Бугун 28 январь, 2026 йил, чоршанба.

  • «A» Серия
      • 27.01.2026 00:45
      • Верона
      • 1:3
      • Удинезе
      • 27.01.2026 01:00
      • Жирона
      • 1:1
      • Хетафе
      • 27.01.2026 01:00
      • Эвертон
      • 1:1
      • Лидс
  • Футзал. Осиё чемпионати
      • 27.01.2026 11:00
      • Таиланд
      • 2:0
      • Ливан
      • 27.01.2026 13:00
      • Ироқ
      • 4:2
      • Қирғизистон
      • 27.01.2026 13:00
      • Вьетнам
      • 5:4
      • Кувайт
      • 27.01.2026 17:00
      • Индонезия
      • 5:0
      • Жанубий Корея
      • 28.01.2026 11:00
      • Афғонистон
      • 3:0
      • Саудия Арабистони
      • 28.01.2026 13:00
      • Япония
      • 6:2
      • Австралия
      • 28.01.2026 15:00
      • Эрон
      • 4:1
      • Малайзия
      • 28.01.2026 17:00
      • Ўзбекистон
      • 0:0
      • Тожикистон
      • 29.01.2026 01:00
      • Аякс
      • -:-
      • Олимпиакос
      • 29.01.2026 01:00
      • Арсенал
      • -:-
      • Қайрат
      • 29.01.2026 01:00
      • Монако
      • -:-
      • Ювентус
      • 29.01.2026 01:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Спортинг
      • 29.01.2026 01:00
      • Атлетико
      • -:-
      • Буде-Глимт
      • 29.01.2026 01:00
      • Байер
      • -:-
      • Вильярреал
      • 29.01.2026 01:00
      • Боруссия Д
      • -:-
      • Интер
      • 29.01.2026 01:00
      • Брюгге
      • -:-
      • Марсель
      • 29.01.2026 01:00
      • Айнтрахт Ф
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 29.01.2026 01:00
      • Барселона
      • -:-
      • Копенгаген
      • 29.01.2026 01:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Қорабоғ
      • 29.01.2026 01:00
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Галатасарой
      • 29.01.2026 01:00
      • Пафос
      • -:-
      • Славия
      • 29.01.2026 01:00
      • ПСЖ
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 29.01.2026 01:00
      • ПСВ
      • -:-
      • Бавария
      • 29.01.2026 01:00
      • Бенфика
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 29.01.2026 01:00
      • Наполи
      • -:-
      • Челси
      • 29.01.2026 01:00
      • Юнион
      • -:-
      • Аталанта

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 21 52
2 Реал Мадрид 21 51
3 Атлетико 21 44
4 Вильярреал 20 41
5 Эспаньол 21 34
6 Бетис 21 32
7 Сельта 21 32
8 Реал Сосьедад 21 27
9 Осасуна 21 25
10 Жирона 21 25
11 Эльче 21 24
12 Севилья 21 24
13 Атлетик Бильбао 21 24
14 Валенсия 21 23
15 Алавес 21 22
16 Райо Вальекано 21 22
17 Хетафе 21 22
18 Мальорка 21 21
19 Леванте 20 17
20 Реал Овьедо 21 13

Ўтган ўйинлар. 21-тур

21-тур Леванте 3-2 Эльче
21-тур Райо Вальекано 1-3 Осасуна
21-тур Валенсия 3-2 Эспаньол
21-тур Севилья 2-1 Атлетик Бильбао
21-тур Вильярреал 0-2 Реал Мадрид
21-тур Атлетико 3-0 Мальорка
21-тур Барселона 3-0 Реал Овьедо
21-тур Реал Сосьедад 3-1 Сельта
21-тур Алавес 2-1 Бетис
21-тур Жирона 1-1 Хетафе

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

14/12 22:30 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Инглиз футболининг мўъжизаси

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Англия Премьер-лигаси
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Ўтган сешанба оқшомида намойиш этилган ЕЧЛ гигантлари ўртасидаги беллашувдан кейин хорижлик касбдошимиз бутун эътиборини Чемпионшипдаги «Ковентри» - «Ипсвич» учрашувига қаратди.

Тўғри, у АПЛ жамоалари ўртасидаги қарама-қаршилик эмас, лекин меҳмон жамоа учун тикилган маблағ ЕЧЛ ажратган мукофот пулидан ҳам кўп эди.

Ўйиннинг асосий вақтида «Ипсвич» 2:1 ҳисобида олдинда эди. 12 дақиқалик қўшимча вақтда ўз мухлислари қаршисида таслим бўлишни истамаган ва аввалроқ «МЮ»га қарши камбэкни (Англия Кубоги) намойиш этган мезбонлар тўлиқ таркиб билан ҳужумга отланишди. Лекин меҳмонлар ишончли ҳимояланиб, муҳим ғалабани сақлаб қолишди. Ғалаба элита йўлланмаси йўлидаги ҳал қилувчи қадам бўлди. Чунки охирги турда АПЛ йўлланмасини қўлга киритиши учун «Ипсвич»га ўз уйида аутсайдер «Хаддерсфилд»дан енгилмаслиги кифоя қиларди.

Қизиғи шундаки, 2 йил аввал «Ипсвич» мавсумни 1-дивизионда ўтказган, кейинги мавсумда 2-ўрин билан Чемпионшипга кўтарилганди. Таркибнинг умумий қиймати бўйича 16-ўринда бўлган 50 млн.ли 4 баравар қимматроқ таркибли «Лестер» ва «Лидс»га муносиб рақобат кўрсатишини ҳеч ким тасаввур қила олмаганди. Бироқ Рождество байрамига «тракторчилар» «тулкилар»дан кейинги 2-поғонада етиб келдилар, 3-ўриндаги «Лидс» 7 очкога ортда қолганди. Иккинчи даврада жамоа ўйинида пасайиш юз берди, лекин 46 учрашувли марафонда топлар ҳам барқарор тўп сура олмадилар: ҳатто етакчи «Лестер»нинг АПЛга тўғридан-тўғри йўл олиши шубҳа остида қолган даврлар ҳам кузатилди. «Лидс»нинг камтарин «КПР»га имкониятни бой бериши (0:4) «Ипсвич»га жуда қўл келди - жамоа 2-ўринни сақлаб қолди. «Лидс», «Саутгемптон», «Норвич» ва «Вест Бромвич» плей-офф босқичида ўз омадларини синаб кўрадиган бўлишди.

«Ипсвич»нинг зафари: ҳеч ким такрорлай олмайдиган рекорд!

Жамоанинг энг ёрқин ютуқлари айнан шу клубда юлдузларга айланган 2 нафар мураббий билан боғлиқ. Альф Рэмзи 1962 йилда ягона чемпионликни ҳадя этганди. Лекин ана шу тарихий зафар олий дивизиондаги дебют мавсумида қайд этилган, бошқа бирорта жамоа бунга эриша олмаган. Кейин Бобби Робсон 13 йил «тракторчилар»ни бошқарди. Унинг даврида жамоа чемпионатда 2 марта кумуш медалларни қўлга киритган, Англия ва УЕФА Кубокларининг соҳиби бўлганди. бу 2 мутахассисга «Портмэн роуд»да ёдгорлик ўрнатилган.

«Ипсвич» 90-йиллар аввалида икки мавсумни элитада ўтказган, кейин асрлар алмашуви даврида. 2001/02 йиллар мавсумида жамоа Москва «Торпедо»сини УЕФА Кубоги турнирида енгганди.

Қолган мавсумларни жамоа Чемпионшипда ўтказиб, 2019 йилда 1-дивизионга тушиб кетди. Бу 1957 йилдан бери қайд этилмаётган омадсизлик эди.

2021 йил баҳорида АҚШнинг «Gamechanger 20» компанияси «Ипсвич»ни 40 млн. фунтга харид қилгач, бошқарув тизгини Чемпионшипдаги кўпгина жамоаларда тажриба тўплаган Марк Эштонга ўтди. Шунингдек, декабрда бош мураббий ҳам ўзгарди - омадсизлик туфайли истеъфога чиқарилган Пол Кук ўрнини бирон-бир жамоада бош мураббий мақомида ишламаган 35 ёшли Киран Маккенна эгаллади. Ўша кундан бошлаб шимолий ирландиялик мутахассис инглиз профессионал футболидаги барча мураббийларга нисбатан кўпроқ очко жамғарди. Хўш, Маккенна ким?

«Ипсвич» мураббийи - 22 ёшда футболчилик  фаолиятини якунлаган, Моуриньо билан ишлаган

Киран жароҳат туфайли майдонни барвақт тарк этишга мажбур бўлганди. Ўша даврда у «Тоттенхэм» таркибида бўлган, лекин бирор марта асосий таркибда тўп сурмаган. Кейин у клуб тизимида турли ёш тоифасидаги жамоаларни бошқарди, 2016 йилда «МЮ»нинг ёшлар жамоасини қабул қилди. 2018/19 йиллар мавсуми арафасида Маккенна ва Майкл Кэррик Моуриньо мураббийлар штабидан жой олишди. Кейин эса Рангник ва Сульшерга ёрдам берди. 2021 йил охирида ниҳоят, «Ипсвич»дан таклиф олди. Бу ёш мутахассиснинг бош мураббийи мақомидаги дебюти эди.

Афтидан, «Тоттенхэм» ва «МЮ» академияларида фаолият айнан Кирандаги мураббийлик хислатига сайқал бергандек: у шунчаки, шогирдларининг салоҳиятини юзага чиқариш билан қаноатланмайди, янада самаралироқ тўп суришни ўргатади.

«Ипсвич»нинг чап қанот ҳимоячиси Лейф Дэвис - Чемпионшипнинг энг яхши ассис­тенти (18та самарали узатма) ўзининг сермаҳсул фаолияти учун Маккеннадан миннатдор. Жорий мавсумда ҳимоячи 2та гол ва 18та ассистни ўз ҳисобига ёзиб қўйди. Ўтган йил ёзида «Челси»дан ўтган ва ижара асосида тўп сураётган 20 ёшли ҳужумчи Омари Хатчинсонда ҳам сезиларли ўсиш кузатилмоқда.

Қувноқ футбол

«Ипсвич»да иш бошлаган Маккенна стадион яқинидаги меҳмонхонага кўчиб ўтди. Аввало, у клуб раҳбариятидан қимматбаҳо трансферларни эмас, мавжуд шароитни яхшилашни сўради. Унинг илтимосига биноан, машғулот базасида 2та замонавий майдон пайдо бўлди, амалдаги стадион майдони 2,5 млн. фунт эвазига сифатли газонга эга бўлди.

Киран эса севимли 4-2-3-1 схемасига мос таркибни шакллантирди ва асосий эътиборни жисмоний тайёргарликка қ қаратди. Унинг дастлабки тўлиқ мавсумида «Ипсвич» 101та гол уриб (тўплар нисбати +66), лиганинг энг мафтункор жамоалари сафига кўтарилди. Таққослайдиган бўлсак, турнирда ғолиб чиққан «Плимут»нинг кўрсаткичи 82та гол (тўплар нисбати +35).

Хурсандчилик Чемпионшипда давом этди. «Ипсвич» ички чемпионатда энг кўп гол урган бўлсада, ўтказиб юборган голлари ҳам айрим аутсайдерлар кўрсаткичидан ёмонроқ бўлди. Лекин руҳий барқарорлик бўйича, «тракторчилар»га ҳавас қилса арзийди: «Саутгемптон»ни 3:2 ҳисобида таслим этган ғалаба голи 97-дақиқада, «Бристоль» устидан эришилган шундай ҳисобдаги зафар 89-, «Ротерхэм»ни 4:3 ҳисобида синдирган ҳал қилувчи гол 95-дақиқада амалга оширилган. Қизиғи, ўшанда рақиб жамоа 94-дақиқада мувозанатни тиклаган, лекин якунда мағлубиятни тан олганди.

Ипсвич қаерда жойлашган, нима учун жамоа номи «тракторчилар»?

Ипсвич - Англиянинг шарқида жойлашган Саффолк графлиги пойтахти, Лондондан 2 соатлик йўл узоқлигида. Шаҳарда 130 мингга яқин аҳоли истиқомат қилади. Графликда бепоён далалар ва яйловлар кўп. Фуқаролар қишлоқ хўжалигида меҳнат қиладилар. Шу сабабли бош­қа жамоалар мухлислари жамоага «тракторчилар» лақабини беришган. Жамоа эса тахаллусни мамнуният билан қабул қилган.

Табиийки, футбол бу жажжи шаҳарни тубдан ўзгартириб юборди. Ўйин кунларида қаҳвахона ва барлар меҳмонлар билан тўлиб кетади, стадионга кириш ҳам осон эмас. Янги мавсум абонементлари сотиб тугатилган апрель ойидаёқ маълум бўлди.

Англиядаги анъанага кўра, «Ипсвич» билан муваффақият қозонган мураббийга миллий терма жамоа бошқаруви топширилади. Ўз вақтида бундай шарафга сазовор бўлган Альф Рэмзи «Уч шерлар»ни жаҳон чемпионлигига олиб чиққан, Бобби Робсон эса ярим финалга етиб боргани ҳақида юқорида зикр этилди. Демак, агар Киран Маккенна ҳам АПЛда муваффақиятга эриша олса, терма жамоа учун сезиларли мадад, инглиз футболи учун чинакам мўъжиза бўлади.

С.РАҲМОНОВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 09:31, 24.05.2024. Ўқилди: 1191 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Криштиану Роналду ўзининг профессионал фаолияти давомида тўққиз марта қизил карточка олиб, майдонни эрта тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 21
2 Мальорка Ведат Мурики 14
3 Барселона Ферран Торрес 11
4 Барселона Роберт Левандовски 9
5 Осасуна Анте Будимир 9
6 Вильярреал Альберто Молейро 8
7 Барселона Рафинья 8
8 Бетис Кучо Эрнандес 8
9 Сельта Борха Иглесиас 8
10 Барселона Ламин Ямаль 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.