Бугун 10 сентябрь, 2025 йил, чоршанба.

  • ЖЧ саралаш. КОНМЕБОЛ
      • 09.09.2025 05:00
      • Колумбия
      • -:-
      • Боливия
      • 09.09.2025 05:00
      • Уругвай
      • -:-
      • Перу
      • 09.09.2025 05:00
      • Бразилия
      • -:-
      • Чили
      • 09.09.2025 05:00
      • Парагвай
      • -:-
      • Эквадор
      • 09.09.2025 05:00
      • Аргентина
      • -:-
      • Венесуэла
      • 10.09.2025 04:00
      • Эквадор
      • 1:0
      • Аргентина
      • 10.09.2025 04:30
      • Боливия
      • 1:0
      • Бразилия
      • 10.09.2025 04:30
      • Венесуэла
      • 3:6
      • Колумбия
      • 10.09.2025 04:30
      • Перу
      • 0:1
      • Парагвай
      • 10.09.2025 04:30
      • Чили
      • 0:0
      • Уругвай
  • Суперлига
      • 10.09.2025 19:00
      • Насаф
      • 5:0
      • Бухоро
      • 11.09.2025 18:30
      • Машъал
      • -:-
      • Шўртан

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 21 46
2 Нефтчи 20 42
3 Динамо 20 38
4 ОКМК 20 37
5 Пахтакор 20 36
6 Бунёдкор 20 35
7 Навбаҳор 20 32
8 Қизилқум 20 26
9 Сурхон 20 23
10 Сўғдиёна 20 21
11 Андижон 20 21
12 Хоразм 20 19
13 Қўқон-1912 20 18
14 Машъал 20 18
15 Бухоро 21 17
16 Шўртан 20 11

Ўтган ўйинлар. 21-тур

21-тур Насаф 5-0 Бухоро

Навбатдаги ўйинлар. 21-тур

11/09 18:30 Машъал - Шўртан
12/09 18:30 Сўғдиёна - ОКМК
12/09 19:30 Динамо - Андижон
12/09 19:30 Навбаҳор - Сурхон
13/09 18:00 Қўқон-1912 - Қизилқум
13/09 19:00 Пахтакор - Нефтчи
14/09 18:00 Бунёдкор - Хоразм

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 3868 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Денис Иванков: «Наумовнинг кечаги ўйини учун «2» баҳо қўйдим”»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Насаф
Рукн: Интервьюлар
A A A

Кеча бўлиб ўтган “Насаф” - “Бунёдкор” учрашувидан кейин “аждарлар” мухлисларининг дарвозабони Михаил Наумовга нисбатан эътирозлари кўпайиб кетди. Бу ҳақда бизга кўплаб “Насаф”нинг мухлислари қўнғироқлар ҳам қилишди.

Хўш, бевосита дарвозабонларни ўйинга тайёрлаётган мураббий Денис Иванковнинг дарвозабоннинг ўйини ҳақида фикрлари қандай? Биз шу ҳақда билиш учун ушбу мутахасис билан қисқача суҳбат уюштирдик.

Денис Иванковнинг муқаддам “Пахтакор” клубида, Украина клубларида ва Муборакнинг “Машъал” клубида фаолият олиб борганидан хабарингиз бор.

— Денис Александрович, кечаги учрашувдаги дарвозабонимиз Михаил Наумовнинг ўйинига қандай баҳо берасиз?
— Мен унга “2” баҳо қўйдим. Тўғриси бундай бўлади, деб ўйламагандим. Учрашувга пухта, керагидан ортиқ тайёргарлик кўргандик. Билмадим унда ҳаяжон кучли бўлдими ёки бошқа сабабми, аммо у қўпол хатоларга йўл қўйди. Афсуски, баъзан ишингда кутганингнинг тескари ҳам бўлади. Биринчи ўйиндан буниси ошиб тушди.

— Уни кеча майдонга туширилишини ким ҳал қилган эди?
— Мишани майдонга туширишни Бердиевга мен тавсия қилган эдим, бунга яна бир сабаб шуки, биринчи учрашувда Ҳасановнинг ўйини чиқмади. Яна такрор айтаман, Наумов ўйинга яхши тайёргарлик кўрган эди. Демак, ушбу тайёргарлик озлик қилди ёки мен баъзи ҳолатларни назарда тутмаганман. Албатта, бу муваффақиятсизликда аввало менинг ҳам айбим катта, бундан тегишли хулоса чиқариб, чуқур таҳлил қиламиз ва кейинги ўйинларда ушбу хатоларни такрорламасликка ҳаракат қиламиз.

— Сиз дарвозабонлар мураббийи сифатида уларни жуда яхши биласиз, шунингдек, яхши томонларини ҳам, камчиликларини ҳам кўра оласиз. Умуман олганда, келгусида уларнинг муваффақиятига ишонасизми, уларга дарвозамизни ишонсак бўладими?
— Биласизми, биздаги учта дарвозабоннинг ҳам мавсумга тайёргарлиги бир хил. Аммо Ҳасанов  Наумовга ёки Элдорга нисбатан асосий таркибда кўпроқ ўйнаган дарвозабон ҳисобланади. Аммо биринчи учрашувда Ҳасанов ҳам хатоларга йўл қўйди, бунга ҳаяжон ҳам, биринчи ўйинда бўладиган босим ҳам таъсир қилди. Баъзан ўз ишингни жуда сидқидилдан бажаришни ҳоҳласанг ҳам тескариси келиб чиқади. Ҳасанов ҳам шундай ўйинчилардан, у доимо ўз ишини яхши бажаришга интиладиган дарвозабон ҳисобланади, жамоамга фойдам тегсин, дейди. Мен бўлиб ўтган икки ўйин бўйича дарвозабонларга баҳо беришга эрта, деб ҳисоблайман. Буни мен уларнинг имкониятини яхши билганимдан айтмоқдаман. Наумовга келсак, унинг жамоага тезроқ киришиб кетишини таъминлашимиз керак. У тажрибали дарвозабон, бунга шубҳам йўқ. Албатта, ўзим уларга ишонаман. Битта ишончнинг ўзи камлик қилади. Уларнинг муваффақиятли ўйнашига аввало мен масъулман. Дарвозабонларни ўйинга тайёрлаш менинг асосий вазифам ҳисобланади. Буни уддалашим керак. Ҳали кўрасиз, улар ўзларининг чиройли ўйинлари билан мухлисларни хурсанд ҳам қилишади. Бунинг учун кўпроқ ва яна кўпроқ ишлаймиз. Вақти келиб, дарвозабонларимиз мамлакатимизнинг энг яхшилари қаторидан жой олади.

— Ёш дарвозабон Элдорбек Суюновнинг тайёргарлиги тўғрисида ҳам билмоқчи эдик.
— Элдорбек Суюнов ҳам мавсумга жуда яхши тайёргарлик кўрди, уни мен ёш дарвозабон деб ҳисобламайман. Фикримни унинг ёшига нисбатан айтаётганим йўқ. Бизда тенг кучга эга уч нафар дарвозабон бор, жумладан Суюнов ҳам. Ундан келгусида жуда яхши дарвозабон чиқишига ишончим комил. Уни ҳам келгусида асосий таркибда майдонга тушириш режамизда бор. Умуман олганда, мухлисларимиз икки ўйинга кўра, "дарвозабонлар фожеаси"ни ясамасликларини сўрардим. Биз навбатдаги ўйинда қўпол хатоларга йўл қўймаймиз, ишимиз ҳам шундан иборат. Масъулиятни тўлиқ ҳис қилиб турибман. Биз ўз устимизда янада қаттиқ ишлаймиз. Умид қиламанки, мухлисларнинг бизга нисбатан салбий фикрларини ижобий томонга ўзгартира оламиз.

Суҳбатни Ренат Эрназаров олиб борди.

Манба: www.voha.uz
Киритилди: 09:12, 10.03.2013. Ўқилди: 3795 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Агар Эйбар ва Вильярреал шаҳарлари аҳолисини қўшиб "Камп Ноу"га жойлаштирса, стадионда яна 20 мингдан ортиқ бўш жой қолади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Насаф Ҳусайн Норчаев 12
2 Пахтакор Игорь Сергеев 12
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 10
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 9
5 Бунёдкор Луис Качорри 8
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 6
8 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 6
9 Сурхон Рустам Турдимуродов 6
10 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.