Бугун 24 февраль, 2026 йил, сешанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 25 61
2 Реал Мадрид 25 60
3 Вильярреал 25 51
4 Атлетико 25 48
5 Бетис 25 42
6 Сельта 25 37
7 Эспаньол 25 35
8 Атлетик Бильбао 25 34
9 Осасуна 25 33
10 Реал Сосьедад 25 32
11 Жирона 25 30
12 Севилья 25 29
13 Хетафе 25 29
14 Алавес 25 27
15 Райо Вальекано 24 26
16 Валенсия 25 26
17 Эльче 25 25
18 Мальорка 25 24
19 Леванте 25 18
20 Реал Овьедо 24 17

Ўтган ўйинлар. 25-тур

25-тур Атлетик Бильбао 2-1 Эльче
25-тур Реал Сосьедад 3-3 Реал Овьедо
25-тур Бетис 1-1 Райо Вальекано
25-тур Осасуна 2-1 Реал Мадрид
25-тур Атлетико 4-2 Эспаньол
25-тур Хетафе 0-1 Севилья
25-тур Барселона 3-0 Леванте
25-тур Сельта 2-0 Мальорка
25-тур Вильярреал 2-1 Валенсия
25-тур Алавес 2-2 Жирона

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

01/01 06:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Бухоро» биринчи даврадаги барча ўйинларни сафарда ўтказиши мумкин

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Бухоро
Рукн: Янгиликлар
A A A

Кеча Бухоро шаҳридаги "Buxoro Palace" меҳмонхонасида "Бухоро" футбол клуби  мухлислар билан учрашди. Ушбу учрашувда "Бухоро" жамоаси футболчилари, раҳбарият, ҳомийлар ва кўп сонли мухлислар ташриф буюришди.

Ушбу учрашувдан мақсад жамоага келиб қўшилган янги футболчиларни мухлисларга таништириш, мухлисларнинг муаммоларини ечиш, мухлислар ва ОАВ саволларига жавоб қайтариш эди.

Дастлаб сўзга жамоа бош мураббийи Тачмурод Агамуродов чикди. У ўз нутқида асосан мавсумга тайёргарлик босқичи қай тарзда ўтказилгани, жамоа нечоғлик мавсумга тайёр эканлиги, бу йил жамоа олдида қўйилган мақсади ҳақида батафсил гапириб ўтди.

"Жамоа олдида қўйилган мақсад — ўтган йилги натижани яхшилаш, мухлисларга ёқадиган ўйин намойиш этиш. Мен ҳаётда максималистман, мен учун жамоа олдида қўйилган мақсад нисбий тушунча. Мен ўзимга ва шогирдларимга доим максимал натижага эришишни уқтираман", деб чиқишини якунлади Тачмурод Агамуродов.

Шундан сунг савол бериш навбати мухлисларга етди. Мухлислар кўплаб саволларни беришди, жумладан, бир мухлис "Бухоро" жамоасининг уй учрашувлари қаерда ўтказилиши ҳақида савол берди.

Ушбу саволга яна Агамуродов жавоб берар экан: "Ҳозирда Бухорода универсиада муносабати билан марказий стадион таъмирланмоқда. Ҳозир бизда вариантлар кўп. Биз уй ўйинларини Муборакда ўтказишимиз мумкин, лекин биз биринчи давра ўйинларининг барчасини сафарда ўтказиб, иккинчи даврани уйда қабул килмокчи эдик. Бунга куп жамоалар рози бўлишди, ПФЛ ҳам рози, фақатгина "Сўғдиёна" ва "Қизилқум" бунга рози бўлишмади. Бизга энг асосийси сифатли майдон керак, шунинг учун бу икки жамоа билан "Пахтакор" стадионида ўйнашимиз ҳам мумкин. Мухлисларимиз учун ушбу ўйинлар трансляцияси ҳақида "Спорт" канали билан келишиб оламиз. Хуллас, вариантлар кўп, лекин барчасини раҳбарият ҳал қилади. Бу ҳам яқин кунларда аниқ бўлади", деб жавоб берди Агамуродов.

Трансляция мавзуси очилгани билан мухлисларда яна саволлар пайдо бўла бошлади, жумладан, Бухоро шаҳрида 3-4 та телевидения бўлишига қарамай уй учрашувлари ТВда трансляция қилинмаслиги ва ТВ ходимлари учрашувга ташриф буюришмаслиги ҳақида бўлди.

Бу саволга жамоа раҳбарияти жавоб берди ва ҳозирда бу масалада жиддий ислоҳотлар бошланганлиги ва бундан кейин барча уй учрашувлар тўлиқлигича Бухоро телевиденияси каналларида намойиш этилишини таъкидлаб ўтишди.

Шундан сунг жамоага келиб қўшилган янги ўйинчилар — Алишер Азизов, Алишер Маҳмудов, Отабек Валижонов ва Ботир Носиров мухлисларга таништирилди.

Шу билан бу учрашув якунланди.

"Бухоро" матбуот котиби Азиз Салихов

Манба: www.pfkbuxoro.uz
Киритилди: 09:30, 01.03.2013. Ўқилди: 5029 марта. Фикрлар: 5 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Торрес фаолиятини дарвозабон сифатида бошлаган. Ўйинларнинг бирида у бармоғини синдириб олгач, онаси ўғлига дарвозабонликни тақиқлаган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 12
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Атлетико Александр Серлот 9

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.