Бугун 5 июнь, 2026 йил, жума.

Рэшфорд АПЛ грандларини рад этди: У фақат «Барселона»да ўйнамоқчи [0]

Флорентино Перес «Реал» Дюмфрисни трансфер қилишини эълон қилди [0]

Перес «Реал» тарихидаги рекорд трансферни ваъда қилди: «У Роналду даражасидаги суперюлдуз» [0]

Флорентино Перес сайловдаги рақибининг ваъдалари устидан кулди [0]

Переснинг сирли суперюлдузи маълум бўлди [0]

Висенте дель Боске «Реал» президентлигига номзод Рикельмедан таклиф олди [0]

Флорентино Перес: «Биз доим ҳам ғалаба қозона олмаймиз, лекин мен клуб билан 66 та соврин ютиб олдим» [0]

Рикельме «Реал» президентлиги учун сайловда Тони Кроосни ўз жамоасига жалб этмоқчи [0]

Шакира ва Burna Boy ЖЧ-2026 очилиш маросимида мусобақа мадҳиясини ижро этишади [0]

Перес Моуриньони қўллаб-қувватлади: «Агар у «Реал» юлдузини захирага ўтқазиб қўйса, бу мураббийнинг қарори бўлади» [0]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Ўғлим, биз албатта Мундиалга борамиз»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Stadion.uz лойиҳалари / Блоглар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Мана, биз соғиниб кутган ўзимизнинг футбол баҳор билан ҳамнафас юртимизга кириб келди.

Кеча Тошкентда замонавий «Бунёдкор» стадионида ЖЧ-2014 саралаш босқичининг 7-турида Ливан термасига қарши майдонга тушдик. Миллий термамиз кичик 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Биз ҳали ўз ўйимизда ЖЧ-2014 саралашининг сўнгги босқичида биронтаям ғалабага эришмаган эдик, бу ғалаба биринчиси бўлди ва давом этишини тилаб қоламан. Футболчиларимиз ўз мухлислари кўз ўнгида ижобий натижага эришиши осон кечмади, кучли ҳаяжон билан бирга кучли босим остида ўйнади, лекин футболда шундай бир ибора борки, чиройли ўйинни четга суриб фақат натижа учун ўйналадиган пайтлар ҳам учраб туради. Муҳими ана шу натижа кеча қўлга киритилди.

Маълумки, футбол ҳаёти тўрт йиллик давр билан белгиланиб, ҳар тўрт йилда Жаҳон чемпионати ўтказилиб борилади. Барчангиз яхши биласиз, футболда натижага эришиш осон иш эмас. Бу жамоавий ўйин. Лекин бу сафарги Жаҳон чемпионатига жудаям яқин турибмиз, ҳаммаси ўзимизнинг қўлимизда. Фақат миллий терма жамоамизнинг мураббийлар штабининг тузган тактикаси кейинги икки турда ижобий иш берса кифоя. Биз албатта Мундиалга борамиз.

Ҳа, дарҳақиқат. Бу сўзни раҳматли отам 2005 йилги Жаҳон чемпионати плей-офф босқичида Баҳрайн билан ютқазмасдан туриб, юришимизни тўхтатгандан сўнг менга айтган эди. Шу пайтда мен кўзимга ёш олиб, эҳ, аттанг, яна тўрт йил кутамизми, наҳотки биз ҳар доим мундиал остонасидан орқага қайтиб кетаверамиз экан деб йиғлаганим рост гап.

Отам ўшанда менинг кўнглимни олиб шундай деган эди: «Ўғлим, кўп ҳам хафа бўлаверма, худо хохласа, биз албатта Мундиалга борамиз».

Мен ҳам ўз Ватаним терма жамоасини мундиалда кўришни орзу қилар эдим, бироқ яна тўрт йил орқага сурилгани жуда алам қилган эди ўша вақтда.

Ҳар сафар сўнгги тургача Мундиалга чиқиш учун бизда яхши имконият бўлар эдию, аммо ўз мақсадимиз эриша олмасдик. Лекин, бу сафар миллий терма жамоамизга плей-офф босқичидан кўра гуруҳдан тўғридан-тўғри жаҳон чемпионатига чиқиш имкониятимиз кундек равшан бўлиб кўринмоқда. Қанийди шундай бўлса, биз мухлислар ҳам ўз орзуимизга етиб, ҳар бир ўзбек хонадонида байрам бўлаверса, бу менинг тилагим.

Агарда омадимиз кулиб боқиб, жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритадиган бўлсак, минг афсуслар бўлсинким, мундиални отамсиз томоша қилишга мужбурман. Нима ҳам дердик, бу тақдир экан, агарда раҳматли отам ҳаёт бўлганида кеча мен билан миллий терма жамоамизнинг қийин, лекин ўта муҳим ғалабасини ўйимизда бирга нишонлаётган бўлармидик, афсус... Аммо ўзим ота бўлиб, ўғлим билан томоша қилдим ва ўғлимга қараб «Ўғлим, бу сафар биз албатта Мундиалга борамиз» дедим хурсандчилигимни яширмай.

Замонавий футболда омад ҳам катта роль ўйнайди. Бунга бир қанча мисоллар келтириш мумкин. Шу омад деганиям биз томонда бўлиб, агар жаҳон чемпионатига йўл олсак, футболчиларимиз ҳам Ватанимизнинг байроғини янада баландга кўтариб, Ўзбекистон фарзандлари ҳеч кимдан кам эмас эканлигини, ҳеч кимдан кам бўлмаслигини жаҳон чемпионатларида яхши ўйини орқали мухлислар олқишига сазовор бўлади деган умиддаман.

Мен ҳам шу азиз серқуёш ўлкам – Ўзбекистон фарзанди бўлганим учун миллий терма жамоамизнинг Жаҳон чемпионатида иштирок этишини чин дилимдан хоҳлайман.

Биз албатта Мундиалга борамиз!

Абдумажид Қодиров
(UZBEKISTONIM  никли мухлис)

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 08:59, 27.03.2013. Ўқилди: 8474 марта. Фикрлар: 46 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Торрес фаолиятини дарвозабон сифатида бошлаган. Ўйинларнинг бирида у бармоғини синдириб олгач, онаси ўғлига дарвозабонликни тақиқлаган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик