Бугун 22 февраль, 2026 йил, якшанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 11 11 40
2 АҚШ 11 12 9 32
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Франция 8 9 6 23
6 Германия 7 9 8 24
7 Швейцария 6 8 6 20
8 Швеция 6 6 4 16
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 25 60
2 Барселона 24 58
3 Вильярреал 24 48
4 Атлетико 25 48
5 Бетис 25 42
6 Эспаньол 25 35
7 Сельта 24 34
8 Атлетик Бильбао 25 34
9 Осасуна 25 33
10 Реал Сосьедад 25 32
11 Хетафе 24 29
12 Жирона 24 29
13 Севилья 24 26
14 Райо Вальекано 24 26
15 Алавес 24 26
16 Валенсия 24 26
17 Эльче 25 25
18 Мальорка 24 24
19 Леванте 24 18
20 Реал Овьедо 24 17

Ўтган ўйинлар. 25-тур

25-тур Атлетик Бильбао 0-0 Эльче
25-тур Бетис 0-0 Райо Вальекано
25-тур Атлетико 0-0 Эспаньол
25-тур Осасуна 0-0 Реал Мадрид
25-тур Реал Сосьедад 0-0 Реал Овьедо

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

01/01 06:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Максим Шацких: «Менга «Пахтакор» ҳам, «Бунёдкор» ҳам ёқди»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Легионерларимиз / Фикрлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

"Черноморец" клуби Туркиядаги ўқув-машғулот йиғинларини якунлаб, Одессага қйтганидан кейин Максим Шацких билан суҳбатлашишни истаган журналист учун уни топиш осон бўлмади. Бунинг ўзига яраша сабаблари бор экан.

— Одессада яшаш учун уй қидираётгандик. Ҳозирча 2та квартира бор. "Ворскла"га қарши биринчи ўйингача бир қарорга келамиз, деб ўйлайман. Шундан сўнг оила аъзоларим ёнимда бўлишади, — дейди Максим.

— Бундан ташқари, жамоанинг чемпионатга тайёргарлигига баҳо бериш вақти келди. Якшанба куни "Черноморец" Одессада "Ворскла"ни қабул қилади.
— Мураббийларимиз томонидан белгиланган барча ишларни бажардик, деб ўйлайман. Умуман олганда, "Черноморец" мавсумга тайёр, аммо холис баҳони "Ворскла"га қарши биринчи ўйинни ўтказганимиздан кейин беришимиз мумкин. Айрим ўйинчиларимизнинг жароҳат олгани — бизнинг асосий муаммомиз. Қолгани жойида.

— Фаолиятингиз давомида турли мураббийлар қўлостида мавсумолди тайёргарлик жараёнини олиб боргансиз. "Черноморец"нинг машғулот жараёни сизни нимаси биландир ҳайрон қолдирдими?
— Ҳар бир мураббийнинг мавсумга тайёргарлик кўриш услуби бор. Барчанинг дастури бир хилдек кўрингани билан, улар турлича ва бир-биридан фарқ қилади. "Черноморец" ва Роман Григорчук ҳам бундан мустасно эмас. Барча машқларни тўп билан бажарганимиз менга маъқул келди. Қизиқарли ўтди. Менга барча машғулотлар ёқди.

— Жамоага мослашиш жараёни ортда қолдими?
— Қандай мослашиш ҳақида гапиряпсиз? Мен бу сўзни тушунмайман. Ҳа, янги жамоада ўйин жиҳатидан қандайдир принциплар бор. Лекин улар унчалик мураккаб эмас ва уларга кўп вақт сарфланмайди. Мослашиш жараёни менга хос бўлган хислат эмас.

— Сиз "Черноморец"га "Арсенал"дан йиғинлар бошланиб кетганидан кейин қўшилдингиз. Ўз формангизни маромига етказишга улгурдингизми?
— Мен "Черноморец"нинг йиғинига қолганларга нисбатан 2 кун кеч қўшилдим, холос. Шунинг учун бу борада ҳеч қандай муаммо йўқ. Умуман олганда, формамни тиклаш учун менга кўп вақт керак эмас. Мен жангга тайёрман.

— "Ворскла"га қарши биринчи ўйинда майдонга тушишга умид қиляпсизми?
— Биринчи ўйинни интизорлик билан кутяпман, боз устига, ўйин Одессада бўлади. Мен ҳали "Черноморец"нинг янги стадионида ўйнамаганман. Шунинг учун маҳаллий мухлислар қаршисида дебют қилишни истайман.

— "Черноморец"да севимли 16-рақамингизни олдингизми?
— Ҳа, бу рақам бўш экан, омадим келди.

— "Черноморец" Туркиядаги сўнгги назорат ўйинида "Арсенал"нинг собиқ бош мураббийи Леонид Кучук бошчилигидаги "Кубань" жамоаси билан баҳс олиб борди. У билан суҳбатлашдингизми?
— Ҳа, 10 дақиқа суҳбатлашдик. У ҳам янги жамоасига мослашмоқда ва "Кубань"даги фаолиятидан қониқиш ҳосил қилмоқда.

