Бугун 11 март, 2026 йил, чоршанба.

  • «A» Серия
      • 10.03.2026 00:45
      • Лацио
      • 2:1
      • Сассуоло
      • 10.03.2026 01:00
      • Эспаньол
      • 1:1
      • Реал Овьедо
  • Суперлига
      • 10.03.2026 19:00
      • Нефтчи
      • 3:0
      • Андижон
      • 10.03.2026 19:45
      • Машъал
      • 0:2
      • Қизилқум
      • 10.03.2026 20:30
      • Пахтакор
      • 0:2
      • Навбаҳор
      • 11.03.2026 16:30
      • Сурхон
      • -:-
      • Бунёдкор
      • 11.03.2026 19:30
      • Локомотив
      • -:-
      • Қўқон-1912
      • 11.03.2026 19:45
      • Бухоро
      • -:-
      • Хоразм
      • 12.03.2026 19:30
      • ОКМК
      • -:-
      • Сўғдиёна
      • 12.03.2026 19:45
      • Динамо
      • -:-
      • Насаф
      • 10.03.2026 22:45
      • Галатасарой
      • 1:0
      • Ливерпуль
      • 11.03.2026 01:00
      • Аталанта
      • 1:6
      • Бавария
      • 11.03.2026 01:00
      • Атлетико
      • 5:2
      • Тоттенхэм
      • 11.03.2026 01:00
      • Ньюкасл
      • 1:1
      • Барселона
      • 11.03.2026 22:45
      • Байер
      • -:-
      • Арсенал
      • 12.03.2026 01:00
      • Буде-Глимт
      • -:-
      • Спортинг
      • 12.03.2026 01:00
      • ПСЖ
      • -:-
      • Челси
      • 12.03.2026 01:00
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Манчестер Сити

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

ЕЧЛ. Суперкомпьютер «Реал» — «Манчестер Сити» қарама-қаршилиги ғолибини тахмин қилди [12358]

Zo'r TV телеканали 10-март куни Чемпионлар лигасининг 2 та ўйинини жонли трансляция қилади [11973]

Хосе Мария Мендес – Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи [5905]

"Реал Мадрид" "Манчестер Сити"га қарши дастлабки ўйинни ўтказиб юборадиган футболчилари ҳақида расмий маълумот берди [5695]

«Ҳамиша тайёр». «Манчестер Сити» Абдуқодир Ҳусановнинг жамоасини голдан қутқарган ҳаракати видеосини эълон қилди (видео) [5070]

Football365: "Челси" "Барселона"нинг 3 нафар футболчиси учун 250 миллион евро сарфлаши мумкин [2932]

«Барселона» тарбияланувчиси «Реал»ни бошқариши мумкин [2129]

Хави инглиз грандини бошқаришга тайёр [2039]

Инфантино ЖЧ-2026 фаворитини айтди [1933]

«Боруссия» юлдузи мавсум якунида жамоасини тарк этади: Асосий даъвогар — «Барселона» [1919]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 3 9
2 Локомотив 2 6
3 Насаф 2 6
4 Навбаҳор 3 6
5 Бухоро 2 6
6 Пахтакор 3 6
7 Қизилқум 3 6
8 Андижон 3 3
9 Динамо 2 3
10 Бунёдкор 2 3
11 Хоразм 2 3
12 Қўқон-1912 2 0
13 ОКМК 2 0
14 Сурхон 2 0
15 Сўғдиёна 2 0
16 Машъал 3 0

Ўтган ўйинлар. 3-тур

3-тур Нефтчи 3-0 Андижон
3-тур Машъал 0-2 Қизилқум
3-тур Пахтакор 0-2 Навбаҳор

Навбатдаги ўйинлар. 3-тур

11/03 16:30 Сурхон - Бунёдкор
11/03 19:30 Локомотив - Қўқон-1912
11/03 19:45 Бухоро - Хоразм
12/03 19:30 ОКМК - Сўғдиёна
12/03 19:45 Динамо - Насаф

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Венансио Лопес: «Ўзбеклар жуда ватанпарвар халқ»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футзал т.ж. / Эркаклар футзал т.ж.
Рукн: Интервьюлар
A A A

Самарқанднинг муҳташам «Регистон»ида бўлиб ўтган футзал бўйича ЖЧ-2024 расмий қуръа ташлаш маросимининг кўзни қамаштирадиган томошаси ҳали эскирмади.

Иштирокчилар эса тайёргарликларини тез суръатлар билан давом эттиришмоқда. Мезбон мамлакатда умидлар юқори эканлигини ҳисобга олсак, табиийки, мураббий Хосе Венансио Лопесга босим ўтказилади. Ёрдамчилари Баҳодир Аҳмедов, Аркаитц Сисниега, Давид Гарсия ва Рустам Умаров билан биргаликда Венансио кечаю кундуз ишламоқда, изланмоқда. У Ўзбекистонни учинчи уринишида «плей-офф»га олиб чиқиш ниятида... Хосе Венансио Лопес ФИФА расмий сайтига берган интервьюсида бўлажак турнирдан умидлари ва чемпионлик учун фаворитлар ҳақида гапирди.

- Жаноб Венансио, жамоангиз ўз майдонида ўтказиладиган мундиалга қандай тайёрланмоқда? 

- Жамоа босқичма-босқич ривожланмоқда ва мен бундан хурсандман. Биз ўйиндан ўйинга янада яхшиланамиз ҳали. Ўтган йилнинг октябридан бошлаб жамоа сезиларли даражада кучайди - ўйинлар орқали кўпроқ тажрибага эга бўлди. Шогирдларим шунчаки ўйнашмайди, энди улар ўйиннинг ҳар бир босқичида қандай ўйнашни билишади. Биз 40 дақиқалик ўйин устидан назоратни яхшиладик - бу бизга айнан етишмаётган жиҳат эди, чунки илгари қисмларга бўлинган ўйинни ўтказардик, яъни яхши дақиқалар, ёмон дақиқалар, диққатни йўқотиш. Бу биз сақлашимиз ва устида ишлашимиз керак бўлган энг катта факторлардан биридир. Аввалгига қараганда яхшиланганимизга сўнгги Осиё Кубогидаги иштирокимиз яққол мисол бўла олади. У ерда биз 3-ўринни эгалладик, аммо финалга чиқишимиз ҳам мумкин эди. Зеро, ярим финалда жаҳон чемпионати ғолиблиги учун даъвогарлар орасида бўладиган Эронга пенальтилар сериясидагина ютқаздик. 

- Яқинда Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган испаниялик футболчи Рубен Санчес бизга берган интервьюсида таъкидлаганидек, миллий терма жамоа­ни мухлислар қўллаб-қувватлаши жуда таъсирли. Бунга Сиз қандай фикр билдирасиз? 

- Чиндан ҳам ўзбеклар жуда ватанпарвар халқ. Мамлакат, терма жамоа ва Ўзбекистон билан боғлиқ барча нарсалар одамларни ўзига жалб қилади. Бу ерда ҳаттоки футболга, умуман спортга қизиқмайдиганлар ҳам миллий жамоа ўйнайдиган бўлса, уни астойдил қўллаб-қувватлашади. 

- Хўш, энди гуруҳдаги рақибларга ўтсак. 14 сентябрь куни Нидерландия билан кураш бошланади... 

- Бу жуда катта индивидуал фазилатларга эга ўйинчилардан ташкил топган жамоа ва бу, эҳтимол, улардаги энг кўп ажралиб турадиган жиҳати. Бундан ташқари, уларда ҳам испан мураббийи бор ва жамоа сифатида унинг ўйин услубини акс эттира олишади. Аммо, энг асосийси уларнинг индивидуал фазилатларини диққат билан кузатиб бориш керак. 

Парагвай кўп йиллар давомида энг юқори даражани сақлаб келмоқда. Улар анчадан бери Жанубий Американинг футзал бўйича энг яхши жамоаларидан бири бўлиб келган ва жуда тажрибали таркибга эга. Тажрибалари улкан фахрий футболчилари кўп, баъзилари ҳатто Испанияда, Италияда ўйнаган. Демак, бу жамоа ҳар бир босқичда нима қилиш кераклигини ва ўйин тезлигини қандай белгилашни билади. Жуда ақлли жамоа. 

Коста-Рика ҳам кўп йиллардан бери КОНКАКАФнинг энг яхши жамоаси бўлиб келган. Улар энг кучли лигага эга ва мунтазам жаҳон чемпионатларида иштирок этиб келишади. Чунки Коста-Рика федерацияси минтақадаги энг яхши ишлайдиганидир. Улар жамоани тиклаб, ёшлардан фойдаланишса-да, тезлиги ва жуда «вертикал» футзал ўйнашлари туфайли ҳар доим рақибга катта муаммоларни келтириб чиқаради. Гуруҳдаги сўнгги ўйин ҳал қилувчи ҳисобланади. Йўқ, аслида барча ўйинлар ҳал қилувчи, аммо менимча, бу бизнинг гуруҳимизда биз учун асосий жанг бўлади. 

- Испания билан икки марта финалда иштирок этгансиз, аммо ҳар иккисида ҳам бразилияликлар кубокни олиб кетишган. Бу гал ҳам чемпионликка асосий даъвогар Бразилия термасими? 

- Охир-оқибат, жаҳон чемпионати натижасини ҳал қиладиган кўплаб омиллар мавжуд. Шубҳасиз, Бразилия, Аргентина, Испания, Португалия ва Эрон мундиал фаворитларидир. Ўйлайманки, шу бешликдан бири чемпион бўлади. Агар биз фақат ўйинчиларнинг сифатига асослансак, Бразилияни эътироф этишимиз керак, аммо сўнгги ўйинларда ким ғалаба қозонишини ўйинчилар сифати ҳал қилмайди. Охирги икки чемпион Португалия ва Аргентина ҳисобланади, чунки улар биргаликда энг яхшиси эди ва мен учун ҳам энг муҳими шу. 

- Ўзбекистонга бормоқчи бўлган футзал ишқибозларига таклиф ва маслаҳатларингиз борми? 

- Ўзбекистон тарихга бой мамлакат, айниқса шаҳарлари ўта жозибали. Самарқанд сайёҳлик нуқтаи назаридан диний тарихи туфайли, тижорат томонлама Буюк Ипак йўли туфайли энг машҳур шаҳардир, ўзига хос жозибага эга. Қуръа ташланган Регистон майдони эса ажойиб жой. Шунингдек, тернир мезбони ҳисобланган Бухоро ва Хива ҳам ажойиб шаҳарлардир. Туризм энди мамлакатга даромад келтира бошлади. Ва, албатта, Тошкент уни танимаганларни ҳайратда қолдирадиган ажойиб шаҳар. У ерда ғарб руҳини ҳис қиласиз, жуда ва жуда замонавий шаҳар.

МУҲАММАДХОН тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:47, 08.06.2024. Ўқилди: 3029 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1950 йилги мундиалда Уругвай Бразилияни Маракана стадионида мағлуб этган (2:1). Бу воқеа тарихда “Мараканасо” номи билан қолган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 3
2 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
3 Пахтакор Достон Ҳамдамов 2
4 Пахтакор Пиотр Пажишек 2
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 2
6 Локомотив Қувончбек Абраев 2
7 Навбаҳор Русланбек Жиянов 2
8 Нефтчи Жамшид Искандеров 1
9 Нефтчи Анваржон Ғофуров 1
10 Навбаҳор Катулонди Кати 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.