Бугун 11 декабрь, 2025 йил, пайшанба.

      • 10.12.2025 01:00
      • Монако
      • 1:0
      • Галатасарой
      • 10.12.2025 01:00
      • Аталанта
      • 2:1
      • Челси
      • 10.12.2025 01:00
      • Барселона
      • 2:1
      • Айнтрахт Ф
      • 10.12.2025 01:00
      • Интер
      • 0:1
      • Ливерпуль
      • 10.12.2025 01:00
      • ПСВ
      • 2:3
      • Атлетико
      • 10.12.2025 01:00
      • Тоттенхэм
      • 3:0
      • Славия
      • 10.12.2025 01:00
      • Юнион
      • 2:3
      • Марсель
      • 10.12.2025 22:45
      • Қорабоғ
      • 2:4
      • Аякс
      • 10.12.2025 22:45
      • Вильярреал
      • 2:3
      • Копенгаген
      • 11.12.2025 01:00
      • Атлетик Бильбао
      • 0:0
      • ПСЖ
      • 11.12.2025 01:00
      • Байер
      • 2:2
      • Ньюкасл
      • 11.12.2025 01:00
      • Боруссия Д
      • 2:2
      • Буде-Глимт
      • 11.12.2025 01:00
      • Брюгге
      • 0:3
      • Арсенал
      • 11.12.2025 01:00
      • Ювентус
      • 2:0
      • Пафос
      • 11.12.2025 01:00
      • Реал Мадрид
      • 1:2
      • Манчестер Сити
      • 11.12.2025 01:00
      • Бенфика
      • 2:0
      • Наполи
  • Элит ОЧЛ
      • 10.12.2025 15:00
      • Сеул
      • 1:1
      • Мельбурн Сити
      • 10.12.2025 15:00
      • Санфречче Хиросима
      • 1:0
      • Шангхай Шенхуа

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 16 40
2 Реал Мадрид 16 36
3 Вильярреал 15 35
4 Атлетико 16 31
5 Эспаньол 15 27
6 Бетис 15 24
7 Атлетик Бильбао 16 23
8 Хетафе 15 20
9 Эльче 15 19
10 Сельта 15 19
11 Алавес 15 18
12 Райо Вальекано 15 17
13 Севилья 15 17
14 Реал Сосьедад 15 16
15 Осасуна 15 15
16 Валенсия 15 15
17 Мальорка 15 14
18 Жирона 15 12
19 Реал Овьедо 15 10
20 Леванте 15 9

Ўтган ўйинлар. 19-тур

19-тур Барселона 3-1 Атлетико
19-тур Атлетик Бильбао 0-3 Реал Мадрид

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

13/12 01:00 Реал Сосьедад - Жирона
13/12 18:00 Атлетико - Валенсия
13/12 20:15 Мальорка - Эльче
13/12 22:30 Барселона - Осасуна
14/12 01:00 Хетафе - Эспаньол
14/12 18:00 Севилья - Реал Овьедо
14/12 20:15 Сельта - Атлетик Бильбао
14/12 22:30 Леванте - Вильярреал
15/12 01:00 Алавес - Реал Мадрид
16/12 01:00 Райо Вальекано - Бетис

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Байер»да бош қаҳрамон ким?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Германия Бундеслигаси
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Бундеслиганинг 24-туридан кейин «Байер» ўзининг пешқадамлик мавқеини янада мустаҳкамлаб олди.

Сафарда «Кёльн»га қарши тўп сурган «доришунослар» Фримпонг (37) ва Гримальдонинг (73) аниқ зарбалари эвазига ортиқча қийинчиликсиз навбатдаги 3 очкони ўз жамғармаларига қўшиб қўйишди. Боз устига, майдон эгаларига ўз дарвозалари томон лоақал бир марта аниқ зарба йўллаш имкониятини беришмади. Таъқибчига айланиб қолган амалдаги чемпион эса «Фрайбург» майдонидан бир очко (2:2) билан қайтди. Натижада маррага 9 «қадам» қолган паллада ўртадаги очколар тафовути 10тага тенг ҳолатда турибди.

Ҳозирда барча мухлису-мутахассислар Бундеслигада чемпионлик масаласи ҳал бўлди, деган хулосага келишган. Боз устига, Мюнхен гранди кумуш медаллардан ҳам четда қолиши мумкин, 3-поғонадаги «Штутгарт» билан ўртадаги фарқ бор-йўғи 4 очко, холос. «Рекордмайстер» кутилмаганда чемпионлик пойгасидан тушиб қолди. Бироқ бунинг сабабчиси фақат у эмас.

Бундеслиганинг жорий мавсумдаги бош қаҳрамони - 25 учрашувли мағлубиятсиз серия муаллифи бўлиб турган «Байер». Ҳозир «доришунослар» жамоасида мукаммал таркиб шаклланган, барча позицияларнинг ўз қаҳрамонлари бор. Шундай иқтидор соҳибларидан бири - Флориан Вирц. 20 ёшли ярим ҳимоячи жорий мавсумда барча мусобақалар ҳисобидан 34 марта майдонга тушиб, жамоага 10та гол ва 19та самарали узатмани туҳфа этди.

Навқирон хавбек ўзининг энг муваффақиятли мавсумини ўтказаётган бўлса, ажабмас. Германиялик иқтидорнинг келажаги жароҳат олганидан кейин шубҳа остига тушиб қолганди. Бироқ Флориан ҳозир янада самаралироқ тўп сурмоқда, «доришунослар»нинг асосий узатмашуноси, Бундеслигада етакчи Лерой Санедан кейинги ўринда бормоқда.

Табиийки, Вирц ўзининг сермазмун ва асосийси, сермаҳсул иштироки билан топ-клублар эътиборини ўзига тортмоқда, жумладан, «Бавария»нинг. Шунингдек, «Реал» ва «МЮ» ҳам бефарқ эмасликлари хусусида гап-сўзлар ҳам йўқ эмас. Бироқ сўнгги маълумотларга биноан, хавбек янги мавсумни ҳам Леверкузен клубида ўтказади. Дарҳақиқат, чемпионликдан кейин (агар тахминлар ҳақиқатга айланса, албатта) жамоани тарк этиш ажабланарли қарор бўларди. Мабодо «Байер» деярли нақд бўлган совринни қўлдан чиқарса, ҳеч ким Вирцнинг йўлини тўса олмайди.

Ғолиблик даъвогарлик қилаётган жамоанинг яна бир муҳим ўйинчиси - Виктор Бонифасе. Ўтган йил ёзида «Юнион»дан 20,5 млн. еврога харид қилинган нигериялик футболчи Бундеслигадаги энг зўр мавсумини ўтказмоқда. 23 ёшли ҳужумчи ҳозирга қадар ички чемпионатнинг 16 учрашувида иштирок этиб, рақиблари дарвозасини 10 марта ишғол этди, 7 марта жамоадошларини самарали узатмалар билан таъминлади. Агар Виктор ҳам жароҳат туфайли бир қатор ўйинларни ўтказиб юбормаганида, кўрсаткичлар янада яхшироқ бўлиши аниқ эди. Унинг ўрнини тўлдириш мақсадида «доришунослар» «Бетис»дан Борха Иглесиасни харид қилишди, бироқ бу трансфер кутилган самарани бермаяпти.

«Байер» ўзининг энг яхши тўпурари майдонга майдонга тушмаган ўйинларда ҳам сермаҳсул тўп сурмоқда. Бу борада жамоага қанот ҳимоячилари - Алехандро Гримальдо ва Жереми Фримпонглар яқиндан ёрдам беришмоқда. Португалиялик футболчи ҳозирга қадар 18 балл (9Қ9) жамғарди. Бу унинг фаолиятидаги энг сермаҳсул мавсум. Қолаверса, мавсумнинг 1|3 қисми ҳали олдинда. Қизиғи шундаки, леверкузенликлар Гримальдони сув-текинга - эркин агент мақомида ўз сафларига қўшиб олишган. Фримпонг ҳисобида 8та гол ва 6та самарали узатма бор. Шу кетишда Жереми ўтган мавсумдаги кўрсаткичдан ўзиб кетишига шубҳа йўқ.

«Доришунослар» учун Гранит Жака ҳам катта аҳамиятга эга ўйинчи. Таажжубки, «Арсенал» учун кераги бўлмай қолган тажрибали ярим ҳимоячи Леверкузенда жуда асқотмоқда. Гранит самарали ўйин кўрсатишдан ташқари, ёш иқтидорларга майдонда ҳам, унинг ташқарисида ҳам катта ёрдам бермоқда. Қўшимчасига, немис футболи Жака учун нотаниш эмас. Бундан ташқари, Лондонда армон бўлиб қолган орзусини Леверкузенда бемалол амалга оширмоқда. Яъни, «тўпчилар» сафида фақат ҳимоя чизиғида тўп сурган бўлса, энди ҳужумда ҳаракат қилиш имкониятига ҳам эга бўлди.

«Байер»даги ана шу ижобий ўзгаришлар таъсирида юзага келган шиддатли парвознинг бош меъмори - табиийки, Хаби Алонсо. Таажжубки, испаниялик ёш мутахассис ўзининг бош мураббий лавозимидаги фаолиятида илк марта «Бавария»дек гегемонни тахтдан туширишга тобора яқинлашиб бормоқда. Ҳа, ишонч билан одимламоқда. Ваҳоланки, у «доришунослар»ни қабул қилган паллада жамоа аутсайдерлар гуруҳига яқин бўлган, муваффақиятга умид йўқдек туюлганди. Бироқ ўша таҳликали босқич ортда қолди, жамоа ички чемпионатда маррага 6-ўринда етиб келган, ЕЛда эса ярим финалда имкониятни бой берганди. Шу жамоа жорий мавсумда фақат шоҳсупани кўзламоқда, ЕЛда эса худди «Ливерпуль» каби фаворит мақомида курашни давом эттирмоқда.

Алонсонинг муваффақиятли фаолиятига топ-клублар мутасаддилари бефарқ эмаслар. Ҳозирнинг ўзида испаниялик мутахассисни қўлга киритиш учун «Ливерпуль» ва «Бавария» ўртасида қизғин кураш кетмоқда. Ёзда даъвогарлар сони янада кўпайиб кетиши мумкин. Гарчи турли миш,мишлар Хабини қулоғини қизитмай қолмасада, унинг асосий эътибори жорий мавсумга қаратилган. Бу эса мураббий учун қўшимча мотивация - жамоаси билан чемпионликка эришиб, топ-клубга ғолиб мақомида йўл олишнинг гашти ўзгача. Балки у Леверкузенда қолишни афзал кўрар, қачонки, таркибдаги етакчи ўйинчиларни сақлаб қолса ва бир нечта савияли иқтидорлар билан таркибни янада кучайтиришни уддалай олса.

Хуллас, «Байер»нинг янги мавсумдаги ҳолатини ҳеч ким билмайди. Эҳтимол, жамоа ҳозиргидек қудратини сақлай олмас. Таркибини энг яхши ҳужумчиларнинг бири билан кучайтирганидан кейин тахтни бўшатишга мажбур бўлган «Бавария» ҳам жим турмаслиги аниқ. Шу сабабли, «доришунослар» ўз устунликлари ва рақибларидаги пасайишдан максимал даражада фойдаланишлари лозим. Ўз тарихида янги саҳифани очган «Байер»ни ё тарихий муваффақият, ёки тарихий омадсизлик кутмоқда.

 Содиқ СОБИР тайёрлади

Манба: Интерфутбол газетаси
Киритилди: 16:00, 22.03.2024. Ўқилди: 1129 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Лионель Месси Аргентина терма жамоаси сафида дебют ўйинида майдонга тушганидан сўнг 44 сония ўтиб қизил карточка олиб майдонни тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 16
2 Барселона Ферран Торрес 11
3 Барселона Роберт Левандовски 8
4 Мальорка Ведат Мурики 8
5 Атлетико Хулиан Альварес 7
6 Вильярреал Альберто Молейро 6
7 Леванте Карл Этта-Эйонг 6
8 Эльче Рафа Мир 6
9 Бетис Кучо Эрнандес 6
10 Барселона Ламин Ямаль 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.