Бугун 8 июнь, 2026 йил, душанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Шерзод Каримов ижара асосида «Циндао Жонун»га ўтди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Легионерларимиз / Фикрлар
Рукн: Расмий хабарлар
A A A

Тошкентнинг «Пахтакор» жамоаси яримҳимоячиси Шерзод Каримовнинг эндиликда фаолиятини Хитой клуби сафида ижара асосида давом эттиради. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатди.

Манбанинг маълум қилишича, футболчи Хитой суперлигаси қатнашчиси «Циндао Жонун» футболчини бир мавсумга ижарага олиш учун шартнома таклиф қилган. Натижада Шерзод фаолиятини Хитойда давом эттирадиган бўлди.

«Биз ҳамиша ёшларга ишонч бериб, уларни асосий таркиб футболчиларига айлантириб борамиз. Уларга хориж клубларидан таклифлар тушса, ўша таклиф футболчи ва клуб учун фойдали бўлган тақдирда уларнинг ўша жамоаларга кўчиб ўтишига тўсқинлик қилмаймиз. Бу сафар ҳам шундай бўлди. Шерзод «Пахтакор» сафида кўплаб учрашувларда ўзини кўрсатди. Унга «Циндао» клубидан таклиф тушганда унинг бу борадаги фикрини тингладик. Ва унинг Хитойда бир мавсум ижара асосида тўп тепишига клублар келишиб олди. Биз жамоа номидан Шерзодга Хитойдаги фаолиятида омад тилаймиз», дея «Пахтакор» спорт директори Григорий Цейтлиннинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда клуб расмий сайти.

Қайд этиб ўтиш жоиз, Каримов фаолияти давомида «Шайхонтоҳур» ва «Қизилқум» жамоаларида фаолият олиб борган, кейинчалик «Пахтакор» таркибига келиб қўшилганди. Каримов жамоадаги дебют учрашувида гол  ура олганди. Ўтган мавсумда олий лига баҳсларида 5 тўп киритиб, жамоамизнинг олтин медалларни қўлга киритишига катта ҳисса қўшди. Умуман олган Шерзод Каримов ҳозиргача олий лига беллашувларида 94 ўйинда майдонга тушиб, 13 гол муаллифи бўлганди.

Манба: www.pakhtakor.uz
Киритилди: 22:32, 28.02.2013. Ўқилди: 6035 марта. Фикрлар: 16 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, 1950 йилги мундиалда Уругвай Бразилияни Маракана стадионида мағлуб этган (2:1). Бу воқеа тарихда “Мараканасо” номи билан қолган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик