"Бавария" бош мураббийи Томас Тухель Чемпионлар лигаси чорак финалида "Арсенал"га қарши жавоб ўйинида чап қанот ҳимоячиси Альфонсо Дэвиснинг ўрнини ким эгаллаши мумкинлигини айтди.
Эслатиб ўтамиз, канадалик футболчи сариқ карточкалари кўпайиб кетгани учун “канонирлар”га қарши ўйнай олмайди.
“Бизда бир нечта вариант бор. Биз Рафаэль Геррейру билан ҳам ўйнай оламиз, шунингдек Нуссаир Мазрауи ҳам Марокашда чап қанотда ўйнаган. Уларнинг бирортаси “Кёльн”га қарши 90 дақиқа ўйнай оладими ёки йўқми, билмайман, лекин чоршанба кунига тайёргарлик кўришлари учун иккаласига ҳам вақт бераман. Уларнинг ўйинни бошлаш эҳтимоли юқори, чунки бу мантиққа тўғри келади", - деди Тухель матбуот анжуманида.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).