Бугун 16 ноябрь, 2025 йил, якшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 28 61
2 Насаф 28 58
3 Динамо 28 56
4 Пахтакор 28 56
5 Бунёдкор 28 46
6 ОКМК 28 44
7 Навбаҳор 28 38
8 Сўғдиёна 28 37
9 Қизилқум 28 35
10 Сурхон 28 31
11 Қўқон-1912 28 30
12 Машъал 28 29
13 Андижон 28 29
14 Бухоро 28 26
15 Хоразм 28 24
16 Шўртан 28 15

Ўтган ўйинлар. 28-тур

28-тур ОКМК 3-1 Навбаҳор
28-тур Бухоро 1-1 Нефтчи
28-тур Қўқон-1912 0-0 Пахтакор
28-тур Бунёдкор 1-3 Динамо
28-тур Насаф 1-2 Машъал
28-тур Қизилқум 2-1 Андижон
28-тур Хоразм 0-2 Сўғдиёна
28-тур Сурхон 1-0 Шўртан

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 16.11.2025

      07:00 Д/ф "Килиан Мбаппе. Восходящая звезда".
      08:00 Д/ф "Бобби Робсон. Больше, чем тренер".
      09:40 Чемпионат Бразилии. "Спорт Ресифи" - "Фламенго".
      11:35 Чемпионат Бразилии. "Сантос" - "Палмейрас".
      13:30 Д/ф "КОПА 71".
      15:00 Чемпионат Бразилии. "Спорт Ресифи" - "Фламенго".
      17:00 Чемпионат Бразилии. "Сантос" - "Палмейрас".
      19:00 Чемпионат Турции. "Трабзонспор" - "Аланьяспор".
      21:00 Чемпионат Бразилии. "Спорт Ресифи" - "Фламенго".
      23:00 Чемпионат Бразилии. "Сантос" - "Палмейрас".
      01:00 Чемпионат Турции. "Фенербахче" - "Кайсериспор".
      02:55 LIVE Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Атлетико Минейро". Прямая трансляция.
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 16.11.2025

      05:00 Тяжёлая атлетика. Чемпионат России в Санкт-Петербурге. Мужчины. До 109 кг.
      06:05 Тяжёлая атлетика. Чемпионат России в Санкт-Петербурге. Мужчины. Свыше 109 кг.
      07:10 "Страна спортивная".
      07:30 "Непобедимый".
      08:00 Дзюдо. Мировой тур. Гран-при Загреба в Хорватии. День 2.
      10:10 Автоспорт. Дрифт. RDS GP. Кубок России "Суперфинал РДС" на трассе "Ростов Арена".
      11:00 Бильярд. BetBoom Кубок мира в Москве.
      12:35 Д/ф "Криштиану Роналду. Единственный и неповторимый".
      13:45 Прибрежная гребля. Чемпионат мира в Турции. Пляжный спринт.
      15:25 "Эволюция спорта".
      15:55 LIVE Волейбол на снегу. Чемпионат России. Этап в Новом Уренгое. Женщины. Матч за 3-е место. Прямая трансляция.
      16:55 LIVE Волейбол на снегу. Чемпионат России. Этап в Новом Уренгое. Мужчины. Матч за 3-е место. Прямая трансляция.
      17:55 LIVE Волейбол на снегу. Чемпионат России. Этап в Новом Уренгое. Женщины. Финал. Прямая трансляция.
      18:55 LIVE Волейбол на снегу. Чемпионат России. Этап в Новом Уренгое. Мужчины. Финал. Прямая трансляция.
      20:00 "Формула-1. Гаснут огни".
      20:25 "Непобедимый".
      20:55 LIVE Дзюдо. Мировой тур. Гран-при Загреба в Хорватии. День 3. Прямая трансляция.
      23:30 Прибрежная гребля. Чемпионат мира в Турции. Пляжный спринт.
      01:05 Автоспорт. Ралли. Чемпионат России.
      01:35 Боулинг. Кубок Дружбы. Россия - Узбекистан.
      03:40 "Эволюция спорта".
      04:05 Прыжки на батуте. ФГК Чемпионат России в Екатеринбурге.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 16.11.2025

      05:55 Новости.
      06:00 LIVE Смешанные единоборства. UFC 322 в Нью-Йорке, США. Ислам Махачев против Джека Делла Маддалены, Валентина Шевченко против Чжан Вэйли. Прямая трансляция.
      11:00 LIVE Смешанные единоборства. ONE FC 173 в Токио, Япония. Анатолий Малыхин против Умара Кейна. Прямая трансляция.
      16:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      16:55 LIVE Футбол. Лига Пари. "Челябинск" - "КАМАЗ" (Набережные Челны). Прямая трансляция.
      19:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      19:15 LIVE Хоккей. ФОНБЕТ Чемпионат КХЛ. СКА (Санкт-Петербург) - "Металлург" (Магнитогорск). Прямая трансляция.
      22:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      23:00 Смешанные единоборства. UFC 322 в Нью-Йорке, США. Ислам Махачев против Джека Делла Маддалены, Валентина Шевченко против Чжан Вэйли.
      01:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      02:35 Д/ф "Мэнни Пакьяо. Непреодолимая сила".
      04:00 Волейбол. Чемпионат России. Мужчины. Суперлига. "Белогорье" (Белгород) - "Зенит-Казань".
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 16.11.2025

      05:30 Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Северной Ирландии в Белфасте, Великобритания. Финал. Сессия 2.
      08:00 Олимпийский канал. "Сила Олимпиады". "Милан-Кортина 2026. 100 дней до начала".
      09:00 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Женщины. Слалом. 2-я попытка.
      10:00 Автоспорт. WEC. Финальный этап. "8 часов Бахрейна" в Сахире. Лучшие моменты.
      12:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Женщины. Слалом. 1-я попытка.
      13:00 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Женщины. Слалом. 2-я попытка.
      13:45 LIVE Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 1-я попытка. Прямая трансляция.
      15:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Женщины. Слалом. 1-я попытка.
      16:00 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Женщины. Слалом. 2-я попытка.
      16:45 LIVE Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 2-я попытка. Прямая трансляция.
      18:00 LIVE Пауэрлифтинг. Чемпионат мира в Клуж-Напоке, Румыния. Женщины. До 84 кг; Мужчины. Свыше 120 кг. Прямая трансляция.
      21:00 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 2-я попытка.
      22:00 Фигурное катание. Гран-при ISU. Skate America в Лэйк-Плэсиде, США. Женщины. Короткая программа.
      23:00 Фигурное катание. Гран-при ISU. Skate America в Лэйк-Плэсиде, США. Мужчины. Произвольная программа.
      00:10 LIVE Фигурное катание. Гран-при ISU. Skate America в Лэйк-Плэсиде, США. Танцы на льду. Произвольный танец. Прямая трансляция.
      01:55 LIVE Фигурное катание. Гран-при ISU. Skate America в Лэйк-Плэсиде, США. Женщины. Произвольная программа. Прямая трансляция.
      04:30 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Финал.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Эден Азар: «Зидан туфайли «Реал»ни яхши кўрардим...»

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Бельгиялик Эден Азар вақтида дунё футболининг энг истеъдодли ярим ҳимоячиларидан бири сифатида катта саҳнага кўтарилган эди.

Бироқ у ҳамма кутган даражага чиқолмади, боз устига, фаолиятини анча эрта - 32 ёшидаёқ тугатиб қўя қолди. «Лилль» билан Францияда ёрқин ўйин ортидан чемпионлик, «Челси»да фантастик 7 мавсум, Бельгия миллий жамоаси сафида Россия мундиали бронза медали ва «Реал»да чинакам азоб - бу Эденнинг футболдаги йўлига лўнда тавсиф. 2022 йил якунига келиб, мухлислар ҳаттоки, футбол оламида Азар ҳам борлигини унутиб қўйишди. Уни фақат ортиқча вазни ва чексиз жароҳатлари ҳақидаги ҳазиллар билан эсга олиш одатга айланди. Мана, Азарнинг ўзи ҳам L`Equipe нашри (Франция)га берган интервьюсида ниҳоят, футболга муносабати, овқатланиш тартибига риоя қилмагани, шунингдек, Испанияда нега талаб даражасида ўйнолмагани юзасидан очиқ-ошкора гапирди.

- Эден, сизни такаббур йигитдек тасаввур қилишади...

- Афсус, бундан баттарига ҳам муносибман... Машғулотга келардим ва ҳаттоки, бутсам боғичини ҳам тўғриламасдим. Хуллас, атрофимдагиларга шунчаки, мақтанчоқ эмаслигимни кўрсатиб қўйишни истардим: «Марҳамат, менга тўп беринглар ва томоша қилинглар». Улар тўп узатишгани ҳамоно бир-икки ҳаракат билан гол урардим. Кейин йигитлар қотиб қолишарди: «Қойил...!» Футболда энг муҳими шу эмасми? Сиз кучлисиз, ғалаба қозонасиз, бонусларни таъминлайсиз ва ҳамма бахтиёр. Ҳа, майдонда эътиборсиз бўлганим, ҳеч нарсани писанд қилмаганим бор гап, лекин унинг ташқарисида ҳамманинг ҳурматини жойига қўярдим. Дейлик, кийиниш хонасида ҳеч қачон жанжал кўтармаганман, ҳар бир клубдошим билан кулишиб гаплашганман. Лекин иқтидорни авайлаш масаласида... Ваҳоланки, мураббийлар ва жамоадошларим менга кўп марта танбеҳ беришган: «Эден, эҳтиёт бўл, ахир ҳали ёшсан...». Бироқ бундай гапларни қулоғим эшитмасди...

- Футболдаги юришингиз давомида айнан нимадан кўпроқ ҳайратлангансиз?

- Мухлислар ва футболчилар ўртасидаги алоқадан. Футболда туйғулар жуда тез ўзгаради. Ғалабалар ортидан сов­ринлар ютасиз ва ҳамма сизни яхши кўради. Мухлислар юзига қараб ҳам, уларнинг нақадар бахтли эканликлари ва сизни ардоқлашларини кўрасиз. Кейин ҳаммаси бирдан ўзгариб қолади. Тўғри, ҳозиргача Марсель ва Париж кўчаларида одамлар менга луқма ташлашади: «Эден, ўша «Лилль» сен билан идеал кўриниш олганди!» Ҳатто Лондонда «Арсенал» мухлисларидан худди шундай мақтов эшитишим мумкин: «Азар, очиғи, ўйинларингни томоша қилиш чинакам роҳат эди...». Ҳа, одамлар футболни жуда яхши кўрадилар, аммо назарларидан қолмаслик учун мудом яхши ўйнашингиз талаб этилади.

- Қизиқ, ўзингизга қайси финтингиз кўпроқ завқ бағишларди?

- Тўпни рақиб оёқлари орасидан ўтказиш. Ўйиним мутлақо қовушмаслиги мумкин эди, лекин агар тўпни бир марта рақибим оёқлари орасидан ўтказсам, шунинг ўзи кифоя қиларди. Ҳатто 0:3 ҳисобида ютқазаётганимизда ҳам, шу трюкни бажаришга уринаверардим, чунки мен учун бошқаси аҳамиятсиз эди. Лекин ўз ўрнида таъкидлашим жоизки, ҳеч қачон бу финт билан кимнидир камситишни ўйлаган эмасман. Шунчаки, ўзимга завқ улашиш учун ҳаракат қилардим. Мана, ҳозир фарзандларимга мағрур юзланаман: «YouTube тармоғида отангиз қандай финтлар ишлатганини бир кўринг». Умуман, менда тортишиш маркази кучлироқ бўлган ва шунинг учун ҳеч ким тўпни оёғимдан олиб қололмасди.

- Футбол ҳаётида бирор марта «ёмон болалар» билан тўқнаш келганмисиз?

- Эҳтимол, АПЛда тўқнашгандирман, лекин улар қўпол ҳаракатланишса ҳам, ўйинга ҳурмат билан қарашарди. Испанияда ҳам футболчилар анча агрессив, яна қўполликка мойилроқ. Улар ўзларини устингизга ташлаган ҳолатда ҳам, жилмайиб қўйишади: «Узр, атайин йиқилмадим».

- Футболча стресс нима? Бу ҳолат сизга танишми?

- Ўйинолди ҳаяжонга боғлиқ стресснинг зарари йўқ. Руҳий стресс эса - азоб. Бунга кўп марта дуч келганман, хусусан, фаолиятимнинг охирги қисмида, яъни майдонда кам кўриниш бера бошлаганимда. Ўша вақт кучли стресс остида юрардим. Чунки мудом кўпроқ ўйнаш ва ўзимни кўрсатиш ҳақида ўйлардим. Тўғри, ўша ҳолат стрессмиди ёки бошқа нарса - буни билмайман.

- Футбол сиз учун ишмиди ёки эрмак?

- Футболга ҳамиша оддий ўйин­дек қараганман. Албатта, ўйинни охирига етказиб қўйишга ҳаракат қилдим. Футбол мен учун ўйин мақомини йўқотганидан кейин эса, дарҳол тўхташни лозим топдим. Ваҳоланки, футбол бу мен учун профессионал иш ва тирикчилик манбаи эканлигини яхши билардим, фақат бу ҳақда бош қодиришни хоҳламаганман, шунчаки. Демак, футболга хобби ва эрмак сифатида ёндашганим рост. Айнан шунинг учун фаолиятимни эртароқ тугатдим.

- Овқатланиш тартиби ва парҳез ҳақида нима дейсиз?

- Бунга асло бепарво қарардим, лекин ҳар куни «Макдональдс»га киришим ҳақидаги гаплар ҳам асоссиз. Шунинг баробарида тан оламан, парҳезни муҳим жиҳат ўрнида кўрмаганман. Тушунинг, мен ҳам оддий инсонман ва дўстларим даврасида ов­қатланиш, еб-ичишни хуш кўраман. Яширмайман, баъзан ўйин арафасида уйда овқатланиб, 1 шиша шароб ичганча дам олардим. Чунки диетага бемаъни тақиқ сифатида ёндашганман.

- «Реал» билан шартнома тузасан ва мавсум бошида 5 кг. ортиқча вазн билан келасан. Бу катта хатоми?

- «Челси»да фаолиятим давомидаги энг зўр мавсумлардан бирини якунлагач, ўзимга пичирладим: «Бўлди, энди «Реал» ихтиёрига бораман, Демак, бу мен учун охирги таътилдир эҳтимол...» Шу хаёл билан тартибни буздим, кейин ҳар ёзда бўлгани каби энергиямни қайта ишга туширдим. Англияда 7 йил ўзимни ҳамма нарсага бағишладим, ҳатто «Рождество»да танаффуссиз. Шунинг учун 3-4 ҳафталик таътилга чиққач, мени кимдир безовта қилишини истамадим. Барбекю, ичимлик ва ҳоказо... «Реал»га борганимда эса ҳаммаси кескин ёмонлашди ва шу билан тугади.

- Сизга энг катта эркинлик берган мураббийни айта оласизми?

- Муайян мураббийни тилга олишим қийин, чунки кўпчилик анча-мунча эркинликка рухсат берганди. Лекин бу яхши ўйнашим учун бонус эди. Тартиб масаласида мени чинакамига безовта қилган ягона мураббий - бу Конте. У жаҳон футболидаги энг кучли мутахассислардан бири, шубҳасиз. Энг яхши мавсумни айнан Конте қўл остида ўтказгандирман, аммо унинг машғулотларига асло кўниколмаганим ҳам бор гап. Моуриньога келсак, айниқса, ҳамкорлигимизнинг 3-йили унча яхши кечмади, шунга қарамай, уни яхши кўрардим.

- Соф истеъдод нуқтаи назаридан қайсидир футболчини ўзингиздан устун қўйганмисиз?

- Индивидуал равишда олсак, эҳтимол, фақат Мессини ўзимдан яхши билгандирман. Ахир у тарихдаги энг буюк футболчи. Ҳозиргача Леодан тўпни олиб қўйиш шунчаки, амри-маҳол. Криштиану ҳам буюкроқ, албатта. Лекин соф истеъдод нуқтаи назаридан қарасак, у мендан яхши эмас, очиғи. Неймар? Эҳтимол у ҳам яхшироқдир. Тушунарлики, «Ре­ал»да энг кучли йигитлар жамланишган. Хусусан, мартаба нуқтаи назаридан Бензема ва Модрич алоҳида ажралиб туришарди. 

- Қайси вақтда ўзингизни энг кучли футболчи сифатида ҳис қилгансиз?

- Менимча, Моуриньо қўл остида чемпионликка эришган мавсум (2014/2015) энг юқори чўққига чиққандим. Яна Конте (2016/2017) ва Сарри (2018/2019) бошқарувида ҳам руҳиятим жуда баланд эди. Афсуски, энг яхши спорт формада бўлганимда, Чемпионлар Лигасида ғолиб чиқолмадим. «Челси»ни худди Дрогба каби узоққа олиб боролмаганимдан афсусланаман. Боз устига, кетишим билан жамоа ЧЛ тахтига кўтарилди. Демак, Бельгия термаси Евро-2024да чемпион бўлади! Шундай ёзиб қўйинг. Ахир жамоадан кетдим-ку...

- «Реал»га ўтиш хатомиди?

- Ҳозир шундай хулоса чиқариш осон, лекин болалигимдан Зидан ўйинлари шайдоси бўлганман. Айнан у туфайли «Реал»ни яхши кўрардим. «Бернабеу», оппоқ футболка - бундан юз ўгиролмасдим, барибир. Афсуски, амалда бу клубга мос келмадим. Лекин «Реал»да ўйнаш чин орзум эди. Шундай экан, Мадридга бормасдан фаолия­тимни тугатолмасдим, барибир...

Эден Азар 7 январь куни 33 ёшга тўлди. Бельгиялик ёрқин дриблингчи ҳамиша футболдан роҳатланишни тўхтатиши билан бутсаларини михга илишини таъкидлаб келарди: «Йўқ, пул учун ўйнай олмайман. Агар ўйин завқ бермаса, дарҳол тўхтатаман»! У худди шундай қилди. Йигит сўзидан қайтмайди!

МУҲАММАДХОН тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 14:43, 27.02.2024. Ўқилди: 1208 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Херар Пике “Манчестер Юнайтед”да дастлаб ҳужумчи сифатида тўп сурган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 18
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 16
3 Насаф Ҳусайн Норчаев 14
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 9
7 Бунёдкор Имеда Ашортиа 8
8 Нефтчи Зоран Марушич 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 8
10 Бунёдкор Луис Качорри 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.