Бугун 16 апрель, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 7 18
2 Нефтчи 7 18
3 Навбаҳор 7 15
4 Бухоро 7 14
5 Бунёдкор 7 13
6 Насаф 7 12
7 Локомотив 7 11
8 Хоразм 7 9
9 Сурхон 7 8
10 ОКМК 7 8
11 Қўқон-1912 7 7
12 Динамо 7 7
13 Қизилқум 7 6
14 Андижон 7 6
15 Сўғдиёна 7 5
16 Машъал 7 0

Ўтган ўйинлар. 7-тур

7-тур Навбаҳор 2-0 Сурхон
7-тур Динамо 1-2 Локомотив
7-тур Андижон 1-2 ОКМК
7-тур Насаф 1-1 Бухоро
7-тур Пахтакор 2-1 Машъал
7-тур Қизилқум 1-3 Сўғдиёна
7-тур Хоразм 2-2 Қўқон-1912
7-тур Бунёдкор 0-1 Нефтчи

Навбатдаги ўйинлар. 8-тур

17/04 18:00 Локомотив - Навбаҳор
17/04 19:00 ОКМК - Бухоро
17/04 20:15 Сурхон - Қизилқум
18/04 18:00 Нефтчи - Насаф
18/04 19:00 Машъал - Хоразм
18/04 20:15 Пахтакор - Динамо
19/04 16:00 Сўғдиёна - Бунёдкор
19/04 18:15 Қўқон-1912 - Андижон

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Кутилмаган учрашув, кутилган меҳмонлар ёхуд «Андижон»нинг ўйинлари атрофидаги воқеликлар

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Андижон
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A

Режалаштирилганидек, «Андижон» 4 февраль куни иккита учрашув ўтказди. Рақиблар – Руминиянинг «Селимбар» ва Грузиянинг «Сабуртало» жамоалари эди. Белекдаги «Фанатик» ареналаридан фойдаланилди. Аввало, «Фанатик» 2 стадионида жамоамизнинг «Селимбар»га қарши учрашуви ўтказилди. Олдиндан айтиш жоизки, мураббийлар иккала учрашув учун футболчиларни тақсимладилар ва уларнинг имкониятларини яна бир бор синовдан ўтказдилар.


Таркибга назар ташлаган бўлсангиз, унда Демир Имерига кўзингиз тушганлиги аниқ. Македониялик ярим ҳимоячи ҳозирча жамоа кўригида бўлиб турибди. Хомяков шогирдлари «Селимбар»га қарши баҳсда бир қанча голли имкониятларни яратдилар. Бироқ ҳужумларни гол билан якунлашда омад юз ўгирди. Албатта, руминияликларда ҳам имкониятлар бўлди, якунда эса дарвозалар дахслсиз қолди. Дарвоқе, "Андижон" аъзолари – Элдор Адҳамов ва Абубакир Режаббоев жароҳат туфайли ушбу баҳсларни ўтказиб юбордилар.


«Андижон»нинг «Сабултаро»га қарши иккинчи ўйини қўшни майдонда ўтди. Илк учрашув давом этаётган пайтда грузияликларга қарши беллашув учун ажратилган асосий таркиб машғулотларни давом эттириб турди. «Селимбар»га қарши беллашув якунланиши биланоқ қўшни майдонга кўчиб ўтдик ва дарҳол барча эътибор «Сабултаро» билан баҳсга қаратилди.

Иккинчи ўйин ҳам қизиқарли кечди. Дарвоқе, беллашувдан олдин кичик бир қизиқ ҳолат юз берди. «Сабултаро» клуби бош мураббийи Гиорги Микадзе ўз вақтида Андижоннинг «УзДонгЖу» жамоасида тўп тепган. Ўша маҳалда ҳозирда «Андижон»да ёрдамчи мураббий сифатида меҳнат қилаётган Элёр Раҳматуллаев билан бирга тўп суришган. Баҳс аввалида Микадзе Раҳматуллаевни кўриши биланоқ дарҳол ёнига бориб, ўзини таништирди ва «УзДонгЖу»да бирга тўп сурганини эслатди. Улар олдинги хотираларини ёдга олдилар. Орадан 16-17 йил ўтган бўлса ҳам Гиорги Микадзе Элёр Раҳматуллаевни унутмагани ва бир қарашдаёқ таниганига қойил. Улар учрашувдан кейин илиқ тарзда хайрлашишди.

Бевосита ўйинга тўхталадиган бўлсак, биринчи бўлимда Фарҳод Бекмуротов рақиб дарвозасини ишғол этди. Лекин учрашув якунига қадар грузияликлар икки марта жавоб қайтарган ҳолда ҳисобни 1:2 кўринишига келтирдилар. Шу тариқа, иккинчи учрашувда жамоамиз имкониятни бой берди. Асосийси, мураббийлар ушбу ўйинлар орқали жамоа ўйинини шакллантириб бормоқдалар.

Яна бир ҳолат эътиборимизни тортди. «Фанатик» ареналари бир-бирига ёнма-ён жойлашгани учун қўшни майдонларда турли хил мамлакатлардан келган жамоалар шуғулланишар, яна бошқасида эса ўртоқлик ўйинлари ўтказиларди. "Андижон" ўз ўйинини ўтказаётган маҳалда «Сўғдиёна» ҳамда «Пахтакор» клублари қўшни майдонларда машғулотларини олиб бордилар. Шунингдек, Қозоғистон чемпиони «Ордабаси» Арманистоннинг «Пюник» клуби билан ўйнади ва 2:4 ҳисобида ютқазди. Ушбу баҳсда «Ордабаси» таркибида ҳамюртимиз Жасур Яхшибоев тўп сураётганига ҳам гувоҳ бўлдик. Бундан ташқари, «Қизилқум» бош мураббийи Жамшид Саидов ва унинг ёрдамчилари «Андижон» иштирокидаги ўйинларни стадионда кузатиб бордилар.

1-ўйин. «Андижон» – «Селимбар» (Руминия) – 0:0.
«Андижон»нинг бошланғич таркиби: Игор Литовка, Илдар Маматказин, Ислом Маматказин, Абдувоҳид Ғуломов, Сардор Азимов, Муҳаммадкарим Тоиров, Леван Арвеладзе, Суҳроб Бердиев, Фарҳод Соҳибжонов, Демир Имери, Диёр Тоиров.
Захирадан майдонга тушганлар: Суннатилла Абдуллажонов, Асад Ҳабибуллаев, Шаҳбоз Эркинов, Моҳир Комилов, Асилбек Айсаров.
«Селимбар»: Алдеску Мариус, Гитс Александру, Палмеш Раул, Натеа Чиприан, Митреа Флонимел, Памос Микаел, Салим Тудор, Деак Габриел, Родри Хернандо, Суаре Кациан, Поп Александру.

2-ўйин. «Андижон» – «Сабултаро» – 1:2 (1:0).
«Андижон»: Игор Литовка, Владимир Бубаня, Марлен Чобанов, Абдувоҳид Ғуломов, Иззат Абдурасулов, Фарҳод Бекмуратов, Шерзод Эсанов, Илҳом Абдуғаниев, Фарҳод Соҳибжонов, Бектемир Абдуманнонов, Шаҳбоз Эркинов.
Захирадан майдонга тушганлар: Асилбек Айсаров, Моҳир Комилов, Суннатилла Абдуллажонов, Суҳроб Бердиев, Демир Имери.
«Сабултаро»: Лазаре Купатадзе, Иракли Комахидзе, Александре Нариманидзе, Гиорги Жеренаия, Тсотне Капанадзе, Шота Ноникашвили, Бакар Хардава, Дадиани, Гизо Мамагеишвили, Гиорги Кохреидзе, Саба Мамачашвили.

«Андижон» матбуот хизмати.

Манба: andijanfc.uz
Киритилди: 07:40, 05.02.2024. Ўқилди: 2527 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Лионель Месси Аргентина терма жамоаси сафида дебют ўйинида майдонга тушганидан сўнг 44 сония ўтиб қизил карточка олиб майдонни тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 4
5 Сўғдиёна Люпчо Дориев 3
6 Нефтчи Алишер Одилов 3
7 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
8 Нефтчи Зоран Марушич 3
9 Пахтакор Фламарион 3
10 Сўғдиёна Фейсал Мулич 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик