Бугун 11 август, 2025 йил, душанба.

  • Суперлига
      • 10.08.2025 18:30
      • Сўғдиёна
      • 2:0
      • Машъал
      • 11.08.2025 19:00
      • Нефтчи
      • 1:0
      • Насаф
      • 11.08.2025 20:00
      •   Динамо
      • 1:0
      • Пахтакор
      • 12.08.2025 18:15
      • ОКМК
      • -:-
      • Қизилқум
      • 12.08.2025 19:00
      • Андижон
      • -:-
      • Навбаҳор
      • 12.08.2025 20:30
      • Шўртан
      • -:-
      • Қўқон-1912

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 18 37
2 Нефтчи 18 36
3 ОКМК 17 33
4 Динамо 17 33
5 Бунёдкор 17 31
6 Пахтакор 17 29
7 Навбаҳор 17 28
8 Андижон 17 21
9 Қизилқум 17 21
10 Сўғдиёна 18 20
11 Сурхон 17 20
12 Хоразм 17 18
13 Машъал 18 15
14 Бухоро 17 13
15 Қўқон-1912 17 12
16 Шўртан 17 10

Ўтган ўйинлар. 18-тур

18-тур Сўғдиёна 2-0 Машъал
18-тур Нефтчи 1-0 Насаф
18-тур Динамо - Пахтакор

Навбатдаги ўйинлар. 18-тур

11/08 20:00 Динамо - Пахтакор
12/08 18:15 ОКМК - Қизилқум
12/08 19:00 Андижон - Навбаҳор
12/08 20:30 Шўртан - Қўқон-1912
13/08 19:00 Бухоро - Хоразм
13/08 20:00 Сурхон - Бунёдкор

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 832 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 11.08.2025

      05:00 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Сеара".
      07:00 Д/ф "Марадона. Лучший в истории".
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Сеара".
      10:00 Новости футбола.
      10:05 Чемпионат Бразилии. "Крузейро" - "Сантос".
      12:00 Новости футбола.
      12:05 Чемпионат Турции. "Газиантеп" - "Галатасарай".
      14:00 Новости футбола.
      14:05 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Сеара".
      16:05 Новости футбола.
      16:10 Чемпионат Бразилии. "Крузейро" - "Сантос".
      18:10 Новости футбола.
      18:15 Чемпионат Сербии. "Црвена Звезда" - ТСЦ (Бачка-Топола).
      20:15 Новости футбола.
      20:20 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Сеара".
      22:20 Новости футбола.
      22:25 Д/ф "Лионель Месси".
      23:25 LIVE Чемпионат Турции. "Трабзонспор" - "Коджаэлиспор". Прямая трансляция.
      01:25 "Всё о главном". Вадим Козлов.
      01:50 Новости футбола.
      01:55 Чемпионат Турции. "Газиантеп" - "Галатасарай".
      03:50 Новости футбола.
      03:55 LIVE Чемпионат Бразилии. "Жувентуде" - "Коринтианс". Прямая трансляция.
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 11.08.2025

      05:10 Лёгкая атлетика. ПСБ Чемпионат России в Казани. День 4. Вечерняя сессия.
      08:00 Тяжёлая атлетика. Чемпионат России в Санкт-Петербурге. Мужчины. До 55 кг.
      09:10 Тяжёлая атлетика. Чемпионат России в Санкт-Петербурге. Мужчины. До 61 кг.
      10:20 Автоспорт. DTM. Этап 5 на трассе Нюрбургринг, Германия. Гонка 2.
      11:45 "Культовые".
      12:15 Гольф. Кубок Лиги Ставок. Этап в Москве.
      13:50 Сёрфинг. Альфа-Банк Wakesurf Cup 2025 в Москве. Wakesurf. Женщины.
      15:20 Триатлон. Supertri. Этап 1 в Торонто, Канада.
      17:50 Автоспорт. DTM. Этап 5 на трассе Нюрбургринг, Германия. Гонка 1.
      19:15 Д/ф "Энди Маррей".
      20:05 "Физруки. Будущее за настоящим".
      20:40 Бильярд. BetBoom Суперлига в Москве.
      22:20 Синхронное плавание. Чемпионат мира в Сингапуре. Команды. Произвольная программа. Финал.
      23:50 "Вы это видели".
      00:45 "Что за спорт?". "Экстрим".
      01:10 "Культовые".
      01:35 Тяжёлая атлетика. Чемпионат России в Санкт-Петербурге. Женщины. До 71 кг.
      02:45 Тяжёлая атлетика. Чемпионат России в Санкт-Петербурге. Мужчины. До 73 кг.
      03:55 Тяжёлая атлетика. Чемпионат России в Санкт-Петербурге. Мужчины. До 67 кг.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 11.08.2025

      05:55 Новости.
      06:00 Тяжёлая атлетика. Чемпионат России в Санкт-Петербурге. Женщины.
      08:00 "Лучшие из лучших".
      08:30 "Всё о главном".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      10:55 LIVE Тяжёлая атлетика. Чемпионат России в Санкт-Петербурге. Женщины. До 71 кг. Прямая трансляция.
      12:55 LIVE Тяжёлая атлетика. Чемпионат России в Санкт-Петербурге. Мужчины. До 73 кг. Прямая трансляция.
      15:20 Новости.
      15:25 Есть тема! Прямой эфир.
      16:45 "Взойди на свой Олимп".
      17:25 Новости.
      17:30 Смешанные единоборства. UFC Fight Night в Лас-Вегасе, США. Роман Долидзе против Энтони Эрнандеса.
      19:30 Футбол. МИР Российская Премьер-Лига. Обзор тура.
      20:30 LIVE Громко. Прямой эфир.
      21:55 LIVE Футбол. Лига Пари. "КАМАЗ" (Набережные Челны) - "Факел" (Воронеж). Прямая трансляция.
      00:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      01:30 Футбол. МИР Российская Премьер-Лига. Обзор тура.
      02:30 Д/ф "Дэвид Бекхэм. Одиозный".
      04:00 Регби. Pari Чемпионат России. "Красный Яр" (Красноярск) - "Стрела-Ак Барс" (Казань).
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 11.08.2025

      06:00 Велоспорт. Арктическая гонка Норвегии. Этап 4.
      07:00 Велоспорт. Тур Польши. Этап 7. Индивидуальная гонка с раздельным стартом.
      08:30 Триатлон. T100 Triathlon World Tour. Этап 4 в Лондоне, Великобритания. Женщины, мужчины.
      10:00 Снукер. Saudi Arabia Snooker Masters в Джидде. Раунд 3.
      11:30 Конный спорт. Longines Global Champions Tour. Этап 9 в Лондоне, Великобритания.
      13:30 Снукер. Saudi Arabia Snooker Masters в Джидде. Раунд 3.
      15:00 LIVE Снукер. Saudi Arabia Snooker Masters в Джидде. Раунд 4. Прямая трансляция.
      18:00 Велоспорт. Тур Польши. Этап 7. Индивидуальная гонка с раздельным стартом.
      19:30 Велоспорт. Арктическая гонка Норвегии. Этап 4.
      20:30 Трейлраннинг. Golden Trail World Series. Этап 8. Sierre Zinal Trail в Вале, Швейцария.
      21:30 LIVE Снукер. Saudi Arabia Snooker Masters в Джидде. Раунд 4. Прямая трансляция.
      00:30 Парусный спорт. Гран-при. Тележурнал "Гонка на грани".
      01:00 Конный спорт. Longines Global Champions Tour. Этап 9 в Лондоне, Великобритания.
      03:00 Снукер. Saudi Arabia Snooker Masters в Джидде. Раунд 4.
      04:30 Велоспорт. Тур Польши. Этап 7. Индивидуальная гонка с раздельным стартом.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Погба: Билмайин босдим тиконни...

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Поль Погба нотўғри қарорлар ва ҳатти-ҳаракатлар ҳар қандай футболчи фаолиятини нобуд қилиши мумкинлигига ёрқин мисол бўла олади.

Бир пайтлар дунёнинг энг қимматбаҳо футболчиси ва ўз позициясида тенгсиз бўлган ўйинчини Роналдиньодек афсона «Олтин тўп»нинг бўлажак соҳиби сифатида таърифлаганди.

