Бугун 24 февраль, 2026 йил, сешанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 25 61
2 Реал Мадрид 25 60
3 Вильярреал 25 51
4 Атлетико 25 48
5 Бетис 25 42
6 Сельта 25 37
7 Эспаньол 25 35
8 Атлетик Бильбао 25 34
9 Осасуна 25 33
10 Реал Сосьедад 25 32
11 Жирона 25 30
12 Севилья 25 29
13 Хетафе 25 29
14 Алавес 25 27
15 Райо Вальекано 24 26
16 Валенсия 25 26
17 Эльче 25 25
18 Мальорка 25 24
19 Леванте 25 18
20 Реал Овьедо 24 17

Ўтган ўйинлар. 25-тур

25-тур Атлетик Бильбао 2-1 Эльче
25-тур Реал Сосьедад 3-3 Реал Овьедо
25-тур Бетис 1-1 Райо Вальекано
25-тур Осасуна 2-1 Реал Мадрид
25-тур Атлетико 4-2 Эспаньол
25-тур Хетафе 0-1 Севилья
25-тур Барселона 3-0 Леванте
25-тур Сельта 2-0 Мальорка
25-тур Вильярреал 2-1 Валенсия
25-тур Алавес 2-2 Жирона

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

01/01 06:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Салим Юлдашев: «Барча қилаётган ишларимиз мухлисларимиз учун»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Стадионлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Мана янги футбол мавсумининг бошланишига ҳам тобора кам кунлар қолмоқда. Ҳаммамиз ўзимизнинг футболимизни соғиниб қолганимиз рост. Биз “Насаф” ПФК матбуот хизмати ёрдамида воҳамизнинг бош жамоаси – “Насаф”нинг уй учрашувлари ўтказиладиган Марказий стадионда янги мавсумга тайёргарликларни бориши тўғрисида билиш учун, Салим ака Юлдашев билан суҳбат уюштирдик.

— Салим ака “Насаф” Марказий стадионида янги футбол мавсумига қандай тайёргарлик кўрилди, стадион мавсумга шайми?
— Янги футбол мавсумига тайёргарлик кўришда ишчи ходимларимиз томонидан кенг кўламдаги ишлар амалга оширилди. Стадиондаги футбол майдонининг чими тубдан янгиланди, майсанинг ҳозирги ҳолати жуда қониқарли даражада. Ўзингизга маълумки, “Насаф” чемпионатнинг биринчи турини ўз майдонида ўтказади, биз ноябрь ойида Даниядан келтирилган янги майса уруғини эккандик, аммо майсанинг ривожи ҳаво ҳароратига боғлиқ эди, ҳарорат биз кутгандан иссиқ бўлди бу майсанинг тез ва етарли даражада ўсишига катта ёрдам берди. Ўз ўрнида майдон майсаси ходимларимиз томонидан талаб даражасида парваришланди. Шуларнинг эвазига майдон ўйинга тайёр ҳолатига келди.

— Демак, майдон ўйинга тайёр, стадионда яна нима ишлар амалга оширилди?
— Биз бутунлай стадионда катта таъмирлаш ишларини амалга оширдик, бу жараён ҳозирги кунда якунланиш арафасида, режамиз бўйича бу ишларни ҳам тугатаяпмиз. Клубимиз мухлислари учун кўпроқ қулайликлар яратиш борасида ҳам янги ишларни амалга оширдик. Энди ўйин кунлари стадионнинг ғарбий ва шарқий трибуналаридаги секторларда енгил овқатланиш учун кафелар ишлай бошлайди. Бу ерда мухлислар енгил овқатланиши ва иссиқ ҳамда яхна ичимликлар тановвул қилишлари мумкин бўлади, аввал бунақа кафелар стадионимизда йўқ эди. Энди стадионимизда хотин-қизлар учун алоҳида сектор бўлади. Бундан ташқари, мухлисларимизни кўпроқ хабардор қилиш учун стадионнинг ташқи томонида, яъни Мустақиллик шоҳ кўчасига қаратилган, экрани 3Х5 метр ҳажмидаги катта рангли табло ўрнатаяпмиз. Бу таблода мухлисларимиз учун ўйин анонслари, кичик ҳажмдаги видеороликлар ва бошқа керакли маълумотларни ёритиб боришни мулжаллаб турибмиз. Ҳозир таблони ишга тушириш бўйича охирги созлаш ишлари олиб борилмоқда.

Бундан ташқари ўзингизга маълум, стадион ичида иккита катта ҳажмдаги рақамли электрон табло бор, ғарбий трибуна томондаги таблода ҳар хил рекламаларни намойиш қилиш имкониятига эгамиз. Фурсатдан фойдаланиб, агар шунга қизиқадиган хўжалик юритувчи субъектлар раҳбарлари бўлса, ҳамкорликка чақирамиз.

— Ўтган йили мухлисларнинг стадионга ташрифи кескин камайиб кетди…
— Саволингизни тушундим, бу биз учун жуда ачинарли ҳол, бунга ўзларингизга маълум сабаблар ҳам бўлди. Қолаверса, бундан биз – стадион ходимлари ҳам керакли хулосаларни чиқардик, мақсадимиз мухлисларимиз учун кўпроқ қулайлик яратиш. Бундан ташқари, бу йилги жамоамиз ўйинчилари томонидан элимиз севган мураббий Рўзиқул Бердиев қўл остида жанговор ва шиддатли ўйинлар ўтказилишидан умидимиз катта. Клубимиз томонидан барча қилинаётган ишлар мухлисларимизни хурсанд қилиш учун бўлаяпти. Бунинг учун янада кўп ишларни амалга оширмоқчимиз.

— “Насаф” ўйинларига чиптани стадион кассасига келиб харид қилиш керак, аммо айрим мухлислар ўзига қулай жойларда чиптани харид қилишни ҳоҳлашади, бу тўғрисида ҳам режалар борми?
— Албатта, бу тўғрисида ҳам режаларимиз бор, аввало биз мухлисларимизни бўладиган ўйиннинг куни ва вақти тўғрисида кўпроқ хабардор қилишимиз керак, бунга Қарши шаҳрининг одамлар кўпроқ йиғиладиган жойларида махсус эълон мосламаларини ўрнатамиз. Мана шунақа жойларда чипталар сотиш учун кўчма кассаларимизни ҳам ишга тушириш режамизда бор, токи, боя айтиб ўтганимдек, мухлисларимизга қулайлик бўлсин.

— “Насаф” мухлислари клуб стадионидаги ҳар бир ўзгаришга бефарқ эмаслар. Уларнинг яна бир қизиқтирган нарса, стадиондаги реконструкция ишлари давом эттириладими, йўқми?
— Албатта давом эттирилади, бу иш ҳозир тўхтаб турганидан, мухлисларимиз хавотир олишаётган бўлишлари мумкин, аммо бу давом эттирилмайди, дегани эмас. Биз бошлаган ишимизни охирига етказамиз, реконструкция ишлари албатта давом эттирилади, реконструкциялар натижасида қўшимча айвонли минбарлар қўрилиб, ўриндиқлар сони 30 мингдан ошади. Насиб бўлса, келгусида стадионимиз мухлисларимизнинг фахрланадиган иншоотга айланади.

— Салим ака ҳозирги кунда “Насаф” клубидаги имкониятлар деярли бошқа клубларда йўқ. Мен клубга тегишли кўчма телевизион станцияси ҳақида айтаяпман. “Насаф” футбол клуби ўзига тегишли телеканал очишни вақти келмадими?
— Вақти келди деб ўйлайман, бу ҳақда кўпдан бўён ўйлаяпмиз бунинг учун имкониятларимиз етарли даражада, аммо буни йўлга қўйиш учун ҳам катта ҳажмдаги ташкилий ишларни амалга оширишимиз керак, амалдаги қонунлар даражасида ҳужжатлар тайёрлашимиз керак бўлади. Бунинг устига, тегишли расмий идоралардан рухсат олишимиз керак. Афсуски, буни амалга ошириш учун кунлик ишлар билан банд бўлиб, вақтимиз етмай қолаяпти. Ўйлайманки, бу ниятимизни ҳам келгусида албатта амалга оширамиз. Тасаввур қилинг, мухлисларимиз учун жуда кўп қизиқарли кўрсатувлар тайёрлашимиз, мунтазам янгиликлардан хабардор қилиб туришимиз мумкин. Бундан ташқари, бизда етарли даражада “Насаф” жамоасининг ёзиб олинган учрашувлари бор, мана шуларни ҳам телеканал орқали намойишини ташкил қилсак — бу жуда қизиқарли бўлса керак.

— Сизга ажойиб ва қизиқарли суҳбатингиз учун мухлислар номидан катта ташаккур изҳор этамиз. Сайтмиз мухлислар сайти бўлгани учун уларга яна айтадиган гапларингиз борми?
— Эътиборларингиз учун сизларга ҳам раҳмат. Мухлисларимизга айтадиганим, бизнинг барча ҳаракатларимиз Сизлар учун, стадионимизга ташриф буюриб, озгина ҳордиқ чиқарсангиз, биз ўз ниятимизга етган ва қилаётган меҳнатимиздан кўнглимиз тўлган бўламиз. Ҳадемай янги футбол мавсумига старт берилади, бизнинг “Насаф” жамоамиз бу йил албатта юқори ўрин учун муносиб тарзда кураш олиб боради. Энди жамоамизни ўзимизнинг Рўзиқул Бердиев бошқаради, шахсан ўзимнинг фикрим – бу жуда кўп нарсани англатади. Барча мухлисларимиз Рўзиқул Бердиевни ва у орқали бутун жамоамизни стадионимизда бўладиган учрашувларда қизғин қўллаб-қувватлашади деган умиддаман!

Суҳбатни Ренат Эрназаров олиб борди.

Манба: www.fcnasaf.uz
Киритилди: 09:25, 17.02.2013. Ўқилди: 5042 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Торрес фаолиятини дарвозабон сифатида бошлаган. Ўйинларнинг бирида у бармоғини синдириб олгач, онаси ўғлига дарвозабонликни тақиқлаган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 12
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Атлетико Александр Серлот 9

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.