Бугун 3 апрель, 2026 йил, жума.

  • Суперлига
      • 02.04.2026 18:30
      • Сўғдиёна
      • 2:2
      • Қўқон-1912
      • 02.04.2026 19:00
      • Бунёдкор
      • 2:0
      • Локомотив
      • 03.04.2026 18:00
      • Хоразм
      • -:-
      • Динамо
      • 03.04.2026 19:00
      • Навбаҳор
      • -:-
      • Машъал
      • 03.04.2026 20:15
      • Насаф
      • -:-
      • Андижон
      • 04.04.2026 17:00
      • Пахтакор
      • -:-
      • ОКМК
      • 04.04.2026 18:00
      • Қизилқум
      • -:-
      • Нефтчи
      • 04.04.2026 19:15
      • Сурхон
      • -:-
      • Бухоро
      • 04.04.2026 00:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Эльче
      • 04.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Леванте
      • 04.04.2026 19:15
      • Мальорка
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 04.04.2026 21:30
      • Бетис
      • -:-
      • Эспаньол
      • 05.04.2026 00:00
      • Атлетико
      • -:-
      • Барселона
  • «A» Серия
      • 04.04.2026 18:00
      • Сассуоло
      • -:-
      • Кальяри
      • 04.04.2026 21:00
      • Верона
      • -:-
      • Фиорентина
      • 04.04.2026 23:45
      • Лацио
      • -:-
      • Парма

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 4 12
2 Бухоро 4 10
3 Бунёдкор 5 10
4 Пахтакор 4 9
5 Насаф 4 7
6 Локомотив 5 7
7 Андижон 4 6
8 Навбаҳор 4 6
9 Қизилқум 4 6
10 Қўқон-1912 5 5
11 ОКМК 4 4
12 Хоразм 4 4
13 Динамо 4 4
14 Сурхон 4 4
15 Сўғдиёна 5 2
16 Машъал 4 0

Ўтган ўйинлар. 5-тур

5-тур Сўғдиёна 2-2 Қўқон-1912
5-тур Бунёдкор 2-0 Локомотив

Навбатдаги ўйинлар. 5-тур

03/04 18:00 Хоразм - Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор - Машъал
03/04 20:15 Насаф - Андижон
04/04 17:00 Пахтакор - ОКМК
04/04 18:00 Қизилқум - Нефтчи

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ливандан олдинги репетиция ўхшамади

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ / Осиё кубоги / Саралаш босқичи
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A

Осиё кубоги саралаш босқичидан ўрин олган БАА ва Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги учрашувда мезбонлар иродали ғалабани қўлга киритишди.

Учрашувнинг дастлабки дақиқалариданоқ терма жамоамиз кетма-кет ҳужумлар билан бошлади. Учинчи дақиқанинг ўзидаёқ иккита бурча зарбасини амалга оширган вакилларимиз 4-дақиқадаёқ ҳисобни очиши мумкин эди. Бурчак зарбаси амалга оширилганидан кейин тўпни эгаллаб олган араблар хатога йўл қўйишди. Тўпга эга чиққан Жепаров Гейнрихни қулай вазиятга чиқарди. Бироқ Саша ўта ишончсиз зарба йўллади ва ҳимоячига теккан тўп майдон ташқарисига чиқиб кетди.

Шу вазиятдан кейин ҳам Ўзбекистон терма жамоаси устунлиги ҳам сақланиб қолди. Ҳужумларга тезкорлик билан ўтиб турган вакилларимиз 16-дақиқага келиб ҳисобда олдинга чиқиб олишди. Ўнг қанотдан бошланган ҳужум Турсунов - Шораҳмедов орқали қисқа паслар орқали жарима майдончасига кириб келди ва Гейнрих зарбаси ўхшамаганидан кейин ҳимоячи тўпни тепиб юбораман деб уни Гадоевга совға қилиб қўйди. «Насаф» яримҳимоячиси эса вазиятдан усталик билан фойдаланди.

23-дақиқага келиб амирлик терма жамоасининг илк хавфли ҳужуми кузатилди. Али Аҳмад Мабхуд чиройли пас билан шеригини жарима майдончасига бошлади. Ҳужумчи ўткир бурчак остида бўлгани учун тўғридан-тўғри дарвозага зарба бермасдан, шерикларига узатишга қарор қилди. Тўпни Санжар Турсунов эгаллаб олиб, уни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

26-дақиқада ҳисоб яна ошиши мумкин эди. Александр Гейнрих жарима майдончаси ташқарисида тўпни ҳимоячидан олиб қўйди. Тўпни эгаллаб олган Турсунов ўша заҳоти зарба беришга қарор қилди. Зарбага аниқлик етишмади. Ваҳоланки Санжар тўпни жарима майдончасига кириб бораётган Гейнрихнинг ўзига қайта узатиши мумкин эди.

28-дақиқага келиб эса Нестеров жамоамизни голдан қутқарди. Ҳаммадий шеригининг узатган пасидан кейин Филипосня таъқиби остида Игнатий билан яккама-якка ҳолатга чиқиб борди ва зарба беришга улгурди. Тўп дарвозабонимизнинг оёғига тегиб, майдон ташқарисига чиқиб кетди.

Орадан тўрт дақиқа ўтиб мезбонлар вакили Али Аҳмад Мабхуд қайчи услубида дарвозамизга йўллашига сал қолди. Юқорилатиб узатилган тўпни Анзур Исмоилов бош билан қайтарди, аммо тўп юқорига кўтарилиб, Мабхуд учун зарба бериш учун қулай ҳолатга келиб қолди. Бу вазиятда Артём Филипосян нима қилаётганини тушуниш қийин эди. 40-дақиқага келиб яна бир имконият юзага келди. Гейнрих майдон марказида тўпни эгаллаб, рақибнинг қўполлигига қарамай, тўпни олдинга ташлаб берди. Гадоев эса тўп билан жарима майдончасига кириб келдию, бироқ тўпни етказиб бериш ўрнига дарвоза томон зарба берди. Зарба эса дарвоза устидан ўтиб кетди. Хуллас биринчи бўлимда ягона гол сақланиб қолди.

Иккинчи бўлим бошида мезбонлар асосий қуролларидан бири Исмоил Матарни майдонга чиқарди. Бу эса жамоа ўйинини сезиларли равишда кучайтирди. Биринчи бўлимда бўлгани каби вакилларимиз иккинчи бўлимни ҳам яхши бошлади. Кападзеда имконият бўлди. Гейнрих яна бир имкониятни бой берди. Бу фойдаланилмаган вазиятлар тез орада «уволи» тутди...

58-дақиқада ҳакам БАА фойдасига жарима зарбаси белгилади. Аҳмад Ҳалилнинг стандарт вазиятдан берган зарбаси жонли деворга тегди. Қайтган тўпни амирлик футболчилардан бири жарима майдончасига етказиб берди. Аҳмад Халил эса ўткир бурчак остидан дарвозани ишғол қилди. 61-дақиқада эса марказдан бошланган ҳужумни Али Аҳмад Мабҳуд самарали якунлаб жамоасини олдинга олиб чиқди.

Шундан сўнг терма жамоамизда жуда қулай имкониятлар бўлди. Бир вазиятнинг ўзида икки марталаб тўпнинг дарвоза устунига тегиши бунга мисол бўла олади. Бироқ шу куни бошқа гол киритиш вакилларимизга насиб этмади ва натижада амирликлар иккинчи учрашувда ҳам ғалаба қозониб гуруҳ етакчисига айланиб олди.

Осиё кубоги-2015. Саралаш босқичи
БАА - ЎЗБЕКИСТОН 2:1 (0:1)
Голлар: Аҳмад Ҳалил (58), Али Аҳмад Мабхуд (61) - Шоҳрух Гадоев (16)
БАА: 1. Али Ҳасиф, 4. Хабиб Ал Фардон (16. Ҳабуш Солиҳ, 55), 5. Амир Абдулраҳмон, 6. Муҳаннад Салим, 7. Али Мабҳут, 9. Абдулазиз Хуссаин, 11. Ахмад Ҳалил (17. Мажид Ҳасан, 85), 13. Хамис Исмоил, 14. Мухаммад Абдулазиз, 15. Исмоил Ал Ҳаммади (10. Исмоил Матар, 46), 23. Муҳаммад Аҳмад Ғариб.
Ўзбекистон: 12. Игнатий Нестеров, 19. Виталий Денисов, 5. Анзур Исмоилов, 4. Артём Филипосян (7.  Азизбек Ҳайдаров, 66), 23. Акмал Шораҳмедов, 22. Шоҳруҳ Гадоев, 18. Темур Кападзе (14. Фозил Мусаев, ), 9. Одил Аҳмедов, 17. Санжар Турсунов, 8. Сервер Жепаров, 15. Александр Гейнрих (10. Улуғбек Бақоев, 60).

Огоҳлантириш: Муҳаммад Ғариб (64) - Азизбек Ҳайдаров (90+3).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 20:45, 22.03.2013. Ўқилди: 15545 марта. Фикрлар: 220 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол тарихидаги энг тез гол атиги 2,1 сонияда урилган. Уни 2017 йилда англиялик футболчи Марк Барровс киритган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 ОКМК Аброр Каримов 2
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
4 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
5 Пахтакор Достон Ҳамдамов 2
6 Пахтакор Пиотр Пажишек 2
7 Нефтчи Алишер Одилов 2
8 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 2
9 Локомотив Қувончбек Абраев 2
10 Насаф Шароф Муҳитдинов 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик