Бугун 18 сентябрь, 2025 йил, пайшанба.

      • 17.09.2025 15:00
      • Гамба Осака
      • 3:1
      • Истерн
      • 17.09.2025 17:15
      • Теп Хань Нам Динь
      • 3:1
      • Ратчабури
      • 17.09.2025 18:45
      • Аркадағ
      • 0:0
      • Андижон
      • 17.09.2025 18:45
      • Гоа
      • 0:2
      • Аз-Завра
      • 17.09.2025 21:00
      • Ал-Аҳли Доҳа
      • 0:0
      • Холидия
      • 17.09.2025 21:00
      • Ал-Васл
      • 7:1
      • Истиқлол
      • 17.09.2025 23:15
      • Ан-Наср (СА)
      • -:-
      • Истиқлол Душанбе
      • 17.09.2025 23:15
      • Ал-Муҳаррақ
      • -:-
      • Ал-Виҳдат
      • 18.09.2025 15:00
      • Тай По
      • -:-
      • Макартур
      • 18.09.2025 15:00
      • Селангор
      • -:-
      • Бангкок Юнайтед
      • 18.09.2025 15:00
      • Кая-Илоило
      • -:-
      • Тампинес Роверс
      • 18.09.2025 17:15
      • Бейжинг Гуоан
      • -:-
      • Конган Ханой
      • 18.09.2025 17:15
      • Персиб
      • -:-
      • Лион Сити Сэйлорс
      • 18.09.2025 17:15
      • Патхум Юнайтед
      • -:-
      • Поханг Стилерс
  • Элит ОЧЛ
      • 17.09.2025 15:00
      • Ульсан Хёндэ
      • 2:1
      • Ченгду Ронгченг
      • 17.09.2025 17:15
      • Шангхай Порт
      • 0:3
      • Виссел Кобе
      • 17.09.2025 21:45
      • Славия
      • 2:2
      • Буде-Глимт
      • 17.09.2025 21:45
      • Олимпиакос
      • 0:0
      • Пафос
      • 17.09.2025 23:59
      • Бавария
      • -:-
      • Челси
      • 17.09.2025 23:59
      • ПСЖ
      • -:-
      • Аталанта
      • 17.09.2025 23:59
      • Аякс
      • -:-
      • Интер
      • 17.09.2025 23:59
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Атлетико
      • 18.09.2025 21:45
      • Брюгге
      • -:-
      • Монако
      • 18.09.2025 21:45
      • Копенгаген
      • -:-
      • Байер
      • 18.09.2025 23:59
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Наполи
      • 18.09.2025 23:59
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Барселона
      • 18.09.2025 23:59
      • Спортинг
      • -:-
      • Қайрат
      • 18.09.2025 23:59
      • Айнтрахт Ф
      • -:-
      • Галатасарой
  • «A» Серия
      • 19.09.2025 23:45
      • Лечче
      • -:-
      • Кальяри
      • 20.09.2025 00:00
      • Бетис
      • -:-
      • Реал Сосьедад

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 4 12
2 Барселона 4 10
3 Эспаньол 4 10
4 Атлетик Бильбао 4 9
5 Хетафе 4 9
6 Вильярреал 4 7
7 Алавес 4 7
8 Эльче 4 6
9 Осасуна 4 6
10 Бетис 5 6
11 Атлетико 4 5
12 Севилья 4 4
13 Райо Вальекано 4 4
14 Сельта 5 4
15 Валенсия 4 4
16 Реал Овьедо 4 3
17 Реал Сосьедад 4 2
18 Леванте 4 1
19 Мальорка 4 1
20 Жирона 4 1

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Сельта 1-1 Бетис

Навбатдаги ўйинлар. 5-тур

20/09 00:00 Бетис - Реал Сосьедад
20/09 17:00 Жирона - Леванте
20/09 19:15 Реал Мадрид - Эспаньол
20/09 21:30 Алавес - Севилья
20/09 21:30 Вильярреал - Осасуна
21/09 00:00 Валенсия - Атлетик Бильбао
21/09 17:00 Райо Вальекано - Сельта
21/09 19:15 Мальорка - Атлетико
21/09 21:30 Эльче - Реал Овьедо
22/09 00:00 Барселона - Хетафе

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 4424 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Христо Стоичков: «Йохан билан ҳар куни қийин эди...»

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Машҳурлар / Мозий юлдузлари
Рукн: Интервьюлар
A A A

Болгариялик Христо Стоичков 1990 йили Софиянинг ЦСКА клуби сафида тўп суриб, «Олтин бутса» совринини ютади, кейин тўғри «Барселона»га йўл олади.

1992 йили эса каталонияликлар билан Европа Чемпионлар кубоги турнирида зафар қучади. Христо яна 2 йилдан сўнг «Олтин тўп» лауреатига айланади. Болгария футболи афсонаси фаолиятининг якуний қисмида Саудия Арабистони, Япония ва АҚШ каби мамлакатлар лигаларида тўп суради. Йўқ, у футбол даражаси нисбатан паст ўлкаларга шунчаки, «ҳордиқ чиқариш» учун бормаганди. Оддий айтганда, Стоичков ҳар уч лигада энг юқори савияда ўйнаб, 3та кубок ютади. Асосийси, у Йохан Кройфф шакллантирган унутилмас «Орзу жамоаси»нинг муҳим мурвати ҳисобланган. Ҳар ҳолда, Христо ўша «Барса» ҳужумида «ханжар учи» ролини бажариб, ҳимоячилар кўнглига ҳамиша қўрқув соларди. Яна бир салмоқли факт: Болгария миллий жамоасининг АҚШда бўлиб ўтган ЖЧ-94да 4-ўринни эгаллаганида айнан Стоичков бош ролни бажарганди. Дейлик, у мундиалнинг энг яхши футболчиси бўлиш учун Ромарио ва Роберто Баджо билан рақобатлашган эди. Болгария ва Барселонада собиқ ҳужумчини ҳамон бирдек ҳурмат қилишади. Бинобарин, Стоичков шунчаки, оддий футболчи эмасди, у ҳаёт ва кройффизм моҳиятини кураш орқали очиб берган беназир ижрочи саналган...

- Бундан 33 йил олдин Болгариядан тўғри Барселонага йўл олган эдингиз. Ортда қолган вақт давомида Болгария кўпроқ ўзгардими ёки Барселона?

- Менимча, Болгарияда яхши томонга ўзгариш даражаси каттароқ. Илгари ёпиқ коммунистик мамлакат фуқароси эдик, бемалол саёҳатга чиқолмасдик, бизда яна хоҳлаган жойда ўйнаш имкони йўқ эди. Кейинчалик «Барселона» менга шундай имконият тақдим этдики, бунинг учун Яратганга шукрона келтираман.

- Сочларини белигача ўстириб юрадиган ўша ёвқур Христодан ҳозир нима қолди?

- Бундай соч турмаги фақат Болгарияда урф бўлганди - бошнинг олд томони қисқа, орқа тарафи узун... Тўғри, бундай юриш менга ярашмаслигини тезда англаган ва сочимни дарҳол қисқартиргандим. Умуман, ҳаётимда кўп нарса ўзгарди. Ҳал ҳолда, 33 йил - бу узоқ муддат, шундай эмасми? Албатта, ёрқин хотиралар, ёқимли саргузаштлар, қувончли дамлар етарли. Шунингдек, аламли таассуротлар ҳам бор. Ортга назар солсам, кўпинча, 1991 йили «МЮ»га қарши финални бой берганимиз, «Уэмбли»даги ўйин ва «Сарагоса» билан баҳсда жароҳатланганимни эслайман. Лекин буюк футболчилар, буюк шахс, буюк оилани бирлаштирган «Барселона» кийиниш хонасини кўпроқ хотирлайман. Ўша вақт барчамиз асосан 23-25 ёшда эдик ва ҳар биримиз қандайдир буюк орзу билан яшардик. Дейлик, менинг миямда фақат битта нарса чарх урарди - ғалаба, ғалаба ва яна ғалаба қозониш фикри...

- Хўш, «Барселона»да ўйнаш ҳаётингизни нечоғли ўзгартирди?

- Софиянинг ЦСКА клубида ўйнардим ва хорижга чиқиш учун вариантлар кўп эди. Мисол учун, «Панатинаикос» вакиллари катта пул ва тайёр шартнома билан олдимга келишганди. Мен эса бошидан «Барса»га ўтишни ихтиёр этганман. Аммо ўша пайт Болгария ёпиқ мамлакат саналарди, бизнинг четда ўйнашимизга умуман рухсат беришмасди. Фақат Болгария билан алоҳида шартнома тузган Мальта, Кипр, Швеция каби мамлакатларга чиқа олардик, холос. Шунда ҳам футболчи 28 ёшга тўлишини кутишга мажбур бўларди.

- Сизда эса «Барселона»да ўйнаш имконияти туғилди...

- Асосийси, «Барса» тарихи ҳақида тезда маълумот тўпладим: Кубала, Манчон, Биоска, буюк дарвозабон Рамальетс, Луис Суарес (Луис Суарес Мирамонтес - «Барселона» сафида «Олтин тўп» ютган биринчи футболчи, 1961 йил). Ҳа, ўша Луис Суарес! Яна нега «Камп Ноу» стадионини қуришганини билиб олдим. Шунингдек, Йохан Кройфф, Неескенс, Кранкль, Симонсен, Линекер ҳақида ўқидим. Кейин Алесанко жамоанинг биринчи йирик хариди бўлди, ортидан Субисаррета келди. Ўша пайт таркибда Чики, Бакеро, Хулио Салинас, Микаэль Лаудруп, Куман каби ижрочилар тўпланишганди. Хуллас, барчасини ўйлаб, беихтиёр ўзимга пичирладим: «Вой, шундай футболчилар ўйнаган ва ўйнаётган клуб сафига қўшилиш орзу-ку...». Айтганча, шартномага Барселонага йўл олишдан деярли бир йил олдин имзо чеккандим, лекин кутишимга тўғри келди. Зеро, жамоада 3 нафар легионер бор эди. Хуллас, Алоизионинг кетишини кутдим.

- Кройфф сизга ЦСКА таркибида «Барселона»га қарши ўйиндаги ҳаракатларингизни кўрганидан кейин маҳлиё бўлганди. Унинг ўсишингизга таъсирини тавсифлай оласизми?

- Инсон сифатида катта таъсир кўрсатди, футболчи сифатида эса янада кучлироқ. «Барса»да аввало, мураббий меҳрини туйдим. Ишонинг, агар мураббий футболчига меҳр берса, бу унда бошқача иқтидор борлигини англатади. Тўғри, Кройфф менда айнан нимани пайқаганини билмайман. Умуман, Йохан билан ишлаш осон эмасди, ҳар куни мураккаб машғулотларда кўп тер тўкардик. Яхши томони, бунга кўникиб улгургандим. Ахир армия жамоаси саналган ЦСКАда талаблар ўта баланд эди. Эсимда, бир сафар чемпионлик йўлида атиги 1та ўйинда мағлубиятга учраганимиз Болгарияда роса муҳокама қилинганди - «ЦСКА нима учун ютқазди? Бунга қандай йўл қўйиш мумкин?» Ҳаттоки, жазо тариқасида қамаб қў­йишарди. 3 кундан 1 ҳафтагача қамоқ... Бунақада ютқазишга ҳаққингиз йўқлигини тезда тушунасиз!

- Ўйинлардан бирида 3та гол уролмаганингиз ортидан Йоханга гаровда ютқазиб қўйган экансиз. Бу эсингиздами?

- Албатта. Ўшанда у шунчаки, мендан 100 минг песет ўғирлаганди! Аслида Тенерифедаги ўйин олдидан мураббийга 2та гол уришимни айтдим. Бунга амин эдим, чунки ўта ҳужумкор футбол кўрсатардик: ўнг томонда Гойко, Бакеро, Чики ва Эйсебио, орқада Пеп, Амор, Куман... Иккинчи бўлим бошида 2:0 ҳисобида олдинда эдик ва гол урдим. Орадан атиги 30 сония ўтиб эса, Кройфф тўсатдан мени алмаштирди ва туриб олди: «Қани, ҳозироқ 100 минг тўла». Қисқаси, иккинчи голни уришимга имкон қолдирмай, гаровда ғирромликка қўл урганди...

- Қизиқ, 100 мингни тўладингизми?

- Албатта. Олмаса, тинч қўймасди ҳам. Лекин Кройфф­-дан жуда миннатдорман. Ҳа, у билан тез-тез урушиб қолардим, энди ўйласам, барчаси менинг фойдамга ишлаган. Қолаверса, ёш эдим ва мураббийга қулоқ солишим керак эди. Оддий мисол, мени доим ўнг томонга қўярди. Бир куни дадиллашиб, эътироз билдирдим: «Жаноб, ахир чапақайман». У эса хотиржам жавоб қайтарди: «Йўқ, чапда қийналасан, ўнгда ўйнайвер, шунда кўпроқ гол урасан». Чиндан ҳам, етарлича гол урардим. Хуллас, охир-оқибат, Кройфф ҳар доим ҳақ бўлиб чиқарди. Бордию, унга ноҳақлигини айтсам, якуни йўқ жанжал бошланарди. Шунинг учун мураббий фикрини маъқуллаш энг мақбул йўл эди. Асосийси, у якунда ҳақ бўлиб чиқаверарди. 1992 йили «Олтин тўп»дан қуруқ қолганимни сира унутмайман. Чунки соврин ютишга амин эдим. Кройфф эса олдимга келиб, алоҳида огоҳлантирди: «Эшит, «Олтин тўп» ютишинг учун сен билан бошқача ишлашим керак». Якунда бу мукофотни жамоадошларим туфайли қўлга киритдим, уларсиз ҳеч нима қилолмасдим.

- Сиз кўрган энг яхши «Барселона» қайси? Гвардиола томонидан тузилганими?

- Ҳа, энг яхшиси, албатта. Ўша вақт жамоа футболчилари ўйинда 3та гол уришларини айтишарди, амалда эса рақиб дарвозасини 4 марта нишонга олишарди. Голлар ўз йўлига, ўйиннинг ўзи роҳат бағишларди.

- Айтишларича, ҳаммадан кўра, Ромарио билан яхши чиқишгансиз, шундайми?

- Дўстлигимиз ҳамон сақланиб қолган. Ахир ўғлининг чўқинтирган отасиман. Ўйлайманки, иккимиз «Орзу жамоа­си»да катта роль бажарганмиз. Ўзи айниқса, ярим ҳимоя ва ҳужумимиз даҳшатли эди: Серхи, Чапи, Надаль, Хуан Карлос, Куман... Умуман, ягона рақибимиз ўзимиз эдик. Яъни агар яхши ўйнасак, ҳеч қайси клуб олдимизга тушолмасди. 

- Ўша пайт «Барселона»га энг катта хавф туғдирган рақиб қайси - «Депортиво»ми ёки «Реал»?

- Қайтараман, ўзимиз! Агар ўйинга тўғри ёндашсак, ҳеч бирига ютқазмасдик.

- Аммо шахсан сизга айнан «Мадрид» устидан қозонилган ғалаба кўпроқ ёқарди...

- Йўқ, шунчаки, дуч келган рақибни енгишни истардим. Тўғри, афсонавий қарама-қаршилик нуқтаи назаридан қарасак, «Реал»ни енгиш ёқимлироқ бўлгандир эҳтимол. Ўша пайт «Мадрид» гегемониясини бузиб, Испания чемпионатида 5 марта зафар қучганимиз кўп нарсани англатади. Аслида мен учун ҳар бир ўйин финал ҳисобланарди. Ҳаттоки, машғулотлар ҳам.

- Сизнингча, кўпчилик айт­ганидек, ҳакамлар ҳар доим «Мадрид»га ён босишганми?

- Йўқ. Баъзи ўйинларда бизнинг фойдамизга ҳам адашишган, албатта. Умуман, агар рақибдан кучлироқ бўлсангиз, ҳакамнинг ёрдамига не ҳожат? Иккинчи томондан, баъзи ҳакамлар «Мадрид» тарафдорлари эканликларини яққол сездириб қўйишарди.

- «Барселона» Афинада ўтган еврокубок финалида «Милан»га 0:4 ҳисобида ютқазганди. Кўпчилик «Орзу жамоаси» ўша баҳсда тарихга чўмганини таъкидлайди. Сиз учун «Барса»даги энг ёмон кун ҳам шуми?

- Йўқ, аниқроғи, бу бутун футболдаги йўлимда кузатилган энг ёмон кун! Чунки ҳаммаси шунчаки, вазият тақозоси бўйича содир бўлган. Ўшанда ҳаттоки, ғазабланмагандим ҳам.

- Кройфф кетгач, «Барса» бошқаруви Робсон қўлига ўтди. Ўша даврдан нималарни эслайсиз?

- О, сэр Бобби Робсон! Исм-фамилиясининг ўзи ҳаммасини айтиб турибди. Унутмайлик, у футболдаги ишлари учун Англияда сэр мақомини олган. Жуда яхши инсон, ҳақиқий жентльмен!

- Ўша вақт Ромарио маш­ғулотларга беписанд қарай бошлагани ростми?

- Йўқ. Бу - аслида нима бўлаётганини билмайдиган одамлар томонидан тўқилган афсона. Ромарио футболни чинакамига яхши кўрарди. Оддий мисол, сиз Ромарио билан неча марта кўришгансиз, суҳбатлашгансиз? Неча марта? Хўш, Ромарио спиртли ичимлик ичаётгани ёки чекаётганини бирор марта кўрганмисиз? У асосан апельсин шарбати ичарди ёки «Кока-Кола». Ҳа, Ромарио рақс тушиш ва кўнгилхушликни яхши кўрарди. Аммо ҳеч қачон спиртли ичимлик қабул қилмаган. Қолаверса, ҳар доим ўйнашга 100 фоиз тайёр турарди.

- Робсонга таржимонлик қилган Жозе Моуриньо билан муносабатингиз қандай эди? Ҳозирчи?

- Ўртамизда фантастик муносабатлар бор. Бу - ҳақиқий дўстлик. Ўша вақтда ҳам кўп гаплашардик. Моуриньо мени қаттиқ ҳурмат қиларди, «Олтин тўп»ни бежиз ютмаганимни айтарди, Европа Чемпионлар кубогидаги ғалабада ҳиссам катта эканлигини эътироф этарди, терма жамоада рекорд ўрнатганимни ҳам. Ўйлайманки, бугун ҳам менга нисбатан ҳурмати пасаймаган. Ўз навбатида, вақт ўтиши билан менда ҳам Жозега ҳурмат ҳисси янада ошди. У ҳамиша очиқ-ошкора гаплашарди. Умуман, Моу ҳаммасини юзингизда рўй-рост айтадиганлар тоифасидан.

- «Барселона»нинг бугунги аҳволи сизни хавотирга солмаяптими?

- Молиявий ҳолатни ўйласак, ҳа. Бу жуда оғир масала. Ахир қарз миқдори 2 миллиарддан ошди. Қўшимчасига стадионга боғлиқ чиқим ҳам бор - 1,2 миллиард. Энг ёмони, қарз ҳар йили ўсиб бормоқда.

- Жоан Лапорта клубни тўғри йўлга олиб чиқишига ишонасизми?

- Лапорта - «Барса» президенти. Жавобим оддий: агар у бирор гап айтса ва одамлар ишонишса, яхшиси, охиригача ишонишсин...

М.ПЎЛАТОВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 15:07, 12.05.2024. Ўқилди: 2568 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Жон Терри АПЛ тарихида энг кўп гол урган ҳимоячи ҳисобланади - 39та гол.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 4
2 Хетафе Адриан Лисо 3
3 Барселона Рафинья 3
4 Вильярреал Таджон Бьюкенен 3
5 Эльче Рафа Мир 3
6 Эспаньол Пере Милья 3
7 Мальорка Ведат Мурики 3
8 Вильярреал Николя Пепе 2
9 Леванте Иван Ромеро 2
10 Барселона Ферран Торрес 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.