Бугун 19 май, 2026 йил, сешанба.

Моуриньо «Реал» учун илк янги футболчини танлади [12715]

Моуриньо "Реал"га тўртта трансфер мақсадини айтди [6495]

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [5202]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [4566]

Ямал Левандовскининг “Барселона” билан хайрлашувига биргина сўз билан муносабат билдирди [4195]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [3428]

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Мен уни яхши кўраман, у тобора кучайиб бормоқда» [2558]

Эндрик «Лион» билан хайрлашди [2012]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [1903]

«Барселона» «Шахтёр» ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда [1870]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 37 94
2 Реал Мадрид 37 83
3 Вильярреал 37 69
4 Атлетико 37 69
5 Бетис 37 57
6 Сельта 37 51
7 Хетафе 37 48
8 Райо Вальекано 37 47
9 Валенсия 37 46
10 Реал Сосьедад 37 45
11 Эспаньол 37 45
12 Атлетик Бильбао 37 45
13 Алавес 37 43
14 Севилья 37 43
15 Осасуна 37 42
16 Эльче 37 42
17 Леванте 37 42
18 Жирона 37 40
19 Мальорка 37 39
20 Реал Овьедо 37 29

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Райо Вальекано 2-0 Вильярреал
37-тур Атлетико 1-0 Жирона
37-тур Осасуна 1-2 Эспаньол
37-тур Атлетик Бильбао 1-1 Сельта
37-тур Эльче 1-0 Хетафе
37-тур Леванте 2-0 Мальорка
37-тур Реал Сосьедад 3-4 Валенсия
37-тур Севилья 0-1 Реал Мадрид
37-тур Реал Овьедо 0-1 Алавес
37-тур Барселона 3-1 Бетис

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 00:00 Бетис - Леванте
24/05 00:00 Сельта - Севилья
24/05 00:00 Алавес - Райо Вальекано
24/05 00:00 Валенсия - Барселона
24/05 00:00 Реал Мадрид - Атлетик Бильбао
24/05 00:00 Мальорка - Реал Овьедо
24/05 00:00 Хетафе - Осасуна
24/05 00:00 Жирона - Эльче
24/05 00:00 Эспаньол - Реал Сосьедад
25/05 00:00 Вильярреал - Атлетико

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

БАА билан 13-ўйин, Вьетнам билан дебют

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ / Осиё кубоги / Гуруҳ баҳслари
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Австралияда бўлиб ўтадиган Осиё кубоги-2015 саралаш босқичининг навбатдаги 2-тур ўйинларига жорий йилнинг 22 март санасида старт берилади.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси шу куни меҳмонда Бирлашган Араб Амирликлари билан куч синашади. БАА термасининг ўз ўйида ўйнашини ҳисобга олсак, биз учун ўйин жуда оғир ўтиши мумкин. БАА терма жамоаси яқинда бўлиб ўтган Кўрфаз кубоги-2012 ғолиблигини қулга киритган. Тўғри, бу мусобақада айрим терма жамоалар ўзларининг иккинчи таркиби билан қатнашиб, ёш футболчиларга имконият бергани, балким, БАА терма жамоасига катта устунлик бергандир. Аммо ҳар қандай мусобақанинг ўрни барибир бошқа.

БАА термаси жамоасининг финалдаги ўйинини таҳлил қилиб кўрар эканман, таркибида ҳар бир чизиқ бўйича жуда кучли, маҳоратли ижрочи футболчилар йиғилганининг гувоҳи бўлдим. Тактик жиҳатдан ҳам дарвозвабондан тортиб то ҳужум чизиғигача ўйинчиларнинг бир-бири билан ўзаро ўзвий боғликлиги БАА термаси жамоасининг ҳозирги кундаги катта устунлиги деб билдим. Улар 4-3-3 тактик схемасига асосланиб, кўпинча марказдан рақиб дарвозаси томон ҳужум қилиб ўйнар экан. Бу дегани, боя айтиб ўтганимдек, ўйинчилар бир-бирига яқин жойлашиб қисқа масофали паслар орқали марказдан ҳужум қилиб, тўп киритар экан. Тўп йўқотилган вазиятда эса улар ўша заҳоти прессингга ўтишар экан. Шунисига қойил қолдим.

Мана шу жиҳатларни ҳисобга олиб, миллий терма жамоамизнинг мураббийлар штаби уларга қарши тўғри тактик усулини қўлланишса, биз бемалол БАА тўсиғидан ўтиб, 26 март куни бўладиган ЖЧ-2014 саралаш босқичидаги рақибимиз  бўлган Ливан терма жамоасига қарши учршувга футболчилар қатори биз мухлислар ҳам яхши кайфиятда бўлар эдик дейманда. Чунки араб давлатлари терма жамоалари бир-бирига хос услубда тўп сўришини назарда тутиб гапиряпман.

Энди буёғи Ўзбекистон миллий терма жамоамизнинг мураббийлар штабидаги мутахассисларга боғлиқ. Сабаби улар шу куни қандай тактикани қўллашини ва ким ўйинга тайёр бўлса, ўша ўйинчини туширишини ва ҳар бир ўйинчининг ҳолатини биздан яхши билишади, албатта.

 Энди мен гуруҳдошларимиз БАА, Гонконг ва Вьетнам терма жамоалари билан шу кунгача учрашган озгина статистик маълумотга эътиборингизни қаратмоқчиман. Бу ўз ўрнида мухлисларимизни бефарқ қолдирмайди деган умиддаман.

Биринчи рақибимиз, БАА терма жамоасидан бошлай қолай, нега деганда, бошқа икки рақибимизга қараганда кўп учрашув ўтказганмиз, ўн иккита! Шундан иккита ғалаба, уч дуранг ва еттита мағлубият қабул қилиб олганмиз. Тўплар нисбати 11-20, БАА фойдасига.

Иккинчи рақибимиз, Гонконг терма жамоаси. Бу рақибмиз 1-турда Тошкентда ўйинчиларимизга гол уришга йул қўйишмади, ҳаттоки улар 2-таймда майдонда ўн футболчи бўлиб қолсаям. Улар билан олтита учрашувда майдонга тушиб учта ғалаба ва учта дуранг натижага эришганмиз. Тўплар нисбати 8-3, бизнинг фойдамизга.

Учинчи рақибимиз, Вьетнам терма жамоаси. Мени ҳайрон қолдирган томони  — Вьетнам терма жамоаси билан хоҳ расмий ўйинида бўлсин, хоҳ ўртоқлиқ ўйинида бўлсин бирон мартаям учрашмаган эканмиз, қойил. Шу йилнинг 15 октябрь санасида Осиё кубоги-2015 саралаши босқичининг 3-турида ўз майдонимизда Вьетнам терма жамоасига қарши дебют ўйин ўтказар эканмиз. Бу рақибимизни «сирли жамоа» мақомига қўшсак ҳам ҳеч ким хафа бўлмаса керак, менимча.Сабаби мана шу жамоа ўз майдонида БАА термаси билан Осиё кубоги-2015 саралаш босқичининг 1-турида 1:2 ҳисобида мағлубиятга учраган бўлсада, ҳисобдан билиниб турибдики, Вьетнам терма жамоаси худди Гонконг термасига ўхшаб, бизга бош оғриқ бўлса не ажаб.

Ҳар қандай рақибни ҳурмат қилиш даври келди менимча, яна билмадим, бу менинг шахсий фикрларим ва кўз қарашларим эди, холос. Нима бўлгандаям, биз мухлислар эса фақат миллий терма жамоамиздан чиройли ўйинлар билан бир қаторда ажойиб ғалабаларни кутиб қоламиз. Бунга биз мухлислар ҳам ҳақлимиз. Чунки миллий терма жамоа - бу халқ жамоаси. Ҳар бир халқ ўз севимли жамоасидан фахрланади, албатта.

Мен ҳам ўз ўрнида миллий терма жамоамизнинг халқаро майдонларда зафарлар қучишни ва ҳар бир ўйинида фақат ғалаба қозонишини тилаб қоламан.

ОЛҒА, ЎЗБЕКИСТОНИМ!

Абдумажид Қодиров
(UZBEKISTONIM  никли мухлис)

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 08:16, 18.03.2013. Ўқилди: 5891 марта. Фикрлар: 12 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, 2010 йилги Жаҳон Чемпионатида ишлатилган "Жабулани" тўпи ўзининг аэродинамик хусусиятлари туфайли кўплаб шикоятларга сабаб бўлган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 24
2 Мальорка Ведат Мурики 22
3 Осасуна Анте Будимир 17
4 Барселона Ферран Торрес 16
5 Барселона Ламин Ямаль 16
6 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 16
7 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 15
8 Сельта Борха Иглесиас 14
9 Атлетико Александр Серлот 13
10 Барселона Роберт Левандовски 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик