Бугун 1 март, 2026 йил, якшанба.

  • «A» Серия
      • 28.02.2026 00:45
      • Парма
      • 1:1
      • Кальяри
      • 28.02.2026 19:00
      • Комо
      • 3:1
      • Лечче
      • 28.02.2026 22:00
      • Верона
      • 1:2
      • Наполи
      • 01.03.2026 00:45
      • Интер
      • 2:0
      • Женоа
      • 01.03.2026 16:30
      • Кремонезе
      • -:-
      • Милан
      • 01.03.2026 19:00
      • Сассуоло
      • -:-
      • Аталанта
      • 01.03.2026 22:00
      • Торино
      • -:-
      • Лацио
      • 02.03.2026 00:45
      • Рома
      • -:-
      • Ювентус
      • 02.03.2026 22:30
      • Пиза
      • -:-
      • Болонья
      • 28.02.2026 01:00
      • Леванте
      • 2:0
      • Алавес
      • 28.02.2026 18:00
      • Райо Вальекано
      • 1:1
      • Атлетик Бильбао
      • 28.02.2026 20:15
      • Барселона
      • 4:1
      • Вильярреал
      • 28.02.2026 22:30
      • Мальорка
      • 0:1
      • Реал Сосьедад
      • 01.03.2026 01:00
      • Реал Овьедо
      • 0:1
      • Атлетико
      • 01.03.2026 18:00
      • Эльче
      • -:-
      • Эспаньол
      • 01.03.2026 20:15
      • Валенсия
      • -:-
      • Осасуна
      • 01.03.2026 22:30
      • Бетис
      • -:-
      • Севилья
      • 02.03.2026 01:00
      • Жирона
      • -:-
      • Сельта
      • 28.02.2026 01:00
      • Вулверхэмптон
      • 2:0
      • Астон Вилла
      • 28.02.2026 17:30
      • Борнмут
      • 1:1
      • Сандерленд
      • 28.02.2026 20:00
      • Бёрнли
      • 3:4
      • Брентфорд
      • 28.02.2026 20:00
      • Ливерпуль
      • 5:2
      • Вест Хэм
      • 28.02.2026 20:00
      • Ньюкасл
      • 2:3
      • Эвертон
      • 28.02.2026 22:30
      • Лидс
      • 0:1
      • Манчестер Сити
      • 01.03.2026 19:00
      • Фулхэм
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 01.03.2026 19:00
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 01.03.2026 19:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 01.03.2026 21:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Челси
  • Суперлига
      • 28.02.2026 18:45
      • Нефтчи
      • 3:0
      • Машъал
      • 28.02.2026 19:00
      • Локомотив
      • 3:1
      • Сурхон
      • 28.02.2026 19:15
      • Динамо
      • 1:2
      • Навбаҳор
      • 01.03.2026 19:00
      • ОКМК
      • -:-
      • Бунёдкор
      • 01.03.2026 19:15
      • Насаф
      • -:-
      • Хоразм

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Андижон 1 3
2 Нефтчи 1 3
3 Локомотив 1 3
4 Пахтакор 1 3
5 Навбаҳор 1 3
6 Бухоро 1 3
7 Бунёдкор 0 0
8 Насаф 0 0
9 ОКМК 0 0
10 Хоразм 0 0
11 Динамо 1 0
12 Қўқон-1912 1 0
13 Сурхон 1 0
14 Қизилқум 1 0
15 Машъал 1 0
16 Сўғдиёна 1 0

Ўтган ўйинлар. 1-тур

1-тур Бухоро 1-0 Қўқон-1912
1-тур Андижон 4-0 Сўғдиёна
1-тур Пахтакор 2-0 Қизилқум
1-тур Нефтчи 3-0 Машъал
1-тур Локомотив 3-1 Сурхон
1-тур Динамо 1-2 Навбаҳор

Навбатдаги ўйинлар. 1-тур

01/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
01/03 19:15 Насаф - Хоразм

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Штефан Райтер: "Бутун Австрия номидан ўйнаш - шараф!"

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Мураббийлар / Фикрлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

«Арсенал» ЧЛдаги иштирокини чорак финал раундида тўхтатганидан сўнг «РБ Зальцбург» келаси йили АҚШ майдонларида янги формат асосида ўтказиладиган Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этадиган бўлди.

Аниқроғи, Европа жамоаларига ажратилган 12та йўлланмадан охиргиси УЕФА рейтинги бўйича айнан Австрия грандига насиб этди. ФИФА расмий сайти вакиллари шу баҳона клуб бош директори Штефан Райтерни суҳбатга чорлаб, ундан тарихий воқелик таассуротларини сўради. Шу тариқа таниқли функционер «РБ Зальцбург»даги умумий ҳолат ҳақида гапирди, яна Австрия миллий жамоасига ҳам тўхталди.

— Маълумки, келаси йили Клублар ўртасидаги ЖЧда 32та жамоа иштирок этади. «РБ Зальцбург»нинг бўлажак турнир йўлланмасини қўлга киритгани Австрияда қандай реакция келтириб чиқарди?
— Албатта, жамоамизнинг Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатига йўл олгани бутун мамлакатга катта қувонч бағишлади. Ахир кейинги йили дунёнинг энг кучли жамоалари билан юзма-юз келамиз. Бошқача айтганда, АҚШда Австрия футболи номидан ўйнаймиз. Табиийки, бу — катта шараф! Ўйлайманки, турнир чиптасини ҳақли равишда олдик. Зеро, «РБ Зальцбург» сўнгги йиллар ЧЛнинг доимий иштирокчилари қаторига кирди. Асосийси, мунтазам равишда Европанинг энг йирик клублари билан учрашяпмиз, ўз юришимиз билан даҳшатли рақибларга ҳам муаммо туғдира олишимизни кўрсатяпмиз. Клублар ўртасидаги ЖЧ йўлланмаси — бу «Зальцбург» оиласига алоқадор ҳар бир кишининг меҳнати учун муносиб мукофот.

— Клубингизнинг бўлажак турнирдаги имконияти қандай, мухлислар сизлардан нима кутишмоқда?
— Ҳозир бу масалада дангал гапиришим қийин. Бир томондан, Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати биз учун ҳали ўрганилмаган турнир ҳисобланади. Бошқа жиҳатдан қарасак, АҚШ географик жиҳатдан Австриядан жуда узоқ. Шунга қарамай, умидвормизки, мухлисларимиз океан ортида ҳам бизни ёлғизлатиб қўймайдилар. Қолаверса, улар ўйинларимизни телевизор орқали қолдирмай томоша қилишларини биламиз ва бу ҳам жамоамизга руҳий куч бағишлайди. Умуман, янги турнирга ҳозирдан қизиқиш катта ва ўйлайманки, турнир старти яқинлашгани сари эътибор даражаси ортиб бораверади.

— АҚШда УЕФАнинг энг яхши клубларидан ташқари, бошқа конфедерациялар вакиллари тўпланишади. Оддий айтганда, турли футбол мактаблари тўқнашуви кузатилади. Айтингчи, «РБ Зальцбург» бўлажак мусобақада айнан қайси жамоа билан куч синашишини кўпроқ хоҳлардингиз...
— Гап жаҳон миқёсидаги катта турнир ҳақида кетмоқда ва қайси рақиб билан ўйнашимиздан қатъий назар, майдонда чинакам жанг бориши та­йин. Тўғри, хилма-хиллик нуқтаи назаридан қарасак, бош­қа қитъалар жамоаларига қарши ўйнаш нисбатан қизиқарлироқ. Ҳар ҳолда, «Зальц­бург» ўз тарихида ҳеч қачон бундай даражадаги расмий ўйинда иштирок этган эмас.

— Умуман, Австрия футболи тараққиётига қандай баҳо берасиз?
— Австрияда клуб футболи сўнгги йиллар анча яхшиланди. Ҳа, миллий лигада биз етакчилик қиляпмиз, лекин ЛАСК, «Рапид» ва «Штурм» клублари ҳам халқаро майдонда чакки кўринмаяпти. Ҳозирги ривожланиш суръатини пасайтирмаслик жуда муҳим, чунки бошқа мамлакатларда ҳам клуб футболи олдинга дадил қадам ташламоқда.

— Ҳозирда Австрия миллий жамоаси ҳам яхши ҳолатда. Сизнингча, мамлакат термасини 28 йиллик танаффусдан кейин ниҳоят, ЖЧда кўрамизми?
— Аввало, қўшни Германияда ўтказиладиган Евро-2024да муносиб қатнашишимиз керак — турнирда шов-шув кўтаришни хоҳлаймиз. Мана, Ральф Ранг­ник терма жамоа бош мураббийи ролида қоладиган бўлди. Фикримча, бу қарор 2026 йилги мундиал олдидан ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Шахсан мен Рангникнинг қолиши Австрия футболига ўзгача туртки беришига ишонаман.

— Хўш, Австрия термаси Евро-2024да қандай каромат кўрсатади, сизнингча?
— Жамоамиз жуда мураккаб гуруҳга тушганини ҳисобга олсак, футболчиларимиз олдида қийин вазифа турибди. Ҳозирги ҳолатда қитъа чемпионатида «плей-офф»га чиқиш Австрия футболи учун ажо­йиб натижа бўлади, менимча.

М.ПЎЛАТОВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:59, 15.05.2024. Ўқилди: 552 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Бразилия — футбол бўйича барча ЖЧларида иштирок этган ягона давлат.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Андижон Драган Черан 1
2 Андижон Пўлатхўжа Холдорхонов 1
3 Пахтакор Достон Ҳамдамов 1
4 Пахтакор Пиотр Пажишек 1
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 1
6 Навбаҳор Забиҳилло Ўринбоев 1
7 Локомотив Муҳаммадали Реимов 1
8 Локомотив Қувончбек Абраев 1
9 Локомотив Лазизбек Мирзаев 1
10 Сурхон Чинеду Стефан 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.