"Бетис"нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Набил Фекир мавсум якунланганидан кейин клубини ўзгартириш эҳтимоли юқори.
Франциялик футболчи январь ойида Саудия Арабистонига кўчиб ўтиши мумкин эди, аммо трансфер амалга ошмади. Кўринишидан, Саудия клублари 30 ёшли жаҳон чемпионини келаси ёзда яна қўлга киритишга уриниб кўришади ва у фаолиятини давом эттириш учун бу вариантга очиқ, деб хабар беради L'Equipe. Фекирнинг сотилиши "Бетис" учун жуда қўл келади, чунки клуб молиявий қийинчиликларни бошидан кечирмоқда. Бундан ташқари, бош мураббий Мануэль Пеллегрини ҳужумкор ярим ҳимоячини майдонда худди шундай вазифаларни бажарувчи Иско билан мос келмайди деб ҳисоблайди.
Набиль Фекир жорий мавсумда 14 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та голли узатмани амалга оширган. “Бетис” футболчини сотишдан тахминан 15-20 миллион евро ишлаб олмоқчи.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).