашувичалик кўп намойиш этилмаган. 2000 йили дунёнинг энг машҳур 50 нафар футбол намояндаси ўртасида ўтказилган сўров якунига кўра, айни шу ўйин ХХ асрдаги энг яхшиси сифатида эътироф этилганди. Беккенбауэр ўша баҳс бошланиши арафасида жамоадошларини огоҳлантиради: «Йигитлар, асосийси - даст­лабки дақиқаларда гол қўйиб юбормаслик. Акс ҳолда, италь­янлар қўйган бетон тўсиқдан ҳеч қачон ўтолмаймиз». Би-роқ бундестим иложини тополмайди: аввалига гол қабул қилиб, кейинги 83 дақиқада мувозанатни тиклашга зўр беради. Ниҳоят, 90+1-дақиқада Шнеллингер ҳам олдинга ўтади ва унинг кутилмаган ҳамласи рақиб ҳимоячиларини довдиратиб қўяди. Жарима майдони ичига ёриб кирган ҳимоячи якунда Грабов­ски узатмасидан сўнг тўпни дарвозага йўллайди. «Мени тобутга ётқизиб, ибодат бошлашганида, руҳоний рўпарада 1970 йили Италия термасига қарши ўйинда ҳисобни тенг­лаштирган киши ётганини айтади», - дея ҳазиллашганди бунтестим либосидаги 47та ўйинда 1тагина гол урган Шнеллингер бир неча йилдан кейин.

***

Ярим ҳимояда тўп сурган Франц осонгина бўш коридор топар ва олдинга интиларди. Шундай рейдларидан бирида уни жарима майдони ёнида қўполлик билан тўхтатишади. «Майдонга йиқилгач, ўнг елкамда кучли оғриқ сездим», - деб ёзганди футболчи «Рақибларим - менинг дўстларим» номли биографик асарида. Немислар ҳакамдан рақибга карточка кўрсатишни талаб қилишади, Беккенбауэрнинг ўзи эса жим эди. Ўша лаҳзада мураббий Хельмут Шёнда футболчи алмаштириш имконияти қолмаганди. Шифокорлар Францга тиббий ёрдам кўрсатишгач, у ўнг қўли бинт­ланган ва гавдасига маҳкам ёпиштирилган ҳолда майдонга қайтади. Бироқ аввалги ҳаракатчанлиги қолмаганди. «Майдонда соғлом Беккенбауэрни кўришни истагандим. Шунда адолат қарор топарди», - деганди унга қўполлик ишлатган Ривера ўйин якунида афсус оҳангида. Кайзер фаолиятидаги яна бир унутилмас ёрқин ўйин - бу ЖЧ-74 финали (ГФР - Нидерландия). Ўшанда нимислар жаҳон аҳлига тотал футболга қарши қурол - универсал услубни намойиш этгандилар. Хельмут Шён финалга пухта тайёргарлик кўриш мақсадида Ринус Михельс тактикасини ипидан игнасигача таҳлил қилган, хавф қайси ҳудуддан келишини ўрганиб чиққан ва унга қарши универсал машина яратганди. Учрашувда ҳамма немисларнинг ҳудудларни назорат қилишлари, ҳужумчиларнинг ҳимоячиларга ёрдам беришлари ва керакли паллада рақиб режаларини пучга чиқаришларига гувоҳ бўлади. Албатта, самарали ҳаракатларда Франц бош ролни ижро этганди. Якунда ижодкор Михельснинг тотал футболи мағлубиятни тан олади.

***

Германия футболида барча авлод вакиллари унга таъзим қиладилар. Нафақат немислар, балки бошқалар ҳам. Мана, айрим эътирофларга эътибор қаратинг.

Карл-Хайнц Румменигге: - Айтиш жоиз, у идеал ижрочи эди. Ҳаётим давомида хоҳ майдон, хоҳ унинг ташқарисида Кайзерни кимдир тан­қид қилганини эшитган эмасман.

Герд Мюллер: - Ҳеч ким ҳеч қачон Францдан ўзиб кетолмаган.

Эрик Кантона: - Беккенбауэр чин етакчи, тўпни моҳирлик билан олиб юрадиган абжир йигит бўлган. Лекин ҳозир бош­қа жиҳатини тилга оламан: у юрагимни парчалаган. 8 ёшлигимда ГФР ва Нидерландия термалари ўртасидаги финалда нидерландларга мухлислик қилганман. Жамоа мағлубиятидан кейин эса ҳўнграб йиғлагандим. Кайзер мукаммал инсон бўлганини эса энди тушундим.

Эйсебио: - Кайзер барча позицияларда бирдек ўйнарди - ҳимояда ҳам, марказда ҳам. Универсаллиги ҳам майли, ўйин­ни нозик ҳис этарди. Шунингдек, олдинга интилиб, гол уришни ҳам ўрнига қўярди.

Бобби Чарльтон: - Францнинг арсеналидаги энг муҳим қурол - майдондаги ҳолатни аниқ баҳолаш. Франц тўп билан муомалада, уни рақибдан тортиб олишда яққол устун эди ва ҳеч қачон тушкунликка тушмасди. Идеал даражада ўйнаган пайти ҳам бор кучини ишга солмаётгандек тасаввур уйғотарди. Бундай футболчига қарши ўйнаш жуда қийин.

Пеле: - Беккенбауэр майдонда менга дуч келган рақибларнинг энг сараси. Бош­қа гап ортиқча.

Жерар Пике: - Видеолавҳалар таҳлилидан кейин Беккенбауэр тенги йўқ футболчи бўлганини теран тушундим. У ҳимоядаги ишлардан ортиб, ҳужумда ҳам фаол қатнашган, голлар урган ва жамоани бошқарган. Қойилмақом ижрочи.

Умуман, Кайзер футболда имкони бор барча совринларни қўлга киритган. Дейлик, футболчи ва мураббий мақомида ЖЧда зафар қучган. Бундан ортиқча таърифнинг ҳожати ҳам йўқ.

Содиқ СОБИР тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:50, 25.01.2024. Ўқилди: 1916 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, ЖЧларининг олтитасида мезбон давлат ғалаба қозонган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Эрон Амирҳуссайн Ҳуссайнзода 3
2 Ўзбекистон Игорь Сергеев 3
3 Ўмон Иссам ал-Сабҳий 2
4 Тожикистон Шаҳром Самиев 2
5 Эрон Муҳаммадмеҳдий Муҳибий 1
6 Тожикистон Зоир Жўрабоев 1
7 Ўзбекистон Ҳожимат Эркинов 1
8 Ўмон Носир ар-Роваҳий 1
9 Туркманистон Арзувгули Сапаргулиев 1
10 Ўмон Муҳсин ал-Ғассоний 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.