Бугун 1 март, 2026 йил, якшанба.

  • «A» Серия
      • 28.02.2026 00:45
      • Парма
      • 1:1
      • Кальяри
      • 28.02.2026 19:00
      • Комо
      • 3:1
      • Лечче
      • 28.02.2026 22:00
      • Верона
      • 1:2
      • Наполи
      • 01.03.2026 00:45
      • Интер
      • -:-
      • Женоа
      • 28.02.2026 01:00
      • Леванте
      • 2:0
      • Алавес
      • 28.02.2026 18:00
      • Райо Вальекано
      • 1:1
      • Атлетик Бильбао
      • 28.02.2026 20:15
      • Барселона
      • 4:1
      • Вильярреал
      • 28.02.2026 22:30
      • Мальорка
      • 0:1
      • Реал Сосьедад
      • 01.03.2026 01:00
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Атлетико
      • 28.02.2026 01:00
      • Вулверхэмптон
      • 2:0
      • Астон Вилла
      • 28.02.2026 17:30
      • Борнмут
      • 1:1
      • Сандерленд
      • 28.02.2026 20:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 28.02.2026 20:00
      • Бёрнли
      • 3:4
      • Брентфорд
      • 28.02.2026 20:00
      • Ливерпуль
      • 5:2
      • Вест Хэм
      • 28.02.2026 20:00
      • Ньюкасл
      • 2:3
      • Эвертон
      • 28.02.2026 22:30
      • Лидс
      • 0:1
      • Манчестер Сити
  • Суперлига
      • 28.02.2026 18:45
      • Нефтчи
      • 3:0
      • Машъал
      • 28.02.2026 19:00
      • Локомотив
      • 3:1
      • Сурхон
      • 28.02.2026 19:15
      • Динамо
      • 1:2
      • Навбаҳор
      • 01.03.2026 19:00
      • ОКМК
      • -:-
      • Бунёдкор
      • 01.03.2026 19:15
      • Насаф
      • -:-
      • Хоразм

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Андижон 1 3
2 Нефтчи 1 3
3 Локомотив 1 3
4 Пахтакор 1 3
5 Навбаҳор 1 3
6 Бухоро 1 3
7 Бунёдкор 0 0
8 Насаф 0 0
9 ОКМК 0 0
10 Хоразм 0 0
11 Динамо 1 0
12 Қўқон-1912 1 0
13 Сурхон 1 0
14 Қизилқум 1 0
15 Машъал 1 0
16 Сўғдиёна 1 0

Ўтган ўйинлар. 1-тур

1-тур Бухоро 1-0 Қўқон-1912
1-тур Андижон 4-0 Сўғдиёна
1-тур Пахтакор 2-0 Қизилқум
1-тур Нефтчи 3-0 Машъал
1-тур Локомотив 3-1 Сурхон
1-тур Динамо 1-2 Навбаҳор

Навбатдаги ўйинлар. 1-тур

01/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
01/03 19:15 Насаф - Хоразм

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

АПЛ. Даромадга қараб буромад

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Англия Премьер-лигаси
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

АПЛ футболчилари спорт оламидаги энг кўп маош оладиган ўйинчилар қаторидан жой олишган..

 Футбол йил сайин янада сердаромад соҳага айланиб бораётгани сабабли, клублар ўзларининг энг яхши ўйинчилари билан узоқ муддатли шартномалар имзолаш йўлида маблағларини аямаяптилар. Биз бир нечта клубларни алоҳида ўрганиб чиқиб, энг кўп иш ҳақи оладиган ўйинчиларни эълон қилишни лозим топдик.

«Арсенал» - Кай Хаверц (ҳафтасига 280 000 фунт)

Таажжубки, «тўпчилар» ёзда ўз таркибларига қўшиб олган Хаверцга жамоадаги энг кўп маошни белгилашди. Аслида, улар Германия терма жамоасининг энг сара ўйинчиларини ўрганиб чиқишмаган. Мухлислар эса 280 000 ҳафталик иш ҳақи оладиган футболчи кўп нарсаларга қодирлигидан умидворлар.

«Астон Вилла» - Юри Тилеманс, Бубакар Камара ва Клеман Лангле (150 000)

Иш ҳақи бўйича ўзаро дурангга имзо чеккан жамоадошлардан фақат Камара ишига яраша ҳақ олмоқда. Тилеманс ёзда текинга келган, Лангле «Барселона»да ижара асосида тўп сурмоқда. Бубакар эса ЕЧЛ йўлланмасидан умидини узмаган Унаи Эмери жамоасида ҳал қилувчи ролни ижро этмоқда.

«Борнмут» - Жастин Клюйверт (80 000)

Ўтган йил ёзида «Рома»дан «Борнмут»га келган нидерландиялик вингер бирданига жамоанинг энг ишбилармон аъзосига айланди. Мавсумни ўта омадсиз бошлаган Андони Ираола клуби энди вазиятни ўзгартириш учун Жастинга ўхшаган ижрочини топа олмай ҳалак.

«Брентфорд» - Бен Ми (55 000)

Таажжубки, Иван Тонидек Англия терма жамоасининг ўйинчиси «Брентфорд»да энг зўр футболчи эмас. Чунки у тажрибали Ми каби ишончли кўрсата олмаяпти. «Бёрнли»нинг собиқ ҳимоячиси эса янги жамоаси билан шартнома имзолаганидан бери самарали тўп суриб, уйига ҳар ҳафтада 55 000 фунтдан олиб кетмоқда.

«Брайтон» - Ансу Фати (160 000)

Эҳтимол, «Брайтон» Ансунинг ҳафталик иш ҳақини тўлиқ қопламаётган бўлиши ҳам мумкин, лекин «Барселона»да ижарада ўйнаётган футболчи барибир, «Американ Экспресс» стадионидаги энг кўп маош оладиган ўйинчи.

«Бёрнли» - Жек Корк ва Жош Браунхилл (45 000)

Корк ва Браунхилл жуфтлиги «Бёрнли»да энг кўп иш стажига эга ўйинчилар ҳисобланади. Шу боис, маошлари ҳам бошқа жамоадошлариникидан юқори эканлиги табиий ҳол. Винсент Компани жамоасидаги ҳозирги мураккаб вазиятни инобатга олсак, бу ярим ҳимоячилар дуэтининг тажрибаси айни муддао бўлиши мумкин.

«Челси» - Раҳим Стерлинг (325 000)

Таниқли ҳужумчининг атиги 6та голи билан якунланган анчайин омадсиз мавсумдан кейин, «Манчестер Сити»нинг собиқ голеадори ҳозир сезиларли даражада шиддатли ўйин намойиш этмоқда. «Аристократлар»нинг ўта нав­қирон таркибида 28 ёшли тўпурар тажрибали етакчилардан бири. Маурисио Почеттино Стерлингнинг жамоа­га келтираётган манфаатини яққол кўриб турибди, «уч шерлар» термасининг аъзоси эса мавсумни муваффақиятли ниҳоясига етказиш учун бор куч-маҳоратини сарфлашга қатъий қарор қилгандек, гўё.

«Кристал Пэлас» - Дин Хендерсон ва Майкл Олисе (100 000)

Ўтган йил ёзида жамоа Хендерсонга Олисенинг маошига тенг иш ҳақини ваъда қилиб, «МЮ»дан ўз таркибига оғдириб олганди. Бироқ жароҳат туфайли қимматбаҳо жуфтлик декабрь ойигача майдонга туша олмади.

«Эвертон» - Жордан Пикфорд (125 000)

Агар Пикфорднинг сўнгги 2 мавсумдаги қаҳрамонлиги бўлмаганида, эҳтимол, жамоа ҳозир Чемпионшипда юрган бўларди. «Гунафша ранглилар»нинг 29 ёшли посбони учун бунданда кўпроқ маош ҳам камлик қилиши мумкин.

«Фулхэм» - Рауль Хименес (100 000)

«Вулвз»даги 5 йиллик сермаҳсул фаолиятидан кейин «Фулхэм»га ўтган Хименес учун Лондонда Александр Митрович ўрнини тўлдириш осон бўлмаслиги аниқ. Бу ёғига мексикалик ҳужумчидан янада самаралироқ ўйин кутишади. Ахир у жамоанинг энг бойвачча ўйинчиси.

«Ливерпуль» - Муҳаммад Салоҳ (350 000)

Бу ерда ҳеч қандай сюрприз йўқ. Мисрлик ҳужумчи 2022 йилда янги шартномага имзо чекиш билан «қизиллар»нинг энг бойвачча ўйинчисига айланди. Унинг «Ливерпул»га келтирган манфаатлари ва юксак савиядаги барқарорлиги шубҳага ўрин қолдирмайди. 350 000 фунтли ҳафталик тушуми эса Саудия клубларининг харажатлари олдида ҳеч нарса эмас.

«Лутон Таун» - Альберт Самби Локонга (50 000)

«Арсенал» арендатори маош бўйича «Лутон» етакчиси. 2-ўриндаги Райан Жайлс эса 35 000 фунт олади.

«Манчестер Сити» - Кевин де Брюйне (400 000)

Холанддан сал кўпроқ иш ҳақи оладиган футболчи ҳақли равишда энг катта маошга лойиқ. Бельгиялик плеймейкер анчадан бери нафақат «шаҳарликлар», балки АПЛнинг энг сара ўйинчилари қаторида.

«МЮ» - Каземиро (350 000)

Каземирони «Реал»дан воз кечишга кўндириш учун «қизил иблислар» унга жамоадаги энг катта иш ҳақини таклиф этишди. Бразилиялик футболчи дебют мавсумини юксак савияда ўтказиб, бу пулларни ҳалоллаб олди. Лекин жорий мавсумда унинг ўйини анча сусайиб кетди.

«Ньюкасл» - Бруно Гимараеш (160 000)

Ўтган мавсумдаги муваффақиятли иштирок таъсирида жамоа октябрь ойида Гимараешга янада манфаатлироқ келишувни таклиф этгач, Бруно барча жамоадошларидан кўпроқ маош оладиган бўлди. Айрим маълумотларга кўра, 2028 йилгача мўлжалланган шартномада унинг товон пули миқдори 100 млн. фунтга кўтарилиши қайд этилган. Агар мазкур банд воқеликка айланса, ажабланмаймиз.

«Ноттингем Форест» - Дивок Ориги (120 000)

Оригининг «Милан»даги фаолияти кутилган натижани бермади: ўзининг дебют мавсумида Дивок 36та ўйинда атиги 2та гол урди. Ёзда у ижара асосида «Ноттингем»га ўтиб, жамоанинг энг кўп иш ҳақи оладиган ўйинчисига айланди.

«Шеффилд Юнайтед» - Райан Бюстер (35 000)

2020 йил ёзида жамоа билан 23,5 млн.фунтли шартномага имзо чеккан Брюстернинг фаолияти осон кечмаяпти. Ўзининг дебют мавсумида у дарвозани ишғол эта олмади. Шундай бўлсада, 23 ёшли футболчининг ростмана ўйинлари ҳали олдинда, «Брэмолл Лейн»да муваффақият қозониш учун етарли вақтга эга.

«Тоттенхэм» - Сон Хюн Мин (190 000)

Харри Кейнсиз қолган «тақачилар» таркибида қитъадошимиз асосий ўйинчи мақомида. Жанубий кореялик ҳужумчи янада очилиб, жорий мавсумда 12та гол уришга улгурди. Бу ҳали ҳаммаси эмас, албатта.

«Вест Хэм» - Лукас Пакета (150 000)

Ёзда бразилиялик плеймейкер жиддий қизиқишлар қуршовида қолган бўлсада, «болғачилар»дан воз кечишни истамади. Пакета лондонликлар жамоасида муҳим ўрин тутади. Дэвид Мойес унинг амалдаги шартномаси муддатини 2027 йилгача узайтириш ниятида.

«Вулверхэмптон» - Пабло Сарабия (90 000)

Сарабия январь ойида «бўрилар» билан 2,5 йиллик келишувга эришиб, «ПСЖ»ни тарк этди ва янги жамоанинг биринчи рақамли бойваччаси мақомига эга бўлди.

С.РАҲМОНОВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:56, 14.03.2024. Ўқилди: 1823 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Англиялик футболчи Кевин Киган жаҳон чемпионатлари ўтказилган йилда унда иштирок этмасдан «Олтин тўп»ни қўлга киритган ягона футболчи

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Андижон Драган Черан 1
2 Андижон Пўлатхўжа Холдорхонов 1
3 Пахтакор Достон Ҳамдамов 1
4 Пахтакор Пиотр Пажишек 1
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 1
6 Навбаҳор Забиҳилло Ўринбоев 1
7 Локомотив Муҳаммадали Реимов 1
8 Локомотив Қувончбек Абраев 1
9 Локомотив Лазизбек Мирзаев 1
10 Сурхон Чинеду Стефан 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.