Бугун 16 март, 2026 йил, душанба.

  • «A» Серия
      • 15.03.2026 00:45
      • Удинезе
      • 0:1
      • Ювентус
      • 15.03.2026 16:30
      • Верона
      • 0:2
      • Женоа
      • 15.03.2026 19:00
      • Пиза
      • 3:1
      • Кальяри
      • 15.03.2026 19:00
      • Сассуоло
      • 0:1
      • Болонья
      • 15.03.2026 22:00
      • Комо
      • 2:1
      • Рома
      • 16.03.2026 00:45
      • Лацио
      • 1:0
      • Милан
      • 17.03.2026 00:45
      • Кремонезе
      • -:-
      • Фиорентина
      • 15.03.2026 01:00
      • Вест Хэм
      • 1:1
      • Манчестер Сити
      • 15.03.2026 19:00
      • Ноттингем Форест
      • 0:0
      • Фулхэм
      • 15.03.2026 19:00
      • Ман. Юнайтед
      • 3:1
      • Астон Вилла
      • 15.03.2026 19:00
      • Кристал Пэлас
      • 0:0
      • Лидс
      • 15.03.2026 21:30
      • Ливерпуль
      • 1:1
      • Тоттенхэм
      • 17.03.2026 01:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 15.03.2026 01:00
      • Реал Мадрид
      • 4:1
      • Эльче
      • 15.03.2026 18:00
      • Мальорка
      • 2:1
      • Эспаньол
      • 15.03.2026 20:15
      • Барселона
      • 5:2
      • Севилья
      • 15.03.2026 22:30
      • Бетис
      • 1:1
      • Сельта
      • 16.03.2026 01:00
      • Реал Сосьедад
      • 3:1
      • Осасуна
      • 17.03.2026 01:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Леванте
  • Ўзбекистон суперкубоги
      • 15.03.2026 19:15
      • Нефтчи
      • 1:0
      • Пахтакор

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 28 70
2 Реал Мадрид 28 66
3 Атлетико 28 57
4 Вильярреал 28 55
5 Бетис 28 44
6 Сельта 28 41
7 Реал Сосьедад 28 38
8 Эспаньол 28 37
9 Хетафе 28 35
10 Атлетик Бильбао 28 35
11 Осасуна 28 34
12 Жирона 28 34
13 Валенсия 28 32
14 Райо Вальекано 27 31
15 Севилья 28 31
16 Мальорка 28 28
17 Алавес 28 28
18 Эльче 28 26
19 Леванте 27 22
20 Реал Овьедо 28 21

Ўтган ўйинлар. 28-тур

28-тур Алавес 1-1 Вильярреал
28-тур Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
28-тур Атлетико 1-0 Хетафе
28-тур Реал Овьедо 1-0 Валенсия
28-тур Реал Мадрид 4-1 Эльче
28-тур Мальорка 2-1 Эспаньол
28-тур Барселона 5-2 Севилья
28-тур Бетис 1-1 Сельта
28-тур Реал Сосьедад 3-1 Осасуна

Навбатдаги ўйинлар. 28-тур

17/03 01:00 Райо Вальекано - Леванте

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Легионерларимиздан дараклар: Ёқимли голлар порцияси

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Легионерларимиз / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Италия. Элдор Шомуродов «А» серияда навбатдаги ассистни қайд этди. Муҳими, «Кальяри» ўз майдонида «Аталанта»ни «камбэк» эвазига доғда қолдирди - 2:1.

Ҳам­юртимиз «А» серия 31-туридан ўрин олган ушбу учрашувда 66-дақиқагача тўп суриб, танаффусга чиқишга оз фурсат қолган паллада ҳисобни тенглатирувчи гол ҳаммуаллифига айланди. Миллий жамоамиз сардорининг ўйини 7,5 баллга лойиқ кўрилганини ҳам айтиш керак - жуда яхши баҳо.

Россия. РПЛ 23-туридан ўрин олган ЦСКА - «Факел» ўйинида «армиялар» енгил ғалабага эришишди. Эътиборлиси, 4:1 ҳисобида якунланган баҳсда ЦСКАнинг 3-голига Аббос Файзуллаев муаллифлик қилди 75-дақиқада. Ҳамюртимиз шундан сўнг, 85-дақиқада захирага олинди. Файзуллаевнинг РПЛ жорий мавсумидаги умумий статистикаси - 15та ўйин, 2та гол ва 4та ассист. Айтганча, учрашувдан сўнг россиялик космонавтлар Антон Шкаплеров ва Александр Скворцов ЦСКА бош мураббийи Владимир Федотов, дарвозабон Игорь Акинфеев ва айнан Файзуллаевга Russia Time компанияси қўл соатини тантанали тарзда топширишди. Россиялик журналист ЦСКА — «Факел» ўйинидан кейинги флэш-интервьюда эса Файзуллаевдан Ўзбекистон олимпия жамоасига қўйиб юборилмаётгани ҳақида ҳам сўради. «Эшитишимча, бу борада музокара кетмоқда. Ўзимга қолса, мамлакатим жамоа­сига ёрдам беришга тайёрман. Агар қўйиб юборишса, Осиё чемпионатида ўйнайман, албатта», — деди хавбек бу борада. Айтганча, ЦСКА бундан олдин Россия кубоги ярим финали биринчи ўйинида «Балтика»ни ягона гол эвазига доғда қолдирган баҳсда Файзуллаев тўлиқ вақт тўп сурганди. Рустам Ашурматов ва Умарали Раҳмоналиевнинг клуби «Рубин» эса тур ўйинини кеча сафарда «Оренбург»га қарши ўтказди. Дарвоқе, Ашурматов «Матч ТВ» каналига берган интервьюсида Элдор Шомуродовни алоҳида эътироф этди: «Ўзбекис­тонда РПЛ ўйинларини қизиқиш билан кузатишади, албатта. Ахир чемпионатда Элдор Шомуродов ва Одил Аҳмедов яхши тўп суришган. Элдор биз учун - ўрнак. Машғулотларда ҳам унинг даражаси сезилиб туради». Маълумот учун, Ашурматов РПЛ 22-туридан ўрин олган «Рубин» - «Ахмат» учрашуви- (2:1)нинг энг яхши футболчиси сифатида эътироф этилганди. 

Франция. «Ланс» Абдуқодир Ҳусанов иштирок этмаган уй ўйинида «Гавр»ни енголмади. Жамоа Лига 1 28-тури доирасидаги баҳснинг 78-дақиқасида пенальтидан гол қўйиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди - 1:1.

Эрон. Теҳроннинг «Истиқлол» клуби Жалолиддин Машарипов 83 дақиқа тўп сурган баҳсда «Мес Рафсанжан»­ни мағлуб этиш йўлини тополмади. «Озоди»да бўлган ва 2:2 ҳисобида тугаган баҳсда ҳам­юртимиз 83 дақиқа ўйнади. «Сириан» - «Персеролис» учрашуви тақдирини Остон Ўрунов томонидан урилган ягона супергол ҳал қилди. Умуман, у майдонда 86-дақиқагача яққол ажралиб турди. «Пейкан» - «Истиқлол» (Ҳузистон) қарама-қаршилигида ҳам 1та гол кузатилди. Фарқи шуки, у мезбон жамоага ғалаба келтирди. Яъни тўлиқ 90 дақида ҳаракатланган Достон Турсунов ўз жамоаси билан аламли мағлубиятга учради.

Туркия. «Сивасспор» ўз майдонида «Фотиҳ Қорагюмрюк» дарвозасига 89-дақиқада йўл топди ва ғалаба қозонди - 1:0. Суперлига 31-туридан ўрин олган ушбу учрашувда мезбон жамоа вакили Азиз Турғунбоев 64-дақиқагача майдонда бўлди. Ҳусниддин Алиқуловнинг клуби - «Ризеспор» эса «Истанбулспор» майдонида йирик - 4:0 ҳисобида устун келди. Миллий жамоамиз ҳимоячиси ғалабага тўлиқ вақт давомидаги фаоллиги билан ҳисса қўшди. У шунингдек, 54-дақиқада ҳакам томонидан огоҳлантирилди. Whoscored портали томонидан легионеримизнинг ўйини 7,3 баллга лойиқ кўрилди. Фақат «Қайсариспор» ўз майдонида «Қосимпошо»га 0:2 ҳисобида ютқазди. Отабек Шукуров ушбу омадсиз баҳсда иштирок этмади.

Жаҳонгир Ўрозовнинг клуби «Эюпспор» эса Туркия чемпионати Биринчи лигаси финишига 5та тур қолган паллада 1-ўринни расмийлаштирди. Арда Турон бошқарувидаги Истанбул клуби 29-турда «Алтай» қабул қилиб, 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Тўғри, ҳамюртимиз бу учрашувда ҳам четда қолди. Умуман, «Бунёдкор»дан 300 минг евро эвазига «Эюпспор»га ўтган Ўрозов шу кунга қадар жамоанинг атиги 1та  ўйини (кубок доирасида «Бешиктош»га қарши)да 3 дақиқагина тўп сурди.

БАА. «Шабаб Ал-Аҳли» Про лига 18-турида «Ал-Жазира»ни қабул қилиб, 3:2 ҳисобида муҳим ғалабага эришди. Бошланғич таркибда майдонга тушган мезбон жамоа хавбеки Азиз Ғаниев 55-дақиқагача фаол ҳаракатланди ва ўз ўрнини эронлик Саид Иззатуллоҳига бўшатиб берди. Тур ўйини «Хорфаккан»га омадсиз келди. Жамоа Азиз Амонов 72 дақиқа, Абдулла Абдуллаев тўлиқ вақт тўп сурган баҳсда «Ал-Батах»га 0:3 ҳисобида имкониятни бой берди, боз устига, ўз майдонида. Ҳожимат Эркинов эса «Ал-Ваҳда»нинг «Бани Яс»га қарши ғалабали ўйини (3:1)да 81 дақиқа давомида рақиб ҳимоя­чиларига асло тинчлик бермади.

Қозоғистон. «Туран» билан сафар ўйини (ҚПЛ 4-тури)да «Ордабаси»га ғалаба келтирган ягона гол 25-дақиқада Жасур Яхшибоев томонидан урилди. Якунда 79 дақиқа ҳаракатланган ҳамюртимиз учрашувнинг энг яхши футболчисига аталган соврин соҳибига айланди. Айтиш жоиз, у шу билан 2-марта ўйин лауреати бўлди. Шимкент жамоасидаги яна бир легионеримиз Шаҳбоз Умаров эса бу сафар 64-дақиқача тўп сурди. «Қайрат» вакили Иброҳимхалил Йўлдошев «Жетису»га қарши уй ўйи­ни (0:0)да тўлиқ 90 дақида тўп сурган бўлса, Шоҳназар Норбеков («Қайсар») сафарда «Елимай» билан бўлган баҳс (0:1)нинг якунида ўз ўрнини захира вакилига бўшатиб берди. Ўз ўрнида яна бир маълумот: Goal.kz нашри Жасур Яхшибоевни март ойи рамзий жамоасига киритди. Чунончи, футболчимиз ой давомида чемпионатнинг 3та ўйинида иштирок этиб, 2та гол ва 1та ассист қайд этди.

Ж.Корея. «К»-2 лигаси 5-тури доирасидаги «Асан Мугунхва» - «Соннам» ўйини 1:1 ҳисобида якунланди. Меҳмон жамоадаги легионеримиз Икром Алибоев мазкур беллашувда тўлиқ 90 дақиқа ҳаракатланди.

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 15:13, 10.04.2024. Ўқилди: 1860 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Кўпчилик "Криштиану Роналду"ни исм ва фамилия деб ўйлайди. Аслида бу икки исм (қўш исм дейилар) экан. Яьни Криштиану Роналду исми, фамилияси

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 18
3 Барселона Ламин Ямаль 14
4 Осасуна Анте Будимир 13
5 Барселона Ферран Торрес 12
6 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 12
7 Барселона Роберт Левандовски 11
8 Барселона Рафинья 11
9 Сельта Борха Иглесиас 11
10 Атлетико Александр Серлот 10

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.