2016 йилда Поль «МЮ»га ўтганида, «Орзулар театри» унга ўз салоҳиятини юзага чиқариш имкониятини берди. Якунда футболчи ўзининг бедаво қилиқлари қурбонига айланди. 30 ёшли хавбекнинг фаолияти жароҳат ва интизомсизлиги оқибатида 4 йилга дисквалификация билан жазоланганини инобатга олсак, аввалги юксак савиясини тиклай олишига ишониш мушкул.

Погбанинг ҳозирги ҳолатини мукаммал ифодалай оладиган ягона ибора - афсус. Ўта ноёб иқтидор соҳибларидан бири энди юксак савияда тўп сура олмайди. Сурган тақдирда ҳам, барибир, илк йилларда «Ювентус» ёки Франция терма жамоасида намойиш этган тенги йўқ ўйинни кўрсата олмайди.

Бундан ташқари, Туриндагилар ҳозир енгил нафас оладиган бўлиб қолишгани ҳам бор гап. Чунки Полнинг допингга қарши тести натижалари маълум бўлишидан аввал ҳам юксак савияда ўйнай олмаслиги, молиявий қийинчиликка дуч келган клуб бу «тирик товон»га катта маош бериш заруратидан фориғ бўлганлиги ойдинлашиб қолганди.

2022 йил ёзида «Ювентус» эркин агент мақомида келган Погбани мамнуният билан кутиб олган, хавбек эса «Олд Траффорд»даги ўртамиёна иштирокидан кейин ҳаммасини қайтадан бошлаш имкониятига эга бўлганди. Бироқ амалда унинг ташрифи топ-мақомдаги сўнгги босқич бўлиб қолди.

ЖЧ-2022да қатнашиш имкониятини йўқотмаслик умидида тиззасидаги жароҳатдан фориғ қилиши мумкин бўлган жарроҳлик муолажасидан воз кечганди. Ана шу нотўғри қарор туфайли Поль саломатлигини тиклай олмади - «консерватив терапия» муолажаси самара бермади.супераген

«Ювентус» бош мураббийи Массимилиано Аллегри ҳафсаласи пир бўлганига қарамай, Погбани қўллаб-қувватлашда давом этди. Мухлислар ҳам хавбекдан норози эдилар. Шу йўсинда Поль Туриндаги иккинчи дебютини нишонлай олмади. Устига-устак, тоғ-чанғи сиҳатгоҳидаги суратини ижтимоий тармоққа жойлаш билан туринликларга нисбатан ҳурматсизлик намойиш этди.

Алекс Фергюсон эса Пог­банинг 2012 йилда «МЮ» тарк этиш чоғидаги қилиғидан дарғазаб бўлганди. Бунга суперагент Мино Райола ҳам қисман сабабчи бўлганди. Аслида, сэр Алекс бундан аввал ҳам Минони хуш кўрмасди.

Маълумки, шотландиялик мутахассис «МЮ»да футболчиларга оталарча муносабатда билан ҳурмат қозонган. Лекин у ихтиёрида эркин агент мақомидаги ўта ноёб иқтидор соҳиби бор Райола билан тил топиша олмади. шу тариқа Минода ўз мижозини янада қимматроқ баҳода сотиш имконияти пайдо бўлганди. Кейин сэр Алекс Погбани ҳурматсизликда айблади. Бироқ Поль табиатан тарбия­сиз йигит бўлгани сабабли, бунга эътибор бермади. Чунки у «Торси» ва «Гавр» клубларини ҳам бунданда баттарроқ вазиятда тарк этганди.

Албатта, навқирон футболчининг бошқа номдор жамоада ўйнаш истаги ёмонлик аломати эмас. Франциялик иқтидорнинг хатоси «МЮ»ни тарк этганида эмас, балки ўта бевақт қайтиб келганида эди. Эҳтимол, айнан унинг ўзи учун бу тўғри йўлдек туюлгандир. Бироқ ўша паллада у «Юве» ташлаб кетмаслиги керак эди. Жамоа шиддатли парвозни давом эттираётган, 2017 йилдаги ЕЧЛ турнирида финалга чиққанди. Ана шу ҳал қилувчи баҳсда «Реал»га имкониятни бой берди. Ким билади, дейсиз, ўша ўйинда юксак савиядаги Погба ҳам «кекса синьора» таркибида бўлганида, нуфузли соврин туринликларга насиб этармиди?

Поль «МЮ»га Моуриньо даврида қайтди. Португалиялик мураббий уни яхши кутиб олган бўлсада, 2018 йилда улар ўртасидаги муносабат ёмонлашиб кетди ва Моунинг истеъфосига сабаб бўлди. Моуриньо ўрнини эгаллаган Уле-Гуннар Сульшер нисбатан тажрибасиз мураббий бўлсада, Погбанинг салоҳияти  кечикиб бўлсада юзага чиқадигандек туюлганди. Бироқ футболчи ҳам, агенти ҳам клубни ҳурмат қилиш ўрнига, бошқа трансферлар хусусида бош қотиришди.

Манчестерликлар учун энг ачинарли жиҳати шундаки, клуб тарихидаги энг қимматбаҳо футболчи (105 млн. евро) на майдонда, на унинг ташқарисида сариқ чақалик манфаат келтира олди. Чунки унинг трансфер қиймати тобора пасайиб кетаётганди. Погба энди фақат ижтимоий тармоқларда юлдуз мақомини сақлаб қолганди. У ҳатто яхши спорт формасида бўлган даврида ҳам Франция терма жамоасида порлаган юлдузнинг нусхасига ҳам ўхшамасди.

Бир пайтлар Роналдиньо Погбани ҳар қандай жамоада ёрқин ўйин кўрсата оладиган тенги йўқ иқтидорга қиёслаб, «Олтин тўп» соҳиби бўлишини тахмин қилганди. Вақт эса бундай эмаслигини исботлади. Франция терма жамоасида Поль Н~Голо Канте каби иқтидорлар ёнида тўп сурарди. «Олд Траффорд»да бундай кўмакчилар йўқ, ўзи эса бутун бир ярим ҳимоя чизиғини бошқара олмасди. Унинг етакчи эмаслиги ойдинлашгач, ҳамма ундан юз ўгира бошлади. Жумладан, мухлислар ҳам у «МЮ»ни тарк этишидан анча аввал «туёғингни шиқиллат» қабилидаги шиорларни ёғдира бошлагандилар.

Погба учун ўта оғриқли зарбалардан яна бири шуки, унинг «МЮ»даги шартнома муддати ниҳоясига етганидан кейин «Ювентус»дан ташқари, бирон-бир Европа клубидан қўнғироқ бўлмади. Текинга келадиган футболчи билан ҳамкорлик қиладиган мард топилмади. 2022 йил декабрида «кекса синьора» жароҳатларга мойил бўлиб қолган француз шартномасини қайтадан кўриб чиқиши ҳақида гап-сўзлар бўлганди. Кейин Аллегри жамоа учрашувига кеч келган хавбекни ЕЛ доирасидаги «Фрайбург»га қарши беллашув заявкасига киритмади.

Шундан кейин футболчидаги ҳамдардлик ҳисси ўз ўрнини умидсизликка бўшатиб берди. Погба профессионал футбол талабларига жисмонан ва руҳан жавоб бера олмайдигандек кўрина бошлади. «Танқидчиларни оғизларини юмишга мажбур қиламан. Улар мени ёмонласаларда, ҳеч қачон таслим бўлмайман. Мен заиф эмаслигимни уларга кўрсатиб қўйишни истайман», - деганди Поль «Ал-Жазира» телеканалига берган интервьюсида. Эртасига франциялик футболчи допингга қарши тестдан ўта олмагани эълон қилинди. Эҳтимол, бу Погбанинг профессионал футболчи мақомидаги сўнгги эътирофидир.

 А.АБДУВАЛИХЎЖАЕВ тайёрлади

Манба: Интерфутбол газетаси
Киритилди: 23:51, 23.03.2024. Ўқилди: 1680 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, фақат 5та давлат — Мексика, Италия, Франция, Германия ва Бразилияда ЖЧга 2 мартадан мезбонлик қилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 12
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 9
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 9
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 8
5 Бунёдкор Луис Качорри 8
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 7
7 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 5
9 Нефтчи Зоран Марушич 5
10 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.