Бугун 29 октябрь, 2025 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 26 57
2 Насаф 26 57
3 Пахтакор 26 52
4 Динамо 25 47
5 Бунёдкор 26 46
6 ОКМК 26 41
7 Навбаҳор 26 37
8 Қизилқум 26 32
9 Сўғдиёна 26 31
10 Қўқон-1912 26 29
11 Сурхон 26 28
12 Андижон 25 28
13 Бухоро 26 24
14 Хоразм 26 24
15 Машъал 26 23
16 Шўртан 26 12

Ўтган ўйинлар. 26-тур

26-тур Хоразм 0-1 Пахтакор
26-тур Бухоро 2-0 Сўғдиёна
26-тур Қизилқум 2-0 Динамо
26-тур Шўртан 0-2 Нефтчи
26-тур Қўқон-1912 2-0 Навбаҳор
26-тур ОКМК 1-1 Насаф
26-тур Бунёдкор 2-1 Машъал
26-тур Сурхон 4-0 Андижон

Навбатдаги ўйинлар. 27-тур

30/10 18:30 Динамо - Хоразм
30/10 18:30 Навбаҳор - Насаф
31/10 18:30 Шўртан - ОКМК
01/11 17:00 Андижон - Бухоро
02/11 15:00 Нефтчи - Сурхон
02/11 15:00 Машъал - Қўқон-1912
02/11 17:15 Сўғдиёна - Қизилқум
03/11 18:30 Пахтакор - Бунёдкор

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 7851 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Иброҳим Отахонов: «Воҳалик ишқибозларнинг меҳрини қозонишга ҳаракат қиламан»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Шўртан
Рукн: Интервьюлар
A A A

Андижонлик ҳужумкор ярим ҳимоячи Иброҳим Отахонов январь ойида Ғузорнинг «Шўртан» машғулотларига келиб қўшилганди. У бироз муддат кўрикда бўлгач, орадан кўп ўтмай клуб раҳбарияти томонидан футболчига шартнома тузиш таклифи билдирилди. Иброҳим кўп ўйланиб ўтирмай «Шўртан»да қолишни маъқул кўрди ва клуб билан бир йиллик шартномага имзо чекди. «Шўртан» навбатдаги йиғинни якунлаганидан сўнг вақт топиб футболчидан интервью олишни лозим топдик.

— Иброҳим, «Шўртан»нинг навбатдаги йиғинидан кўнглингиз тўлдими?
— Бемалол кўнглим тўлди деб айта оламан. Ўйлайманки, кунига икки маҳалдан машқ қилиб кўп нарсаларни ўрганиб олдик. Мавсумга яхши тайёргарлик кўришимиз учун бош мураббийимиз пухта режа ишлаб чиққан деган фикрдаман.

— Машғулотларда эътибор асосан нимага қаратилди?
— Кўпроқ тезлик, тўп билан муомала қилиш, техникани шакллантириш ҳамда ўйин пайтида кучни бир текис сарфлаш устида ишладик.

— Ўз ҳаракатларингиздан қониқдингизми?
— Ҳа. Машғулотларда бор кучим билан ғайрат қилиб мураббийнинг ишончини оқлашга ҳаракат қилдим. Энди Тошкентдаги йиғинда кўпроқ ўртоқлик учрашувларига урғу берамиз. Ва шу тарзда ўйин амалиётини шакллантириб борамиз.

— Машғулотлар қийин кечмадими?
— Албатта, ўзига яраша қийин бўлди. Менимча, Эдгар Гесснинг машғулотлари осон эмаслигини кўпчилик билади. Аммо машқда қанча қийин бўлса, ўйин пайтида осон бўлиши учун тинмай ишладик.

— Маълумки, Эдгар Яковлевич билан олдин ҳам бирга ишлагансиз. Ўтган вақт мобайнида мураббийнинг машғулотларида ўзгариш кўрдингизми?
— Эдгар Гесснинг ўйин фалсафаси кўпроқ тўп билан муомала қилиш ҳамда тезкор ҳужумлар орқали рақиб дарвозасини ишғол қилишга қаратилган. Бу мураббий билан «Андижон»да бирга ишлаганимда ҳам эътибор кўпроқ шунга қаратиларди. Албатта, ҳозирги машғулот жараёнига баъзи-бир ўзгартиришлар киритилган, лекин фарқи унчалик катта эмас.

— Янги мавсум учун рақам танладингизми?
— Ҳозирча йўқ. Бу ерда кўп рақамлар бандлиги учун клуб қайси рақамни берса ўша либосни олмоқчиман.

— Майдоннинг қайси қисмида тўп суришни хоҳлайсиз?
— Бу аввало мураббийнинг қарорига боғлиқ. Эдгар Яковлевич мени қаерга қўйса, йўқ демай ўйнайвераман. Ўзимга қолса ҳужумчилар ортида тўп суришни маъқул кўраман.

— Сизга қай бири кўпроқ ёқади: гол уришми ё гол билан тугайдиган тўп узатишларми?
— Гол уришни кимни ҳам ёқтирмайди дейсиз. Лекин тўп сурадиган жойимдан келиб чиқиб, мен учун муҳими ҳужумчиларни тўп билан таъминлаш ҳисобланади. Шўнга қарамай, пайт бўлди дегунча ўзим ҳам тўп киритишга ҳаракат қиламан.

— «Шўртан»да жарима тўпларини амалга оширасизми?
— Буни майдондаги ҳолатдан келиб чиқиб жамоадошлар ўзаро келишиб оламиз. Агар шундай имконият менга берилса жарима тўпларидан фойдаланишга ҳаракат қиламан.

— Маълумки, шу вақтгача фақат «Андижон» учун ўйнаб келдингиз. Энди бўлса биринчи марта бошқа жамоага ўтдингиз. Бу қандай бўларкан?
— Тўғриси, муҳитни ўзгартиргач, бошида бироз қийналдим. Қолаверса, Андижондан Ғузоргача йўл ҳам анча узоқ. Лекин эндиликда бу ҳол мени кўп ҳам ташвишга солаётгани йўқ. Ҳозир бор эътиборимни машғулотларда ўзимни кўрсатиб асосий таркибдан жой олишга қаратганман.

— Янги жамоага тезда киришиб кетдингизми?
— Муҳитга мослашиб олишим учун уч-тўрт кун етарли бўлди. «Шўртан»да тўп сураётган футболчиларнинг баъзиларини олдиндан билардим. Бу ерга келганимдан сўнг менга Асрор Алиқулов, Жасур Бобрев, Дилявер Абибуллаев каби ўйинчилар катта ёрдам беришди.

— Уйга боргангизда андижонлик мухлислар «Шўртан» ҳақида сўрашса нималарни айтасиз?
— Биринчи навбатда янги жамоадошларим илиқ кутиб олишганини ҳамда клубдаги шароитлар менга маъқул келганини айтаман. Очиғини айтсам, Ғузордаги қароргоҳда футболчилар учун ҳамма нарса етарли экан. Олдин келганимизда бу ерда қурилиш кетаётганди. Энди бўлса Ғузордаям замонавий база қуриб битказилибди.

— Олий лига тезроқ бошланишини интиқлик билан кутяпсизми?
— Нафақат мен, балки бошқалар ҳам олий лига тезроқ бошланишини соғиниб қолган десам бўлади. Мана, борган сари янги чемпионат старт олишига кам вақт қоляпти. Унгача яхши ҳолатга кириб олмасак бўлмайди.

— Нима деб ўйлайсиз, «Андижон» бир йил ичида олий лигага қайта оладими?
— Андижонда футболга эътибор ниҳоятда катта эканлигини ҳамма билади. У ерда футболни жуда севишади. Шундан келиб чиқиб айтадиган бўлсам, собиқ жамоам бемалол бир йил ичида яна олий лигага қайта олади. Мен бунга ишонаман.

— «Шўртан»нинг янги футболчиси сифатида жамоа мухлисларига нима дея оласиз?
— Ғузорлик мухлисларнинг биздан умиди катта эканлигини сезиб турибман. Натижа қандай бўлишидан қатъий назар, биз уларнинг қўллаб-қувватлашига муҳтожмиз. Мен учун энг муҳим вазифалардан бири ўз ўйиним билан воҳалик футбол ишқибозларнинг меҳрини қозониш ҳисобланади ва бунга эришиш учун бор кучимни аямайман.

Хайрулла ХОЛИҚОВ суҳбатлашди.

Манба: www.fcshurtan.uz
Киритилди: 09:23, 12.02.2013. Ўқилди: 4234 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Златан Иброҳимович 47-ўлчамдаги оёқ кийим кияди.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 18
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 14
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 14
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 Бунёдкор Луис Качорри 8
7 ОКМК Хуршид Ғиёсов 8
8 Насаф Драган Черан 8
9 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
10 Бунёдкор Имеда Ашортиа 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.