Бугун 26 май, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Сречко Катанец: «Жаҳон чемпионатига чиқишимизга шубҳаланмаслигимиз зарур»

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ / Саралаш турнирлари / ЖЧ саралаш
Рукн: Интервьюлар
A A A

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец ЖЧ—2026 саралашидан ўрин олган Туркманистон билан ўйин олдидан ўз фикрларини билдирди.

“Бу ўйинга футболчилар турли жисмоний ҳолатда келган. Шунга қарамай биз мухлисларни ҳурсанд қилишга ҳаракат қиламиз".

Ротация борасида

Ҳозир сизга айтишим мумкинки, ҳеч қандай жиддий ўзгаришлар бўлмайди. Агар сиз таркибга янги футболчи қўшмоқчи бўлсангиз, сиз жамоанинг ўйинини қайта тузиб чиқишингизга тўғри келади. Бу вақт талаб этади. Ўйинни асосий таркиб бошлайди ва натижадан келиб чиқиб ёш ўйинчиларга имкон беришимиз мумкин. Бизда баъзи футболчилар охирги ўйинини 20 май куни ўтказган, бундай ўйинчиларга ҳам ўйин бошидан имконият бериш хато бўлади. Биз бу ўйинни жиддий қабул қилишимиз зарур, футболчилардан ҳам шуни сўраб қоламан.

Асосий таркиб футболчилари ҳам март ойидан бери ўйнагани йўқ, шунинг учун уларга кўпроқ ўйин амалиёти бериш керак.

Рақобат ҳақида

Терма жамоанинг тажрибали ўйинчилари Шомуродов, Машарипов ва уларнинг ёнидаги ёш футболчилар терма жамоани Жаҳон чемпионатига олиб чиқиши мумкин. Шуни айтиш керакки, бизнинг жамоамизни ҳурмат қилади. Эртанги ўйинда янги футболчиларни туширишимиз мумкин, лекин кейинги босқичда яна ўзимизнинг тажрибали футболчилари хизматидан фойдаланмоқчи бўлсак, бундан бизга қандай фойда?

Футболчилар ўртасида рақобат бўлишини, бир-бирини рақобатчи деб ҳисоблашини хоҳламайман. Улар доим жамоадошига кўмаклашишини хоҳлайман.

Саломатлиги ҳақида

Менинг руҳий ва жисмоний ҳолатим эмас, футболчиларнинг саломатлиги аҳамиятли бўлиши керак. Соғлигим ҳақида гапирсам, анча вақт кетиб қолади. Танамда бўладиган ўзгаришларга вақтида эътибор бермаганман. Футболчилар билан бу ҳақда суҳбатлашдим. Агар учинчи марта соғлигим сабаб термани тарк этсам, бошқа қайтиб келмайман.

Олимпия термаси ҳақида

Олимпия терма жамоасини доим кузатаман. Аввало, уларни Олимпиада йўлланмаси билан табриклайман. Энг муҳими, улар камтарлигича қолиши керак. Уларда доим ишонч бўлиши зарур. Биз Жаҳон чемпионатига чиқишимизга шубҳаланмаслигимиз зарур. Мухлисларнинг қўллови, ишончини футболчилар ҳис қилади. Шу сабаб ҳаммамиз бирлашишимиз зарур.

Суперлига ҳақида

Ҳатто четда туриб ҳам ўйинларни кузатаман. Ҳозирда бу муаммо эмас. Мен вилоятларга бориб ўйинларни кузатишим бирор нарсани ўзгартиради деб ўйламайман, аммо менинг ёрдамчиларим доим кузатиб боради”, — дейди бош мураббий.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳисобида 10 очко мавжуд ва улар кейинги босқич масаласини муддатидан олдин ҳал қилган, Туркманистон терма жамоаси учинчи ўрин учун кураш олиб бормоқда. Улар ҳисобида бир очко бор.

Маълумот учун, Ўзбекистон  ва Туркманистон ўртасидаги баҳс эртага, 6 июнь куни бўлиб ўтади ва Тошкент вақти билан 19:30да бошланади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 22:52, 05.06.2024. Ўқилди: 1820 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, 1885 йилда ўтказилган Арброат – Бон Аккорд учрашуви 36:0 ҳисобида якунланган. Бу рекорд ҳали ҳам янгиланмаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик