Бугун 22 май, 2026 йил, жума.

  • «A» Серия
      • 22.05.2026 23:45
      • Фиорентина
      • -:-
      • Аталанта
      • 23.05.2026 21:00
      • Болонья
      • -:-
      • Интер
      • 23.05.2026 23:45
      • Лацио
      • -:-
      • Пиза
      • 24.05.2026 00:00
      • Бетис
      • -:-
      • Леванте
      • 24.05.2026 00:00
      • Жирона
      • -:-
      • Эльче
      • 24.05.2026 00:00
      • Хетафе
      • -:-
      • Осасуна
      • 24.05.2026 00:00
      • Мальорка
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 24.05.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 24.05.2026 00:00
      • Валенсия
      • -:-
      • Барселона
      • 24.05.2026 00:00
      • Алавес
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 24.05.2026 00:00
      • Сельта
      • -:-
      • Севилья
      • 24.05.2026 00:00
      • Эспаньол
      • -:-
      • Реал Сосьедад

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 37 82
2 Манчестер Сити 37 78
3 Ман. Юнайтед 37 68
4 Астон Вилла 37 62
5 Ливерпуль 37 59
6 Борнмут 37 56
7 Брайтон 37 53
8 Челси 37 52
9 Брентфорд 37 52
10 Сандерленд 37 51
11 Ньюкасл 37 49
12 Эвертон 37 49
13 Фулхэм 37 49
14 Лидс 37 47
15 Кристал Пэлас 37 45
16 Ноттингем Форест 37 43
17 Тоттенхэм 37 38
18 Вест Хэм 37 36
19 Бёрнли 37 21
20 Вулверхэмптон 37 19

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
37-тур Ман. Юнайтед 3-2 Ноттингем Форест
37-тур Эвертон 1-3 Сандерленд
37-тур Брентфорд 2-2 Кристал Пэлас
37-тур Лидс 1-0 Брайтон
37-тур Вулверхэмптон 1-1 Фулхэм
37-тур Ньюкасл 3-1 Вест Хэм
37-тур Арсенал 1-0 Бёрнли
37-тур Борнмут 1-1 Манчестер Сити
37-тур Челси 2-1 Тоттенхэм

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
24/05 20:00 Тоттенхэм - Эвертон
24/05 20:00 Сандерленд - Челси
24/05 20:00 Ноттингем Форест - Борнмут
24/05 20:00 Манчестер Сити - Астон Вилла
24/05 20:00 Ливерпуль - Брентфорд
24/05 20:00 Фулхэм - Ньюкасл
24/05 20:00 Кристал Пэлас - Арсенал
24/05 20:00 Бёрнли - Вулверхэмптон
24/05 20:00 Вест Хэм - Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Вадим Абрамов БАА йиғини якунлари, Суперлига қуръаси ва мавсум старти ҳақида интервью берди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Динамо
Рукн: Интервьюлар
A A A

Ўтган ҳафтада «Динамо» жамоаси БАА йиғинидан қайтди ва ҳафта якунида Суперлига янги мавсумига қуръа ташланиб, жамоамизнинг тақвими маълум бўлди. Бу борада жамоа бош мураббийи Вадим Абрамовнинг фикрлари билан қизиқдик.

— Вадим Карленович, Абу-Даби йиғини якунлари ҳақида сўзлаб берсангиз. «Динамо» БААда номдор жамоаларга қарши ўйнади. Йиғин жамоа учун қай даража фойдали ўтди?
— Абу-Даби йиғини анча самарали ўтди, десам бўлади. Сабаби, биринчи кунданоқ биз кучли рақибларга қарши ўйинларга киришдик. Дастлабки кунда Валерий Карпин қўл остидаги «Ростов» билан ўйнадик, 3 кун ўтиб Россия чемпиони «Зенит», сўнг Қатар олимпия жамоаси, Саудиянинг «Ал-Файҳа» ва «Ал-Шабоб» клублари билан учрашдик. Россия клубларига қарши дастлабки икки баҳс омадсиз ўтди. Ўйингача етиб келиш, ўйин кунги эрталаб ўтказилган машғулотлар жамоани бироз толиқтирганди. Қолаверса, биз Тошкентда сунъий қопламада тайёргарлик кўриб, Абу-Дабидаги табиий майдонларга мослашишга вақт керак бўлди. Агар, «Ростов» ва «Зенит» билан йиғин бошида эмас, охирида ўйнаганимизда натижа бошқача бўлиши мумкин эди. Чунки йиғин якунида биз учрашган Саудия клублари ҳам анча номдор таркиби билан Осиёда ўз ўрнига эга бўлган клублар эди ва улар билан тенгма-тенг ўйин кўрсатдик. Умуман олганда, йиғинда тайёргарлик билан бирга нималарга қодирлигимизни билиб олдик.

— Куни кеча Суперлига янги мавсумига қуръа ташланди. Кўпчилик қуръада энг қийин тақвим айнан «Динамо»га тушгани ҳақида гапирмоқда. Бу сиз учун ҳам кутилмаган ҳол бўлдими?
— Йўқ, сўнгги пайтларда қуръа ташланганда ҳеч нарса мени ҳайратлантирмай қўйган. Бизга 13 ёки 14-шарча тушишини олдидан тахмин қилгандим. Бу мен учун ҳайратланарли эмас. Бир томондан, фарқи нима, барибир тақвим бўйича ҳамма жамоа билан ўйнаб чиқиш керак, деймиз. Аммо бу ерда кетма-кет уч ўйинни юқори ўринларга даъвогар жамоаларга қарши бошлаш қандай оқибатларни келтириши аҳамиятга эга. Айтайлик, мавсум стартидан 2-3 тур ўтиб, бундай рақиблар билан учрашсак, бу бошқа масала эди, аммо стартдаёқ учрашиш, натижаларга таъсир этмай қўймаслиги мумкин. Кучли рақибларга қарши кетма-кет уч ўйинда курашиш учун маълум даражадаги жанговар таркибга эга бўлиш талаб этилади. Яъни, жароҳатсиз ва бошқа муаммоларсиз.

Умуман олганда, қуръада Бергер тизими билан ким таниш бўлса, улар учун ҳамма нарса тушунарли. Қуръада бундай рақиблар тасодифан тушади, жараён шаффофлиги ва уни ўтказаётганлар барчасини ҳаққоний қилишларига шубҳам йўқ. «Динамо»га ҳам илк турларданоқ бундай тақвим тушиши тасодиф. Аммо қуръа жараёнига клублар вакиллари чақирилмаслиги ҳайрон қолдиради. Одатда, хориждаги қуръа жараёнларини кузатганимизда, клуб вакиллари чақирилганини кўрамиз. Шу боис янада шаффоф бўлиши учун қуръа жараёнларида клублардан вакилларни чақиришларини истардим.

— «Динамо» мавсум стартини Самарқанддаги уй майдонида эмас, Жиззахда ўтказади...
— Футбол – энг аввало мухлислар учун. Жамоани элитага қайтардик, Самарқандда Суперлига ўйинларини соғинишган, мавсум стартини улар катта байрам сифатида кутишади, аммо ҳозирча ўз майдонимизда ўйнай олмаймиз. Умуман олганда, майдонимиздаги яхши чим олиб ташлангани мени ҳайрон қолдирди. Чунки майдонимиздаги янги чим қандай бўлади, ҳали билмайман. Мавсум стартидан кўп ўтмай, майдон тайёр бўлишини айтишган. Умуман олганда, бу борада менда саволлар кўп. Суғориш тизими бўлиши керак, дейишди. Хўп майли, аммо нега яхши турган чимни тўлиқ олиб ташлашди, очиғи тушунмайман. Умид қиламанки, янги майдонимиз имконқадар тезроқ тайёр бўлади ва биз минглаб мухлисларимиз қаршисида, уларни қўллаб-қувватлашларини ҳис қилган ҳолда ўйнаймиз.

Манба: fcdinamo.uz
Киритилди: 15:15, 07.02.2024. Ўқилди: 1719 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Футбол тўпининг оғирлиги 460-480 грамм бўлиши белгилаб қўйилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 16
4 Челси Жоао Педро 15
5 Астон Вилла Олли Уоткинс 14
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 14
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик