Москванинг ЦСКА клуби футболчиси Аббосбек Файзуллаевнинг биринчи мураббийи Дмитрий Ан ярим ҳимоячининг Ўзбекистон U-23 терма жамоасига кетиши ҳақида фикр билдирди.
“Албатта, ўз ватанимнинг ватанпарвари сифатида Файзуллаевнинг Ўзбекистон У-23 терма жамоаси шарафини ҳимоя қилишидан жуда хурсандман. Осиё Кубоги Аббос учун тажриба бўлади. Мен ЦСКАни қўллаб-қувватлашни бошладим ва агар Аббос кубокни олиб келса, жуда хурсанд бўламан. Бу ЦСКА мухлислари ва раҳбарияти учун жуда ёқимли бўлади. Агар у кубокни қўлга киритса, демак у бежиз қўйиб юборилмаган бўлади", деган Ан Championat.com нашрига.
Аввалроқ, Москванинг ЦСКА клубининг алоқалар бўйича директори Кирилл Брейдо ярим ҳимоячиси Аббосбек Файзуллаев 25 апрель куни бўлиб ўтадиган “Спартак” билан РПЛ ўйинидан сўнг дарҳол Ўзбекистон U-23 терма жамоасига жўнаб кетишини маълум қилганди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).