Бугун 2 август, 2025 йил, шанба.

  • Суперлига
      • 01.08.2025 20:00
      • Машъал
      • 0:1
      • Пахтакор
      • 01.08.2025 20:00
      • Бухоро
      • 0:2
      • ОКМК
      • 02.08.2025 19:00
      • Нефтчи
      • -:-
      • Бунёдкор
      • 02.08.2025 20:00
      • Сўғдиёна
      • -:-
      • Насаф
      • 02.08.2025 21:15
      • Динамо
      • -:-
      • Навбаҳор
      • 03.08.2025 19:00
      • Андижон
      • -:-
      • Қўқон-1912
      • 03.08.2025 20:00
      • Шўртан
      • -:-
      • Хоразм
      • 03.08.2025 21:15
      • Сурхон
      • -:-
      • Қизилқум

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 15 33
2 Нефтчи 15 30
3 ОКМК 16 30
4 Пахтакор 16 29
5 Динамо 15 29
6 Бунёдкор 15 27
7 Навбаҳор 15 26
8 Сурхон 15 18
9 Андижон 15 17
10 Қизилқум 15 17
11 Сўғдиёна 15 16
12 Машъал 16 15
13 Хоразм 15 14
14 Бухоро 16 13
15 Қўқон-1912 15 12
16 Шўртан 15 9

Ўтган ўйинлар. 16-тур

16-тур Машъал 0-1 Пахтакор
16-тур Бухоро 0-2 ОКМК

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

02/08 19:00 Нефтчи - Бунёдкор
02/08 20:00 Сўғдиёна - Насаф
02/08 21:15 Динамо - Навбаҳор
03/08 19:00 Андижон - Қўқон-1912
03/08 20:00 Шўртан - Хоразм
03/08 21:15 Сурхон - Қизилқум

Сўровнома

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Пауло Дибала: «Барча тўплар онамга бориши керак, акс ҳолда...»

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

«Рома»нинг аргентиналик плеймейкери Пауло Дибала «А» серия 26-туридан ўрин олган «Торино»га қарши ўйиннинг 42, 57 ва 69-дақиқаларида гол уриб, «бўрилар» 3:2 ҳисобида ғалаба қозонишларини таъминлади.

Алоҳида факт шуки, у Рим клуби сафида илк марта «хет-трик»ка эришди. Opta маълумотига қарасак, Дибала шу билан чиройли натижа соҳибига айланди: «А» сериянинг 10 мавсумида камида 15та голда бевосита иштирок (2013/2014 йиллар мавсумидан буён 8 марта). Айтиш жоиз, Европанинг кучли 5 лигасида бу кўрсаткич бўйича аргентиналикдан фақат бир киши олдинда - ҳозирда «Интер Майами»да ўйнаётган ҳамюрти Лионель Месси. Паулонинг ўзи самарали ўйиндан кейин ОАВ вакилларига ихчам интервью берди.

- Эсда қоладиган ўйин ва оқшом. «Рома» либоси ва тўпни уйингизга олиб кетсангиз керак...

- Албатта. Бунга сабаб топилишини анчадан бери кутаётгандим. Аниқроғи, «Кальяри»га қарши ўйиндан буён, ўшанда мураббий мени захирага олганди. Бугун эса юксак натижанинг ўзи мени топди ва бундан бахтиёрман, албатта.

- 2-голдан кейин де Росси қучоғига отилдингиз. Нега айнан шу лаҳзада?

- Чунки 2-гол ўйиндаги энг мураккаб нуқтада урилди. Зеро, «Торино» исталган дақиқада барчасини мутлақо ўзгартириб юбориши мумкин эди. Бу рақиб сизни бошқача ўйнашга мажбур қилишни билади. Мана, бугун ҳам  дарҳол ҳисобни тенглаштирди ва қолган вақтда ўйин исталган йўналиш бўйича кетиши ҳеч гап эмасди. Шундай қийин паллада гол уриш жуда ёқимли. Хуллас, мақсадга етгач, ўз-ўзидан захира ўриндиғи томон югурдим, у ерда эса мураббий олдимдан чиқиб қолди.

- 3-голда эса Curva Sud мухлислар гуруҳи жойлашган трибунага юз бурдингиз...

- Мураббий билан бўлган ҳолатнинг такрори. Зарба бераётиб йиқилдим, кейин туриб, бирдан мухлислар томон югурдим. Уларга шу аснода миннатдорчилик билдиришни истадим. Ахир мухлислар душанба бўлишига қарамай, стадионни яна тўлдиришди.

- «Рома» чемпионатда кучли тўртликка кириш йўлида курашишдан ташқари, ЕЛдаги юришни такрорлаши мумкинми?

- Тушунарлики, ҳамиша ғалаба қозонишни истаймиз. Шахсан мен қаерда ўйнама­йин, совриндор бўлишга интиламан. Финиш узоқда. «А» сериянинг ўзида ҳам ҳали кўплаб мураккаб ўйинлар бор. ЕЛ довони янада оғир. Лекин нималарга интилаётганимизни аниқ биламиз. Шундай экан, охиригача ҳаракатдан тўхтамаймиз.

- Бугунги «Рома»ни Пауло Дибаласиз тасаввур қилиш қийин. Клубда узоқ вақт қоласизми ёки...?

- Жамоа сафига қўшилганимдаёқ ўзимни Римда бош­қача ҳаётга киришгандек ҳис қилганимни айтгандим. Умуман, Италияга кўчиб келганимда ҳам шундай бўлганди. Сизни келажакда нималар кутаётганини эса билмайсиз. Ҳозирда «Рома»даги ҳар бир дақиқадан ўзгача завқланяпман, чунки клуб дарҳақиқат, ажойиб, жамоадошларим ҳам.

- Ўйин якунлангач, Азмун тўпни сиздан олиб қў­йишга уринди...

- Йўқ, бу осон эмас. Барча тўплар онамнинг қўлига бориши шарт, акс ҳолда, у мендан ғазабланади...

АЙТГАНЧА...

«Рома» раҳбарияти Пауло Дибала келажаги масаласида бир тўхтамга келди. Инсайдер Николо Скиранинг айтишича, футболчининг амалдаги шартномасига киритилган бандга кўра, исталган хориж клуби уни 12 миллион еврога сотиб олиши мумкин. Лекин «Рома» аргентиналик билан келишув муддатини узайтириш баробарида бу бандни олиб ташламоқчи. Эслатма, Дибаланинг ҳозирги битими 2025 йил ярмигача мўлжалланган. 30 ёшли футболчи жорий мавсум Италия чемпионатининг 18та ўйинида 11та гол ва 6та ассист қайд этди.

М.ПЎЛАТОВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 19:15, 08.03.2024. Ўқилди: 1565 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Жон Терри АПЛ тарихида энг кўп гол урган ҳимоячи ҳисобланади - 39та гол.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 11
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 9
3 Бунёдкор Луис Качорри 8
4 Насаф Ҳусайн Норчаев 8
5 Навбаҳор Аббос Ғуломов 7
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
7 Навбаҳор Руслан Жиянов 6
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 5
9 Нефтчи Зоран Марушич 5
10 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.