Февзи Давлетов: «Киритилган голдан сўнг ҳимояга ётиш тўғри эмаслигини футболчиларга доим таъкидлаб келаман»
Суперлига 7-туридан ўрин олган "Сурхон" – "Динамо" (1:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Февзи Давлетов ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Биринчи бўлим назоратимиз остида ўтди. Кўплаб вазиятлар яратдик, шунчаки улардан фойдаланиш керак эди. Киритилган голдан сўнг ҳимояга эътибор қаратдик. Мен футболчиларга бундай қилиш тўғри эмаслигини доим таъкидлаб келаман. Танаффусдан кейин ҳам биринчи таймдаги темпни сақлаб қолиш керак эди.
Нимели тикланиш жараёнида. "Бунёдкор"га қарши баҳсда жисмоний жиҳатдан бироз оқсади. Унга бироз вақт керак. Каримовни эса вақтлироқ майдонга ташласак бўларди", — деди Давлетов.
Манба: pfl.uz
Киритилди: 22:46, 13.05.2024. Ўқилди: 756 марта. Фикрлар: 0 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар