Бугун 19 март, 2026 йил, пайшанба.

      • 18.03.2026 01:00
      • Арсенал
      • 2:0
      • Байер
      • 18.03.2026 01:00
      • Челси
      • 0:3
      • ПСЖ
      • 18.03.2026 01:00
      • Манчестер Сити
      • 1:2
      • Реал Мадрид
      • 18.03.2026 22:45
      • Барселона
      • 7:2
      • Ньюкасл
      • 19.03.2026 01:00
      • Бавария
      • 4:1
      • Аталанта
      • 19.03.2026 01:00
      • Ливерпуль
      • 4:0
      • Галатасарой
      • 19.03.2026 01:00
      • Тоттенхэм
      • 3:2
      • Атлетико
  • Суперлига
      • 18.03.2026 19:15
      • Қўқон-1912
      • 2:1
      • Навбаҳор
      • 18.03.2026 19:15
      • Хоразм
      • 1:2
      • Бунёдкор
      • 18.03.2026 20:00
      • Қизилқум
      • 0:1
      • ОКМК
      • 19.03.2026 16:00
      • Андижон
      • -:-
      • Машъал
      • 19.03.2026 18:15
      • Бухоро
      • -:-
      • Динамо
      • 20.03.2026 16:00
      • Нефтчи
      • -:-
      • Локомотив
      • 20.03.2026 17:00
      • Насаф
      • -:-
      • Сурхон
      • 20.03.2026 18:15
      • Сўғдиёна
      • -:-
      • Пахтакор
  • «A» Серия
      • 20.03.2026 22:30
      • Кальяри
      • -:-
      • Наполи

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 3 9
2 Локомотив 3 7
3 Насаф 3 7
4 Бухоро 3 7
5 Бунёдкор 4 7
6 Навбаҳор 4 6
7 Пахтакор 3 6
8 Қизилқум 4 6
9 Динамо 3 4
10 ОКМК 4 4
11 Хоразм 4 4
12 Қўқон-1912 4 4
13 Андижон 3 3
14 Сурхон 3 1
15 Сўғдиёна 3 1
16 Машъал 3 0

Ўтган ўйинлар. 4-тур

4-тур Қўқон-1912 2-1 Навбаҳор
4-тур Хоразм 1-2 Бунёдкор
4-тур Қизилқум 0-1 ОКМК

Навбатдаги ўйинлар. 4-тур

19/03 16:00 Андижон - Машъал
19/03 18:15 Бухоро - Динамо
20/03 16:00 Нефтчи - Локомотив
20/03 17:00 Насаф - Сурхон
20/03 18:15 Сўғдиёна - Пахтакор

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Айтана Бонмати: «Меҳнат этикаси ва ғолиблик менталитетига эга бўлиш жуда муҳим»

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / ФИФА тадбирлари / Йилнинг энг яхшилари
Рукн: Интервьюлар
A A A

Испания терма жамоаси ва «Барселона» супер юлдузи яқинда аёллар ўртасидаги FIFA The Best 2023 (энг яхши ўйинчи) совринига эга чиқди

Ғалаба Айтана Бонмати кундалик ҳаётининг бир қисмига айланди. 2023 йилда у «қизил фурия» таркибида аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионати, «Барселона» билан эса ЕЧЛда ғалаба қозониб, фаолиятида ҳал қилувчи ютуқларга эришди ва иккала турнирнинг энг яхши ўйинчиси, деб топилди. Бонмати тақдирлаш маросимидан олдин ФИФА расмий сайтига интервью берганди. Биз ҳам ана шу суҳбатни эътиборингизга ҳавола этишга жазм этдик.

— Айтана, ФИФАнинг «энг яхши ўйинчи» номинациясига номзод бўлиш сиз учун муҳимми?
— Бундай ажойиб йилдан кейин шахсий эътирофга сазовор бўлиш — бу орзунинг ушалишидир. Айниқса, «Барселона» билан ЕЧЛда қатор-қатор ғалабаларга эришиш ва Испания билан ЖЧ чемпио­ни бўлиш — бу биринчи нав­батда номзод бўлишга имкон берадиган ютуқлардир. Бу мағрурликнинг катта манбаи, чунки у кўп йиллик меҳнатнинг рамзи ҳисобланади. Ортга қарарканман жуда кўп оғир кунларимни эслайман, қандайдир ички туртки менга ўрнимдан туриб давом этишга ёрдам берди. Ҳар доим айтаманки, менинг хусусиятларимдан бири бу ҳеч қачон таслим бўлмаслик ва кўпроқ нарсани хоҳлаш тенденциям. Ўйлайманки, 7 ёшимдан бери футболга сарфлаган барча ҳаракатларим бунга лойиқ эди. Лекин ҳаракат қилиш нафақат ўзимнинг, балки мени қўллаб-қувватлаган, мен билан бирга буни бошдан кечирганларнинг ҳам улушидир. Уларнинг ёрдамисиз бугунги ютуқларимга эришмаган бўлардим.

— Сиз учун деярли мукаммал бўлган 2023 йилни энди қандай қилиб ортда қолдира оласиз?
— Бу йилни такрорлаш унинг ўзига хослиги туфайли жуда қийин бўлади. Шубҳасиз, йил менинг ҳаётимдаги энг яхшилардан бири сифатида тарихга киради. Албатта, ҳамма нарсани забт этиш имконли, шунинг учун энди бизда янги вазифалар, мақсадлар мавжуд ва баъзида бу сизнинг жамоангиз билан ва индивидуал даражада эришган барча нарсаларингиздан тўғри завқланишингизга тўсқинлик қилади. Аммо нафас олишга вақтим бўлса, ҳаёт менга берган барча нарсалар учун самимий миннатдорчиликни ҳис қиламан. Биламан, бу мукофотлар бир кечада олинмайди; улар жуда кўп меҳнат, қатъият, қурбонлик ва амбицияларнинг натижасидир. Бу эса менга баъзида муаммо туғдиради, чунки ҳар доим яхшироқ ишлашга ҳаракат қиламан ва ҳеч қачон қониқмайман. Лекин бир томондан, бу менга муваффақиятли бўлишга ёрдам беради.

— Бу ички амбицияларни енгиш қийинми? Баъзан бу юк бўлиб туюладими?
— Йўқ, бу юкга ўхшамайди. Вақт ўтиши билан уни бош­қаришни ўргандим. Жуда кўп амбицияларга эга бўлиш ва ҳеч қачон тақдирингиздан қониқмаслик керак, чунки сиз доимо кўпроқ нарсани хоҳлайсиз, ҳаттоки бу сизга баъзан азоб келтириши мумкин бўлса ҳам. Ва йиллар давомида мен ҳар доим юксак даражадаги ўйинни кўрсатмасам, бу унчалик муҳим эмаслигини англадим; сизнинг даражангиз ўртачадан бироз юқорироқ бўлиши мумкин ва бу яхши, чунки сиз ҳам инсонсиз ва ҳар сафар ўйинингизнинг юқори қисмида бўлолмайсиз.

— Сизда тўпни ўнг оёғингиздан чапига тезда тўғрилаш ва кейин олдинга ташлашндан иборат ўзингизга хос ҳаракат бор. Бу табиий нарсами ёки машғулотлар натижаси?
— Ростини айтсам, бу мен учун табиийдир. Аслида, буни кўп марта қилишим мумкин эди. Баъзан тўпни назорат қила олсам ва қўйиб юборсам, тез зарба бераман, лекин бироз завқланишни яхши кўраман ва бу ҳар доим ҳам иш бермайди. Мен ҳамма нарсани тўғри тушунмаяпман! Аммо сўнгги бир неча ой ичида шунга ўхшаш 3-4та гол урдим ва бу аллақачон «Айтана ҳаракати»га айланганга ўхшайди (кулади). Бу туғма реакция. Одатда буни машқ қилмайман.

— Ўйинингизга қўшмоқчи бўлган бошқа жиҳатлар борми?
— Ҳа, қўшишим мумкин бўлган кўп нарсалар бор. 25 ёшдаман, демак, мукаммал эмасман, идеалдан узоқдаман ҳали. Ҳар доим қўлимдан келганича ҳаракат қилардим. Ўтган йил давомида ҳар томонлама, айниқса жисмоний жиҳатдан яхшиландим. Энди бутун майдонни қамраб олиш қўлимдан келади, чунки ҳужумда ҳам, ҳимояда ҳам турли соҳаларда ўзгаришларни амалга ошириш учун етарли тезлик ва чидамлиликка эгаман. Охир-оқибат, ҳар доим бутун майдонга ҳисса қўша оладиган тўлиқ ўйинчи бўлишни хоҳлардим. Жарима майдончаси ичида, атрофида бўлишни, жамоадошларимни қўллашни, плеймейкер сифатида ҳаракат қилишни ва ўйинни тезлаштиришни яхши кўраман. Эҳтимол, ҳали яхшилашим мумкин бўлган жуда кўп нарсалар бордир, чунки баъзида талаб этиганидан секинроқ ҳаракат қиламан — менда бундай йиртқич инстинкт йўқ. Мақсадга эътибор қаратиш, қачон дриблинг қилишим кераклигини ёки қачон тўпни бир тегинишда уришим кераклигини билиш...

— «Сиз фақат истеъдод билан ҳеч нарсага эриша олмайсиз» — бу сиз доимо таъкидлашга ҳаракат қиладиган мотивация. Буни қачон билдингиз ва шароит қандай эди?
— Бу жуда аниқ. Мен истеъдодга эга бўлишим мумкин бўлса-да, бу ерга келиш учун жуда кўп ишлаганимни биламан. Доимо эга бўлган менталитет мени ўз чегараларимдан ташқарига чиқишга ва ҳар доим бор кучимни сарфлашга мажбур қилди. Ҳар бир машғулотга худди ўйин каби ёндашаман, гўёки ҳаётим хавф остида... чунки мен ҳам имкон қадар рақобатбардошман. Шунинг учун меҳнат этикаси ва ғолиблик менталитетига эга бўлиш жуда муҳим, чунки истеъдоднинг ўзи етарли эмас. Менда ҳар доим бу қатъиятлилик, рақобатбардошлик, амбициялар бор эди — буларнинг барчаси мени бугунги ўйинчига айлантирди. Сиз бахтли бўлишни ва саёҳатдан завқланишни унутмаслигингиз керак. Ва агар талабчанроқ ёндашсангиз, бу баъзан қийин бўлиши мумкин.

МУҲАММАДХОН тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:53, 29.01.2024. Ўқилди: 1553 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Бугунги кунда футбол билан 250 миллиондан ортиқ инсон шуғулланади ва деярли ҳар бир мамлакатда миллий лига мавжуд.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 3
2 ОКМК Аброр Каримов 2
3 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
4 Пахтакор Достон Ҳамдамов 2
5 Пахтакор Пиотр Пажишек 2
6 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 2
7 Локомотив Қувончбек Абраев 2
8 Насаф Шароф Муҳитдинов 2
9 Навбаҳор Русланбек Жиянов 2
10 Нефтчи Жамшид Искандеров 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.