— Ўзбекистоннинг икки жамоаси — "Бунёдкор" ва "Пахтакор"га қарши ўйинларда сизда қандайдир ҳаяжон бўлдими?
— Албатта. Мен фақатгина терма жамоа ўйинларига борганим учун бу клубларнинг ҳолатини кўрмагандим. Менга "Бунёдкор" ҳам, "Пахтакор" ҳам ёқди. Бу жамоалар яхши шаклланган ва улар "Черноморец"га жиддий қаршилик кўрсатишди. Улар бизни етарлича "қийнашди". Спарринг учун улар энг оптимал вариант эди. Ҳар иккала ўйинда дуранг ўйнадик. Аммо "Бунёдкор"га қарши ўйинда ғалабага яқин эдик, фақат сўнгги дақиқада гол ўтказиб юбордик. "Пахтакор" билан ўйинда эса ҳисобни тенглаштирувчи ролида бўлдик.

— Венгриянинг "Уйпешт" жамоасига қарши ўйинда жамоага нима бўлди? Рақиб "Черноморец" дарвозасига жавобсиз 3та гол урди...
— Бу рақибга қарши ўйинда мантиққа тўғри келмайдиган ҳисоб қайд этилди. Бу ўйиннинг 30-дақиқаларига келиб биз 3:0 ҳисобида олдинга чиқиб олишимиз керак эди. Ўз имкониятларимиздан фойдалана олмадик ва гол ўтказиб юбордик. Кейинчалик эса 2та голни ўзимизга ўзимиз олиб келдик. Бу ўйинда "Черноморец"да кўплаб вазиятлар бўлди, гол уришимиз керак эди. Лекин "Сен урмасанг, сенга уришади" мақоли кучга кирди.

— Жамоанинг "штатдаги" пенальтичиси бўласизми?
— Ҳар бир ўйиндан олдин мураббийлар ким пенальти, "стандартлар" тепишини айтишади. Чемпионатда қандай бўлишини эса кўрамиз. Ҳа, мен йиғин давомида пенальтидан гол ура олмаган пайт бўлди, аммо дунёда барча пенальтини голга айлантирадиган футболчи йўқ.

— Еврокубоклар учун курашда қайси жамоа "Черноморец"га асосий рақиб бўлади, деб ўйлайсиз?
— Кўрамиз. Менимча, сўнгги турларда еврокубоклар учун қайси жамоаларнинг кураш олиб бориши маълум бўлиб қолади. "Черноморец"нинг тақвими мураккаб. Биз барча етакчилар билан ўйнашимизга тўғри келади. Жамоанинг аниқ мақсад ва вазифаси бор. Энди уни амалга оширишга ҳаракат қилишимиз лозим. Рақибларга эътибор бермасдан, ўзимизнинг ўйинимизга кўпроқ эътибор қаратишимиз лозим.

— Киевнинг "Арсенал" клуби Премьер-лигадан чиқиб кетмайдими?
— Йўқ. Бундай бўлмайди, деб ўйлайман. Бир қарашда шундай бўладигандек кўрингани ҳам ёмон. Жамоада етарлича футболчилар қолди, уларнинг орасида тажрибалилари ҳам бор. Шунинг учун мусобақа жадвали бўйича муаммо юзага келмаса керак. "Канонирлар"да очколар захираси ёмон эмас.

— Сўнгги турда бўладиган "канонирлар"га қарши ўйин прринципиал аҳамиятга эга бўладими?
— Аслида "Черноморец" учун ҳар бир ўйин принципиал аҳамият касб этади. Эътиборни фақат "Арсенал" ёки бошқа жамоага қаратиш шарт эмас. Биз очко йўқотмаслигимиз лозим. Ҳар бир ўйиннинг қадри олтинга тенг. Ортимизда Одесса турибди, шунинг учун фақат олға!

— Европа лигасининг плей-офф босқичидан Украинанинг барча 3 жамоаси чиқиб кетгани сиззни ҳайрон қолдирдими?
— Ҳақиқатан ҳам ёқимсиз ҳолат юзага келди. Ахир Россиянинг барча клуби кейинги босқичга ўтди, бизникилар эса йўқ. Демак, Еврокубоклар мавсумининг эрта бошлангани баҳона бўла олмайди. Боз устига, аввал ҳам клубларимиз баҳорги босқичдан ўта олишганди. Мен учун "Днепр", "Динамо" ва "Металлист"нинг мусобақадан чиқиб кетгани кутилмаган ҳол бўлди. Бундан ташқари, улар ёмон ўйнашмади, ҳужум қилишди, вазиятлар яратишди. Киевликлар "Бордо" билан ўйинда кўп вазиятларни кўкка совуришди, "Днепр" жавоб ўйини давомида 1:0 ҳисобида олдинда борди, "Металлист" эса сафарда 0:0 ўйнаб, ўз уйида аламли гол ўтказиб юборди. Афсуски, якунда шундай ҳолат юзага келди.

— Чемпионат якунида совринли ўринларни қайси жамоа эгаллашини башорат қила оласизми?
— Тушунарлики, "Шахтёр"га етиб олишнинг иложи йўқ, у — чемпион. Иккинчи ўринни "Динамо" эгалласа керак, учинчи ўрин учун "Днепр" ва "Металлист" кураш олиб боришади.

Манба: www.dynamomania.com
Киритилди: 10:58, 01.03.2013. Ўқилди: 5850 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Анхел ди Мариянинг умумий трансферларига барчадан энг кўп - жами 132.6 миллион фунт стерлинг сарфланган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 12
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Атлетико Александр Серлот 9

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.