Италия чемпионатининг 29-тури доирасида «Ювентус» ўз майдонида «Женоа»ни қабул қилиб, дурангга имзо чекди.
Мезбонлар биринчи бўлимда генуяликлар дарвозаси олдидан у қадар кўп хавфли вазият ярата олишмади. Иккинчи бўлимда эса туринлар камида 3 та голга тортадиган вазиятдан фойдалана олишмади. Тўп икки марта дарвоза устунига тегиб қайтди.
Иккинчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда эса Душа Влахович ҳакамга кескин эътироз билдиргани учун бир дақиқа ичида иккита сариқ карточка олиб, майдонни тарк этди.
"Юве" мазкур дуранг туфайли ўз очколарини 59 тага етказиб олди. Шунча очкога эга бўлган "Милан" бугун "Верона"га қарши ўйинда ғалаба қозонса, "Ювентус"дан 3 очкога илгарилаб кетади.