Бадиий гимнастика. Тахмина Икромова Испаниядаги гран-прида 3 та медални қўлга киритди
Испаниянинг Марбелья шаҳрида бадиий гимнастика бўйича Гран-при мусобақаси бўлиб ўтди.
Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, Париж-2024 лицензиати Тахмина Икромова 3 та кумуш медалга сазовор бўлди. Ҳамюртимиз мусобақада кўпкураш, тўп, ва булавадаги машқларда иккинчи ўринни эгаллади.
Кўпкураш:
1. Стиляна Николова (Болгария) – 132.169 балл
2. Тахмина Икромова (Ўзбекистон) – 128.369
3. Даря Варфоломеев (Германия) – 127.936
Тўп:
1. Элжана Таниева (Қозоғистон) – 33.400
2. Тахмина Икромова (Ўзбекистон) – 32.600
3. Екатерина Веденеева (Словения) – 32.200
Булава:
1. Стиляна Николова (Болгария) – 34.550
2. Тахмина Икромова (Ўзбекистон) – 32.550
3. Ева Брезалиева (Болгария) – 35.550 (0.05 жарима)
Манба: olympic.uz
Киритилди: 14:39, 11.03.2024. Ўқилди: 730 марта. Фикрлар: 0 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар