«Marca»: «Анжи» Вальдес учун йилига 10 миллион евро маош беришга тайёр
Махачқалъанинг «Анжи» клуби вакиллари «Барселона» билан шартномасини узайтиришни хоҳламаган Виктор Вальдесни сотиб олиш борасида алоқага чиққан. Бу ҳақда «Marca» нашри хабар тарқатмоқда.
Россия клуби Вальдес учун йилига 10 миллион маош беришга тайёрлигини билдирмоқда. Агар Вальдес жамоага қўшилгач, клубда белгиланган шартлар уддаланса қўшимча 2 миллион бонус ишлаб топиши ҳам мумкин бўлади.
Юқорида номи келтирилган манбада ёзилишича, Вальдес «Анжи»га ўтадиган бўлса, дунёнинг энг кўп маош оладиган дарвозабонига айланади.
Эслатиб ўтамиз, 31 ёшли дарвозабоннинг «Барселона» билан тузган амалдаги шартномаси 2014 йилнинг 30 июн куни ниҳоясига етади. Аммо каталонияликлар уни шунчаки қўйиб юборишни истамай, шу йилнинг ўзидаёқ дарвозабонни сотиб юбориш ниятида.
Манба: www.marca.com
Киритилди: 16:25, 28.03.2013. Ўқилди: 4255 марта. Фикрлар: 6 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар