"Ливерпул"нинг нидерландиялик ҳимоячиси Виржил ван Дейк мерсисайдликлар клуби футболчиларидаги жароҳатлар ҳақида гапирди. Англия премьер-лигасининг 25-туридан ўрин олган “Брентфорд” билан ўйинда (4:1) “қизиллар” ҳужумчиси Диого Жота ва ярим ҳимоячи Кертис Жонсни жароҳат олди.
"Бизда жароҳат олган футболчилар кўплигини инкор этишнинг маъноси йўқ. Биз кўп нарсаларни йўқотдик ва биз бунга мослашишимиз керак. Лекин бизга ҳар бир футболчи керак. Биз ҳали ҳам ҳар бир соврин учун курашамиз ва агар муваффақиятга эришмоқчи бўлсак, охиригача бир хил руҳда давом этишимиз керак", - дея ван Дейкнинг сўзларини келтиради Liverpool Echo.
Жорий мавсумда Англия Премьер-лигасининг 25-туридан сўнг “Ливерпуль” кейинги ўриндаги “Арсенал”дан икки очко олдинда, турнир жадвалида биринчи ўринда бормоқда.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).