Бугун 9 июнь, 2026 йил, сешанба.

Тебас Переснинг қайта сайланиши ҳақида: «Флорентино ғалаба қозонди, аммо «Реал»нинг фалсафаси ўзгарди» [0]

Виржил ван Дейк Фабио Каннаварога ўз футболкасини совға қилди (видео) [0]

Собиқ «Реал» футболчиси Данило: «Одамлар Криштиану Роналдуни гўё ўзга сайёралик деб ўйлайди» [0]

Ўзбекистонлик футболчиларнинг Нидерландияга қарши ўйиндаги ҳаракатлари қандай баҳоланди? [0]

«Барселона» ёки «Реал»? Хулиан Альварес қайси жамоага ўтишни истаётгани маълум бўлди [0]

Неймар Жаҳон чемпионатининг 2-турида Бразилия терма жамоаси сафига қайтиши кутилмоқда [0]

Фабрицио Романо франциялик мураббийнинг АПЛга ўтишини тасдиқлади [0]

«Реал» Олисе учун рекорд даражадаги янги таклиф тайёрламоқда [0]

Тер Штеген нима сабабдан «Аякс»га ўтмаслиги маълум бўлди [0]

Перес Рим папасига «Реал» футболкасини совға қилди [0]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Бокс бўйича Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси биринчи бўлиб тўлиқ таркибда Париж—2024 йўлланмаларини нақд қилди

Баҳо:
+ | -
СПОРТ
Рукн: Янгиликлар
A A A

Италиянинг Бусто-Арситсио шаҳрида бокс бўйича 1-жаҳон лицензион мусобақаси ўз якунига етди.

Унда қатнашган Ўзбекистон терма жамоаси муваффақиятли иштирок этиб, Париж—2024 ёзги Олимпия ўйинларига 5 та йўлланмани қўлга киритди.

Қайд этиш жоиз, мусобақа давомида 113 мамлакатдан фақатгина Ўзбекистон ва Қозоғистон терма жамоалари 5 тадан йўлланмага эга бўлди. Мезбонлар 4 та, Польша жамоаси 3 та лицензияни нақд қилган бўлса, яна бир қатор мамлакатлар 2 ва 1 тадан (ҳатто, Кубада ҳам 1 та) йўлланма билан уйга қайтадиган бўлди.

Умумий ҳисобда Австралия бокс баҳслари учун энг кўп йўлланма соҳиби бўлиб турибди. “Яшил қитъа” вакилларининг 12 нафар (6 эркак ва 6 аёл) аъзоси Париж—2024 иштирокчисига айланган. Бироқ жамоа рақобат деярли йўқ бўлган Океания минтақаси учун ташкил этилган мусобақада лицензияларга эга чиққанини инобатга олиш керак. Қолган етакчи жамоалар ҳисобидаги йўлланмалар қуйидагича:

Бразилия – 10
Ўзбекистон – 9
Франция, Италия – 8
Туркия, Қозоғистон, Хитой – 7

1-жаҳон лицензион турниридаги муваффақиятсизлик ҳозирда Куба жамоаси инқирозни бошдан ўтказаётганини яна бир карра кўрсатди. Нақд 41 та Олимпия ўйинлари чемпионларини етиштириб берган ушбу жамоа ҳисобида Париж—2024 Ўйинларига ҳозирча 4 та лицензия бор, холос.

Қайд этиш жоиз, Италиядаги турнирдан сўнг эркаклар жамоасидаги йўлланмалар тўлиқ бўлди – 7 та. Бу борада яна бир аҳамиятли томони шундаки, ҳали ҳеч бир жамоа эркаклар ўртасидаги барча вазн тоифаларида режани тўлиқ бажармади. Қизлар ҳисобида ҳозирча 2 та йўлланма мавжуд. 23-май – 3-июнь кунлари Таиландда ўтадиган 2-жаҳон лицензион турнирида 4 нафар ўзбекистонлик боксчи қизлар иштирок этади.

Якунда Ханчжоу—2022 ёзги Осиё ўйинлари ва Италиядаги турнир орқали Париж—2024 лицензияларини нақд қилган ўзбекистонлик боксчиларни эслатиб ўтамиз:

-51 кг: Ҳасанбой Дўстматов
-57 кг: Абдумалик Ҳалоков
-63.5 кг: Руслан Абдуллаев
-71 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев
-80 кг: Тўрабек Ҳабибуллаев
-92 кг: Лазизбек Мулложонов
+92 кг: Баҳодир Жалолов
-50 кг: Сабина Бобоқулова
-54 кг: Нигина Ўктамова

Киритилди: 15:14, 12.03.2024. Ўқилди: 1703 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Анхел ди Мариянинг умумий трансферларига барчадан энг кўп - жами 132.6 миллион фунт стерлинг сарфланган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик