Бугун 20 май, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 37 94
2 Реал Мадрид 37 83
3 Вильярреал 37 69
4 Атлетико 37 69
5 Бетис 37 57
6 Сельта 37 51
7 Хетафе 37 48
8 Райо Вальекано 37 47
9 Валенсия 37 46
10 Реал Сосьедад 37 45
11 Эспаньол 37 45
12 Атлетик Бильбао 37 45
13 Алавес 37 43
14 Севилья 37 43
15 Осасуна 37 42
16 Эльче 37 42
17 Леванте 37 42
18 Жирона 37 40
19 Мальорка 37 39
20 Реал Овьедо 37 29

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Райо Вальекано 2-0 Вильярреал
37-тур Атлетико 1-0 Жирона
37-тур Осасуна 1-2 Эспаньол
37-тур Атлетик Бильбао 1-1 Сельта
37-тур Эльче 1-0 Хетафе
37-тур Леванте 2-0 Мальорка
37-тур Реал Сосьедад 3-4 Валенсия
37-тур Севилья 0-1 Реал Мадрид
37-тур Реал Овьедо 0-1 Алавес
37-тур Барселона 3-1 Бетис

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 00:00 Бетис - Леванте
24/05 00:00 Сельта - Севилья
24/05 00:00 Алавес - Райо Вальекано
24/05 00:00 Валенсия - Барселона
24/05 00:00 Реал Мадрид - Атлетик Бильбао
24/05 00:00 Мальорка - Реал Овьедо
24/05 00:00 Хетафе - Осасуна
24/05 00:00 Жирона - Эльче
24/05 00:00 Эспаньол - Реал Сосьедад
25/05 00:00 Вильярреал - Атлетико

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Футзал бўйича ФИФА Жаҳон чемпионати-2024 мезбон шаҳарлари эълон қилинди

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Жаҳон чемпионати / Футзал бўйича
Рукн: Янгиликлар
A A A

Юртимиз сўнгги йилларда халқаро миқёсидаги нуфузли футбол ва футзал бўйича мусобақаларни қабул қилиш юзасидан катта қадамларни ташламоқда. Айниқса, ФИФАнинг 2024 йилги футзал бўйича Жаҳон чемпионати мезбонлигини Ўзбекистонга ишониб топшириши бу борада олиб борилган кенг кўламли ишларнинг маҳсули бўлди.

Футзал бўйича дунё мундиалининг ҳал қилувчи учрашувлари мезбони сифатида учта бетакрор шаҳарлар – пойтахт Тошкент, қадимий Ипак йўли чорраҳасида жойлашган Бухоро ва водий дурдонаси саналадиган Андижон танлаб олинди.

Марказий Осиёда илк бор ўтадиган ФИФА шафелигидаги мусобақада дунёнинг энг кучли 24 терма жамоаси футзал бўйича Жаҳон чемпионлиги учун кураш олиб боради. Тарихда 10-бор ташкил этилаётган мусобақада амалдаги ғолиб Португалиядан тортиб, беш карра чемпион Бразилия, шунингдек, Франция ва Янги Зеландия каби дебютантлар жорий йилнинг 14-сентябрь ва 6 октябрь кунлари юртимизда жам бўлишади. Тошкент, Бухоро ва Андижон шаҳарлари мезбонлик қиладиган мундиалнинг қуръа ташлаш маросими келаси ой юртимизда ташкил этилади.

«Биз Ўзбекистоннинг бой ва ранг баранг маданиятини акс эттирувчи учта шаҳри мезбон сифатида танлаб олинганидан жуда ҳам мамнунмиз. Ишончим комил – 24 та иштирокчи терма жамоа буерда ўзини худди уйдагидек ҳис этади ва энг яхши шароитларда машғулот ва ўйинларини ўтказиш имконига эга бўлишади.

Мазкур мусобақа Ўзбекистонда, умуман Марказий Осиёда ўтказиладиган дастлабки ФИФА турнири саналади ва бу жиҳат мусобақанинг қиймати ва аҳамиятини янада оширади. Бу ташкилотимизнинг янада глобал миқёс касб этиш бўйича мақсадларига тўла муштарак келади», — деди ФИФА мусобақалар ўтказиш бўлими раҳбари Ҳаиме Ярза.

Бу хусусда Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Эрматов шундай деди:

«Бу ажойиб тадбирга мезбонлик қилиш биз учун катта шараф. Ўзбекистон жадал суръатлар билан ривожланаётган ажойиб мамлакат ва биз энди дунёнинг энг яхши футзалчилари ва мураббийларини қабул қилиш ва уларни ушбу мафтункор маскан билан янада яхшироқ таништиришга ҳозирлик кўришимиз мумкин. Футзалнинг бутун дунёга машҳурлигини инобатга олган ҳолда, бутун жаҳондан минглаб мухлислар трибуналарни тўлдириб, ўз жамоаларини қўллаб-қувватлаши, барчанинг ушбу тадбирдан баҳраманд бўлиши ва ажойиб муҳит яратишларини кутяпмиз.»

Қайд этиш жоиз, футзал бўйича ФИФА Жаҳон чемпионати-2024 расмий қуръа ташлаш маросими шу йилнинг 26 май санасида ташкил этилади.

Манба: ufa.uz
Киритилди: 21:55, 19.04.2024. Ўқилди: 2935 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Агар Эйбар ва Вильярреал шаҳарлари аҳолисини қўшиб "Камп Ноу"га жойлаштирса, стадионда яна 20 мингдан ортиқ бўш жой қолади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 24
2 Мальорка Ведат Мурики 22
3 Осасуна Анте Будимир 17
4 Барселона Ферран Торрес 16
5 Барселона Ламин Ямаль 16
6 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 16
7 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 15
8 Сельта Борха Иглесиас 14
9 Атлетико Александр Серлот 13
10 Барселона Роберт Левандовски 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик