Виталий Левченко: «Ғалабага яна бир гол камлик қилди»
Суперлига 6-туридан ўрин олган "Қизилқум" – "Нефтчи" учрашувидан сўнг фарғоналиклар бош мураббийи Виталий Левченко ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Биринчи бўлимни яхши ўтказдик. Тўпни, умуман учрашувни назорат қилдик ва гол киритдик. Иккинчи таймда эса ўйинни ташлаб юбордик ва ҳисобни сақлашга интилиб, якунда уни қўлдан чиқардик.
Норчаев термадан тиззадаги жароҳати билан қайтди. Шу сабабли у Тошкентда қолди ва текширув натижаларидан кейин унинг ҳолати қай даражада эканини билиб оламиз.
Кубок финали Фарғонада бўлиб ўтади. Аммо унгача ҳали вақт бор. Эндигина гуруҳ босқичи якунига етди. Албатта, ҳар бир жамоа финални ўз майдонида, мухлислари қаршисида ўтишини истайди.
Ғофуров танаффусда ўзини нохуш сезди ва шу сабабли унинг ўрнига Сафаров майдонга тушди.
"Нефтчи"га нима етишмади? Яна бир гол. Ўтказиб юборилган голда айнан бирор футболчини айблашни истамайман. Ўйинни таҳлил қилиб чиқиш лозим. Албатта, рақиб футболчисига зарба йўллашига имкон қолдирдик. Бу бизнинг хатомиз", — деди Левченко.
Манба: pfl.uz
Киритилди: 05:14, 07.05.2024. Ўқилди: 1049 марта. Фикрлар: 4 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар