Бугун 16 декабрь, 2025 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 17 43
2 Реал Мадрид 17 39
3 Вильярреал 15 35
4 Атлетико 17 34
5 Эспаньол 16 30
6 Бетис 16 25
7 Атлетик Бильбао 17 23
8 Сельта 16 22
9 Севилья 16 20
10 Хетафе 16 20
11 Эльче 16 19
12 Алавес 16 18
13 Райо Вальекано 16 18
14 Мальорка 16 17
15 Реал Сосьедад 16 16
16 Осасуна 16 15
17 Валенсия 16 15
18 Жирона 16 15
19 Реал Овьедо 16 10
20 Леванте 15 9

Ўтган ўйинлар. 19-тур

19-тур Барселона 3-1 Атлетико
19-тур Атлетик Бильбао 0-3 Реал Мадрид

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

14/12 22:30 Леванте - Вильярреал
22/03 05:00 Мальорка - Эльче
03/05 05:00 Атлетико - Валенсия
03/05 05:00 Барселона - Осасуна

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Жаъфар Ирисметов: «Қозоғистонда ўтказган йилларим — фаолиятимнинг энг яхши даврларидан бири»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футбол фахрийлари
Рукн: Интервьюлар
A A A

Жаъфар Ирисметов ўз фаолияти давомида жуда кўп жамоаларда тўп сурган. У "Дўстлик" сафида Ўзбекистон чемпионатининг 3 карра энг яхши тўпурари деб топилган бўлса, кейинчалик Жаъфар Грециянинг «Панатинаикос», Россиянинг «Черноморец» (Новороссийск), «Спартак» (Москва), «Анжи» (Махачқалъа), Беларуснинг «Славия» (Мозырь), Украинанинг «Кривбасс» (Кривой Рог) жамоалари фаолият олиб борган. Аммо унинг энг муваффақиятли фаолиятларидан бири Қозоғистон чемпионатига тўғри келган. У миллий чемпионатларнинг юқори дивизионларида 240дан ортиқ гол уришга муваффақ бўлиб, IFFHS рейтингига кирган.

"Sports.kz" сайти мухбири Жаъфар Ирисметовга қўнғироқ қилиб, ҳозирги кунда нималар билан бандлиги билан қизиқди.

— Жаъфар, ҳозирги кунда нималар билан бандсиз? Қозоғистондан кетганингиздан кейин нималар қилганингизни гапириб берсангиз.
— Ушбу йилда футболчилик фаолиятимни якунлашга қарор қилдим. "В" мураббийлик лицензиясини қўлга киритдим. Энди эса мураббийлик фаолиятимн бошлайман. Қозоғистондан кетганимдан кейин эса ўзбек клубларида ўйнадим.

— Қозоғистонлик футбол мухлислари сизнинг ўйинингизни яхши эслашади. Сиз ҳам Қозоғистон чемпионатидаги фаолиятингизни эслаб турасизми?
— Албатта, ахир у ердаги фаолиятим янг ёқимлиси бўлган. Фаолиятимнинг энг яхши дамларини айнан Қозоғистонда ўтказганман. Фурсатдан фойдаланиб, мени ҳамиша қўллаб-қувватлаб турган қозоғистонлик мухлисларга ўз миннатдорчилигимни билдираман.

— Сиз икки карра Қозоғистоннинг энг яхши тўпурари бўлгансиз. Улуғбек Бақоев эса ўтган мавсумда бундай унвонга тўртинчи марта эга бўлди. Нима деб ўйлайсиз, нима учун ўзбекистонлик ҳужумчилар Қозоғистон клублари сафида кўп гол уришади?
— Нима деб жавоб беришни ҳам билмайман. Менимча, ҳар бир ҳужумчи чемпионатнинг энг яхши тўпурари бўлишни истайди.

— Қозоғистонда урган голларингиз орасида энг эсда қолгани?
— Урган ҳар бир голим эсда қолади. Лекин "Астана" дарвозаси Қозоғистон кубоги финалида урган 3та голим кўпроқ ёдда қолган.

— Сиз шарафини ҳимоя қилган Қозоғистоннинг 3та жамоаларидан қайси биридаги иштирокингиз кўпроқ ёққан ва нима учун?
— "Олма-ота"даги фаолиятим кўпроқ ёққан. Боиси, жуда ёш жамоа билан Қозоғистон кубогини қўлга киритганмиз ва УЕФА кубогида иштирок этганмиз. Шунингдек, яхши жамоа йиғилганди. "Қайрат" ва "Актобе"даги фаолиятимдан ҳам яхши хотиралар қолган. Умуман олганда, Қозоғистондаги фаолиятимдан қониқиш ҳосил қилганман.

— Сиз бирданига 3та мамлакат — Ўзбекистон, Россия ва Қозоғистон чемпиони бўлгансиз. Ушбу чемпионатлар савиясини таққослай оласизми?
— Мен уларнинг савиясини таққосламаган бўлардим. Ҳар қандай мамлакат чемпионлигини қўлга киритиш — бу ҳар доим ёқимли. Савия жиҳатидан эса, албатта, Россия чемпионати кучлироқ.

— Турли давлатларнинг юқори дивизионларида нечта гол урганингизни ҳисоблаганмисиз?
— Шахсан ўзим буни ҳисобламаганман. Лекин Ўзбекистон чемпионатининг 2000 йилги мавсумида 45та гол урганимни аниқ биламан.

— Қозоғистон чемпионатидан кетганингиздан кейин бизнинг Қозоғистон футболини кузатиб бордингизми?
— Ҳа, албатта. Ҳозирги кунгача кузатиб бораман. Айниқса, ўзимнинг собиқ жамоаларимни. Бизнинг футболчилар ҳамон Қозоғистон клубларида ўйнашаётгани ёқимли.

— Ҳозирги кунда Қозоғистон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари — Улуғбек Бақоев, Темур Кападзе, Марат Бикмаев, Александр Гейнрих ўйнашмоқда. Нима деб ўйлайсиз, Қозоғистоннинг кучли футболчилари Ўзбекистон чемпионатида қандай ҳаракат қилишган бўлишарди?
— Самат Смаков, Нурбол Жумаскалиев каби футболчилар энг яхши жамоаларимизнинг етакчилари бўлишарди. Умуман, Қозоғистонда иқтидорли футболчилар жудаям кўп.

— Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чечмпионатининг финал қисмига чиқиш имкониятини қандай баҳолайсиз?
— Ҳозир босқичда бунга яқин турибмиз. Барчаси ўз қўлимизда. Жаҳон чемпионатига чиқиш имкониятимизни 80 фоиз деб баҳолайман.

— Нима деб ўйлайсиз, Қозоғистон ва Ўзбекистон футболда ўзаро алоқаларни ўрнатиши керак эмасми?
— Буни албатта амалга ошириш керак. Биз — қўшнилармиз. Ҳар доим бир-биримизга ёрдам беришимиз керак.

— Бир пайтлар сиз "Спартак" сафида Ҳамдўстлик кубогида порлаган эдингиз. Бу йилги Ҳамдўстлик кубогини ва унда Қозоғистон ва Ўзбекистон ёшлар терма жамоалари ўртасидаги 2та ўйинни кўрдингизми?
— Афсуски, мен бу мусобақани кузата олмадим. Боиси, бу пайтда Қатардаги мусобақада иштирок этаётгандим.

— Футболчилик фаолиятингиз омадли ўтди дея оласизми? Нимадан афсусланасиз? Энди нима билан шуғулланмоқчисиз?
— Ҳеч нарсадан афсусланмайман. Ҳозир мураббийлик фаолиятимни бошлаш арафасида турибман. Юқорида айтганимдек, "В" лицензиясига эга бўлдим.

— Қозоғистонлик футбол мухлислари сизни эслаб туришлари ҳақида айтиб ўтдим. Уларга қандай тилаклар билдирган бўлардингиз?
— Барча қозоғистонлик мухлисларга, биринчи навбатда, соғлик ва омад тилайман. Улар ҳар доим ўз жамоаларини қўллаб-қувватлашсин. Қозоғистондаги фаолиятим давомида мени қўллаб-қувватлаб турган мухлисларга миннатдорчилик билдираман.

Манба: www.sports.kz
Киритилди: 17:39, 24.02.2013. Ўқилди: 5653 марта. Фикрлар: 6 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, фақат 5та давлат — Мексика, Италия, Франция, Германия ва Бразилияда ЖЧга 2 мартадан мезбонлик қилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 17
2 Барселона Ферран Торрес 11
3 Мальорка Ведат Мурики 9
4 Барселона Роберт Левандовски 8
5 Атлетико Хулиан Альварес 7
6 Вильярреал Альберто Молейро 6
7 Эльче Рафа Мир 6
8 Барселона Рафинья 6
9 Леванте Карл Этта-Эйонг 6
10 Бетис Кучо Эрнандес 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.