Таэквондо WТ. Икки вакилимиз лицензион турнирда иштирок этади
15-16 март кунлари Хитойнинг Таян шаҳрида таэквондо WТ бўйича Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига йўлланма берувчи лицензион мусобақа бўлиб ўтади. Осиё минтақаси вакиллари учун ташкил этиладиган ушбу турнирда қатнашувчи Ўзбекистон терма жамоаси Хитойга етиб борди.
Маълумки, таэквондочиларимиз Улуғбек Рашитов (-68 кг) ва Светлана Осипова (+67 кг) рейтинг орқали Олимпиада йўлланмаларига эга чиқишган эди.
Регламентга кўра, терма жамоамиз ушбу турнирда бир нафардан эркак ва аёл спортчиларни рўйхатдан ўтказиши мумкин. Мураббийлар штабининг қарорига биноан мусобақада Жасур Жайсунов -80 кг ва Озода Собиржонова -67 кг вазн тоифаларида Париж-2024 лицензиялари учун жанг қилишади.
Манба: olympic.uz
Киритилди: 09:30, 13.03.2024. Ўқилди: 580 марта. Фикрлар: 0 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар