Баҳрайн-2025. Боксчиларимиз Осиё Ўйинларида 5 та олтин медални қўлга киритишди
Бугун Баҳрайн давлатининг Манама шаҳрида бўлиб ўтаётган Осиё ўйинларининг бокс баҳслари ўз якунига етди. Натижаларга кўра, йигит-қизларимиз мусобақани 5 та олтин, 3 кумуш ва 2 та бронза медаллари билан якунладилар. Ушбу натижа, терма жамоамиз учун мусобақадаги энг яхши кўрсаткичлардан бири бўлди ва қўшниларимиз Қозоғистон терма жамоаси ҳам вакилларимиз қайд этган натижани такрорлашди.
Ғолиб ва совриндорларимиз билан танишинг:
Олтин медал:
-46 кг. Абдуғани Ёрқинжонов
-60 кг. Иброҳим Шокиржонов
-75 кг. Диёрбек Муродиллоев
+80 кг. Асадбек Султанбоев
-60 кг. Рушанабону Исоева
Кумуш медал:
-66 кг. Саидхўжа Садиллахўжаев
-54 кг. Қумринисо Муҳаммадова
-75 кг. Самира Турғунова
Бронза медал:
-50 кг. Назокат Мардонова
-66 кг. Улбосин Жалгасбаева
Мураббийлар: Хулио Ли Эчаварриа, Сирожиддин Наимов, Бахтиёржон Турабоев, Темур Ахбаев, Элдор Ҳолматов, Мирхон Содиқов.
Жамоа менежери: Шаҳбоз Таваккалов.
Ушбу мусобақада Бекжон Юсупов ҳакам сифатида фаолият олиб борди.
Манба: https://t.me/boxinguzbekistan
Киритилди: 20:57, 30.10.2025. Ўқилди: 497 марта. Фикрлар: 0 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар