Бугун 25 апрель, 2026 йил, шанба.

      • 24.04.2026 00:30
      • Реал Овьедо
      • 1:1
      • Вильярреал
      • 25.04.2026 00:00
      • Бетис
      • 1:1
      • Реал Мадрид
      • 25.04.2026 17:00
      • Алавес
      • -:-
      • Мальорка
      • 25.04.2026 19:15
      • Хетафе
      • -:-
      • Барселона
      • 25.04.2026 21:30
      • Валенсия
      • -:-
      • Жирона
      • 26.04.2026 00:00
      • Атлетико
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 26.04.2026 17:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 26.04.2026 19:15
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Эльче
      • 26.04.2026 21:30
      • Осасуна
      • -:-
      • Севилья
      • 27.04.2026 00:00
      • Вильярреал
      • -:-
      • Сельта
  • Суперлига
      • 24.04.2026 19:00
      • Хоразм
      • 0:2
      • Нефтчи
      • 24.04.2026 19:00
      • Қизилқум
      • 2:1
      • Қўқон-1912
      • 24.04.2026 20:15
      • Бунёдкор
      • 1:3
      • Андижон
  • «A» Серия
      • 24.04.2026 23:45
      • Наполи
      • 4:0
      • Кремонезе
      • 25.04.2026 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Пиза
      • 25.04.2026 21:00
      • Болонья
      • -:-
      • Рома
      • 25.04.2026 23:45
      • Верона
      • -:-
      • Лечче
      • 26.04.2026 15:30
      • Фиорентина
      • -:-
      • Сассуоло
      • 26.04.2026 18:00
      • Женоа
      • -:-
      • Комо
      • 26.04.2026 21:00
      • Торино
      • -:-
      • Интер
      • 26.04.2026 23:45
      • Милан
      • -:-
      • Ювентус
      • 25.04.2026 00:00
      • Сандерленд
      • 0:5
      • Ноттингем Форест
      • 25.04.2026 16:30
      • Фулхэм
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 25.04.2026 19:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 25.04.2026 19:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Эвертон
      • 25.04.2026 19:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 25.04.2026 21:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Ньюкасл

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 9 24
2 Нефтчи 9 24
3 Навбаҳор 9 19
4 Бунёдкор 9 16
5 Бухоро 9 14
6 Локомотив 9 14
7 Насаф 9 12
8 ОКМК 9 12
9 Хоразм 9 12
10 Қизилқум 9 12
11 Сурхон 9 11
12 Андижон 9 10
13 Қўқон-1912 9 8
14 Динамо 9 8
15 Сўғдиёна 9 6
16 Машъал 9 0

Ўтган ўйинлар. 9-тур

9-тур Сурхон 2-1 Машъал
9-тур Бухоро 0-1 Пахтакор
9-тур Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
9-тур Насаф 2-3 Локомотив
9-тур Динамо 2-2 ОКМК
9-тур Хоразм 0-2 Нефтчи
9-тур Қизилқум 2-1 Қўқон-1912
9-тур Бунёдкор 1-3 Андижон

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Суперлиганинг деярли барча клублари жаримага тортилади

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Дисквалификациялар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси мусобақалар, меҳнат шартномалари ва бошқа қатор масалаларни ўз вақтида амалга ошириб келади. Ҳар йил ноябрь ойидан бошлаб то март ойи сўнгига қадар Лига мутахассислари дам олишларсиз меҳнат қилади. Ва табиийки, футбол клубларидан ҳам ўз ишига профессионал ёндашувни талаб қилади.

Ойда икки-уч бор ўтадиган уй учрашувларини ташкил этиш масаласига масъулиятсизлик билан ёндашиш, мусобақалар ўтказиш регламенти талабларини қўпол равишда бузиш ҳолатларига Лига 2024 йилдан бошлаб қатъий чоралар кўриши клубларга расман маълум қилинган. Биз клуб сметаси, унинг ишчи-ходимлари олаётган ойлик-маош ва бошқа маълумотларга эгамиз. Ҳар қандай мутахассис ўз иш ҳақига муносиб бўлиши шарт. Токи у ўз ишига масъулият билан ёндашмагунича, ҳар қандай клуб ёки шахс жазодан четда қолмайди.

Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилишида тўғридан тўғри қизил карточкалардан ташқари яна қатор масалалар кўриб чиқилади. Қуйида уларнинг айримларига мазкур ишлар қолганларга ўрнак бўлиши учун тўхталиб ўтамиз. Аввалроқ Локомотив устози Александр Стоймирович ҳамда Андижон футболчиси Фарҳод Бекмуродов жаримага тортилиши маълум қилинганди.

Бухоро

Пролига илк туридан ўрин олган Шўртан — Бухоро ўйинида меҳмон клуб қайдномани тўлдиришни ярим соатга кечиктирган. Ваҳоланки, Регламентда мазкур масала аниқ ёзиб қўйилган. Талаб тушунарсиз сабабга кўра бажарилмаганидан келиб чиқиб, Бухоро жарима тўлайди. Клуб бунга сабабни кўриб чиқиши ҳамда ўз ишига масъулиятсизларча ёндашган ишчисига нисбатан чора кўриш ваколатига эга.  

Машъал

Машъал футбол клуби ўтган мавсум стадион периметри бўйлаб жойлашган реклама шитлари масаласида бир неча бор огоҳлантирилганига қарамай, 2024 йилги мавсумни ҳам худди шундай камчиликлар билан бошлади. Бунинг учун клуб жарима тўлайди. Уй учрашувлари ўтказилмаётган вақтда клубнинг тегишли ходимлари нима билан машғул бўлиши Лига учун жуда қизиқ.  

Андижон

Андижон футбол клуби Бобур арена мезбонлик қилган Бунёдкоръга қарши ўйинда электрон реклама шитлари билан боғлиқ Лига талабини бажармади. Клубнинг Андижон вилоятидаги айрим ташкилотлар билан муаммоси Лигага маълум. Бироқ бу масала Лига муаммосига айланмаслиги шарт. Лига қатор ҳомийлик шартномаларига эга бўлиб, уларни ҳурмат қилишни футбол клубларидан талаб қилиб олади.

Динамо

Динамо мураббийлар штабидан жой олган Андрей Пятниwкий ОКМК клубига қарши ўйин вақтида электрон сигарета чеккани учун жаримага тортилади. Ҳар қандай мутахассис Регламентга амал қилишга мажбур.  

Нефтчи

Суперлига 3-туридан ўрин олган Нефтчи — Металлург учрашуви давомида футбол мухлислари меҳмонлар захира ўриндиғи томон сувли идишлар улоқтирган. Улардан бири мураббийлардан бирига бориб теккан. Шунингдек, Нефтчи ғалаба голини уриб, уни нишонлаётган вақтида қарама-қарши тарафдан сувли идишлар стадионга улоқтирилган. Бу каби ҳолатлар Фарғонада ўтган мавсум ҳам кузатилган. Агар клуб ўз мухлислари билан ишламаётган, агар айрим инсофсиз мухлислар бутун бир вилоят шаънини шу каби номақбул ҳаракатлар билан эслатаётган бўлса, Лига Истиқлол стадионидаги учрашувларни мухлисларсиз ҳам ўтказа олади. Биз Нефтчининг фаол ва фидойи мухлисларини ҳурмат қиламиз ва уларни ён-атрофидаги ақлсиз кишиларни тийишга чақирамиз. Зеро, айнан шу каби 3-4 нафар ақлсизни деб, минглаб мухлислар стадионга кириш ҳуқуқидан мосуво бўлмасликлари керак. Ҳолат учун Нефтчи жаримага тортилади.

Пахтакор

Суперлига 2-туридан ўрин олган Пахтакор — Насаф учрашуви вақтида медиа трибунадан мазкур ҳудудга кириш рухсатини берувчи аккредитацияга эга бўлмаган қатор шахслар ўрин олган. Бу эса табиийки, ОАВ вакиллари фаолиятига ҳалал беради. Ҳолат учун Пахтакор жарима тўлайди.

5 та клуб жарималар тўлайди

Футболчининг функционал ҳолатини масофадан туриб мониторинг қилиш имконини берувчи мослама икки мавсумдан буён Суперлига қайдномасидан ўрин олган ҳар бир футболчида бўлиши, учрашувдан кейин клуб таҳлил натижаларини ЎФА учун тақдим этиши керак. Ўтган мавсум ўз ишига масъулиятсиз ёндошган клублар бунинг учун катта жаримага тортилганди. Бироқ жорий мавсумнинг дастлабки уч турида ҳам бу каби ҳолатлар кузатилди. Регламентдаги талаб янги бўлмагани, клубларда вазиятни ҳал қилиш учун 2 йилдан ортиқ вақт бўлганини инобатга олиб, бу борада ҳеч қандай изоҳ қабул қилинмайди ва клублар жарима тўлайди. Булар: Сурхон, Андижон, Динамо, Насаф ва Нефтчи.

Шунингдек, янги қоидага кўра 3 ҳолат бўйича олинган огоҳлантиришлар жаримага сабаб бўлади. Ўтган уч тур давомида ҳакам ишига аралашиш ҳолатлари 17 марта, вақтни чўзиш ҳолати 7 марта ва симуляция 3 марта огоҳлантиришга сабаб бўлган. Мазкур ҳолатларнинг барчаси учун тегишли шахслар жаримага тортилади.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 15:06, 20.03.2024. Ўқилди: 2747 марта. Фикрлар: 9 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1990 йилги мундиалда уругвайлик Хосе Батиста атиги 56-сонияда майдондан четлатилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 6
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
3 Нефтчи Стипе Перица 5
4 Сурхон Чинеду Стефан 5
5 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 5
6 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 3
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 3
8 Нефтчи Алишер Одилов 3
9 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
10 Нефтчи Зоран Марушич 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик