Бугун 11 апрель, 2026 йил, шанба.

  • «A» Серия
      • 10.04.2026 23:45
      • Рома
      • 3:0
      • Пиза
      • 11.04.2026 18:00
      • Кальяри
      • -:-
      • Кремонезе
      • 11.04.2026 18:00
      • Торино
      • -:-
      • Верона
      • 11.04.2026 21:00
      • Милан
      • -:-
      • Удинезе
      • 11.04.2026 23:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Ювентус
      • 12.04.2026 15:30
      • Женоа
      • -:-
      • Сассуоло
      • 12.04.2026 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Наполи
      • 12.04.2026 21:00
      • Болонья
      • -:-
      • Лечче
      • 12.04.2026 23:45
      • Комо
      • -:-
      • Интер
      • 11.04.2026 00:00
      • Вест Хэм
      • 4:0
      • Вулверхэмптон
      • 11.04.2026 16:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Борнмут
      • 11.04.2026 19:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Эвертон
      • 11.04.2026 19:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Брайтон
      • 11.04.2026 21:30
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Фулхэм
      • 12.04.2026 18:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 12.04.2026 18:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 12.04.2026 18:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 12.04.2026 20:30
      • Челси
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 11.04.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • 1:1
      • Жирона
      • 11.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Алавес
      • 11.04.2026 19:15
      • Эльче
      • -:-
      • Валенсия
      • 11.04.2026 21:30
      • Барселона
      • -:-
      • Эспаньол
      • 12.04.2026 00:00
      • Севилья
      • -:-
      • Атлетико
      • 12.04.2026 17:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Бетис
      • 12.04.2026 19:15
      • Мальорка
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 12.04.2026 21:30
      • Сельта
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 13.04.2026 00:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Вильярреал

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 6 15
2 Пахтакор 6 15
3 Бухоро 6 13
4 Бунёдкор 6 13
5 Навбаҳор 6 12
6 Насаф 6 11
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 6 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 6 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК 1-1 Сурхон
6-тур Динамо 2-1 Сўғдиёна
6-тур Нефтчи 0-1 Пахтакор
6-тур Бухоро 2-0 Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Харри Кейн билан танишамиз

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Харри Эдвард Кейн 1993 йилнинг 28 июлида Лондоннинг шимоли-шарқидаги Чингфорд туманида дунёга келди.

Шаҳарча «Тоттенхэм»нинг 2017 йилда фаолиятини тўхтатган собиқ стадиони бўлмиш «Уайт Харт Лейн»дан 5 мил узоқликда эди. Харрининг отаси Патрик ва онаси Ким асли Ирландия фуқаролари бўлиб, мамлакатнинг ғарбий соҳилида жойлашган порт шаҳар - Голуэйда истиқомат қилишган. Лондонга дурустроқ ҳаёт кечириш мақсадида келган жуфтлик шу ерда фарзандли бўлишган.

«Ўйлайманки, мендаги спортга бўлган мойиллик онамдан ўтган, гарчи бу мавзу Кейнлар оиласидаги қизғин баҳс-мунозаралар манбаи бўлса ҳам. Эҳтимол, бу гапларим отамга хуш келмас, лекин онамнинг отаси рисоладагидек футболчи бўлган ва нуфузли мусобақаларда иштирок этган», - дейди Харри.

Кейннинг акаси Чарли ҳам болалик пайтида футбол билан шуғулланган. Ака-ука доимо биргалар, ўрталаридан қил ҳам ўтмайди. Ёшлари улғайган даврда ҳам муносабатлар ўзгарган эмас, ҳанузгача аҳил-иноқлар. Боз устига, Чарли ва Харри ташқи кўринишдан худди эгизаклар каби бир-бирига ўхшайдилар. Шу сабабли Чарлини кўпинча Харри билан адаштириб қўйишади. Қизиқ, мухлислар мурожаат қилган пайтларда Чарли нима қилади? Ақлингизга тасанно, тўғри топдингиз - ўзини Харридек кўрсатиб, жимгина дастхат бериб қўя қолади. Мабодо, сиз ҳам Кейнга дуч келгудек бўлсангиз, ҳушёрроқ бўлинг.

Футболчининг ўсмирлик даври хусусида гап кетганда, унинг турмуш ўртоғи ҳақида ҳикоя қилиш жуда кам учрайди. Лекин Харрининг тарихи айнан шунақа камёб ҳодиса. Ҳужумчи ўзининг рафиқаси билан азал-азалдан таниш бўлган.

Кэти - фитнес соҳасидаги малакали инструктор, спорт руҳшунослиги факультетида таҳсил олган. Оила қуришганини жуфтлик 2015 йилда ошкор этди. Бу борада Харри шундай ҳикоя қилади: «Биз мактабга биргаликда қатнаганмиз. У менинг фаолиятимдан тўлиқ хабардор. Ўзи футболга қизиқишидан жуда мамнунман. Кэти менинг ўйинларим ҳақида бир неча марта интервьюлар берган».

Жуфтлик чинакамига бахтиёр турмуш кечирмоқда. Уларнинг турмуш тарзи бошқа футболчилар, айниқса, Англия терма жамоаси учун ибрат бўлишган лойиқ. Жанжалу-можароларга асос ҳам, вақт ҳам йўқ. Ахир 4 нафар фарзанди бор уйда вақт бўлармиди? Харри ва Кэти 2 нафар қизалоқлар - Айви ва Вивьенн, ўғлонлари - Луи ва Генрилар билан вақт ўтганини ҳам билмай қолишади.

«Бавария»га ўтганимдан кейин мактабда бир қатор ота-оналар билан танишдик, жамоадошларимнинг оила аъзолари билан дўстлашиб олдик. Ҳозир ўзимизни уйдагидек ҳис этяпмиз. Балки сиз ишонмассиз, лекин немис тилини болакайлар мендан кўра анча барвақт ўзлаштириб олишди. Мен улар билан фахрланаман» дейди ҳужумчи.

Харри учун бу дунёда энг муҳими - оила! Бироқ яқинлари орасида ёқимсиз инсонлар ҳам йўқ эмас. Унинг амакиваччаси ўзи билмаган ҳолда жиноятчига турмушга чиққанди. Буни қарангки, Дерри Макканн (куёв) Керри билан никоҳ маросимидан бир неча соат аввал хиёбонда бир аёлнинг номусига тажовуз қилган экан. Тез орада жиноятчи қўлга олиниб, қамоқхонадан жой олган.

Молиявий жиҳатлар хусусида тўхталадиган бўлсак, Бундеслига тўпурарлари етакчисининг ишлари доимо «беш». Ҳозирда футболчи кўчмас мулк билан шуғулланадиган Edward James Investments хусусий компаниясининг раҳбари. Тўғри, бизнес бошқаруви фақат Харрининг ўзида эмас: унга ота-онаси ва акаси Чарли ҳам ёрдам берадилар. Бундан ташқари, Чарли Харрининг агенти ҳисобланади.

Лекин Харрининг фаолиятида айрим камчиликлар ҳам йўқ эмас - у ўз фаолиятини Лондоннинг «Арсенал»ида бошлаганди. «Тўпчилар» Кейнни маҳаллий «Рижуэй Роверс» клубида кўриб қолишган ва ўз академияларига олиб кетишганди. Бироқ болакай 1 йилдан кейин академияни тарк этди. сабаби, унинг дўмбоқ гавдаси мутасаддиларни қониқтирмаганди. Кейн яна «Рижуэй Роверс»га қайтди, 2 йилдан кейин 1 мавсумни «Уотфорд» академиясида ўтказди. Ана шундан кейин унинг кўпчиликка яхши маълум бўлган «Тоттенхэм»даги фаолияти бошланди.

Харри крикет ва гольф мухлиси. Шунингдек, у югуриш, велопойга ва UFC яккакурашини хуш кўради. Лекин яккакурашларни фақат телевизор орқали томоша қилади, гольфни эса ўзи ўйнайди. Шунингдек, Кейн ҳакам бўлиш истагида юрган ишсиз кимсаларга ёрдам беради. Айтишларича, Харри спиртли ичимликларни истеъмол қилмайди, қатъий парҳезга асосан таомланади, бу борада алоҳида ошпаз хизматидан фойдаланади.

Асосий мавзуга қайтадиган бўлсак, Харри Ўзининг Бундеслигадаги дебют мавсумида тўпурарлар рекордини янгилади. «Бавария» учун навбатдаги олтин медаллар шуъласи кўринмаётган бўлсада, ЕЧЛдаги иштироки рисоладагидек. «кумуш лаган» бой берилган тақдирда ҳам, «шалпангқулоқ« қўлга киритилса, мухлислар асло хафа бўлишмайди. Шунингдек, Кейн ҳам. Мазкур турнирнинг чорак финалида «Рекордмайстр»ни «Арсенал» кутмоқда. Демак, Харри яна ўзининг ашаддий рақиблари билан учрашади. Лекин дуэлда ғолиб чиқа оладими?

МУҲАММАДСОДИҚ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 19:11, 09.04.2024. Ўқилди: 1109 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Алекс Фергюсон АПЛда жами 27 марта ойнинг энг яхши мураббийи деб тан олинган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Нефтчи Алишер Одилов 3
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
6 Нефтчи Зоран Марушич 3
7 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
8 ОКМК Аброр Каримов 2
9 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
10 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик