Бугун 10 октябрь, 2025 йил, жума.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 24 53
2 Нефтчи 24 51
3 Пахтакор 24 46
4 Динамо 23 44
5 ОКМК 24 40
6 Бунёдкор 24 40
7 Навбаҳор 24 37
8 Қизилқум 24 29
9 Сўғдиёна 24 28
10 Қўқон-1912 24 26
11 Андижон 23 25
12 Сурхон 24 25
13 Машъал 24 23
14 Хоразм 24 21
15 Бухоро 24 21
16 Шўртан 24 12

Ўтган ўйинлар. 24-тур

24-тур Хоразм 1-1 Навбаҳор
24-тур ОКМК 0-1 Қўқон-1912
24-тур Бухоро 0-4 Пахтакор
24-тур Сурхон 0-2 Динамо
24-тур Бунёдкор 2-2 Насаф
24-тур Нефтчи 2-0 Андижон
24-тур Шўртан 1-2 Сўғдиёна
24-тур Қизилқум 1-0 Машъал

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 6178 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 10.10.2025

      06:00 Чемпионат Турции. "Трабзонспор" - "Кайсериспор".
      08:00 Чемпионат Бразилии. "Баия" - "Фламенго".
      10:00 Чемпионат Бразилии. "Интернасьонал" - "Ботафого".
      12:00 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Палмейрас".
      14:00 Чемпионат Бразилии. "Мирасол" - "Флуминенсе".
      16:00 Чемпионат Бразилии. "Крузейро" - "Спорт Ресифи".
      18:00 Чемпионат Бразилии. "Интернасьонал" - "Ботафого".
      20:00 Чемпионат Турции. "Галатасарай" - "Бешикташ".
      22:00 Чемпионат Турции. "Самсунспор" - "Фенербахче".
      00:00 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Палмейрас".
      02:00 Чемпионат Турции. "Трабзонспор" - "Кайсериспор".
      04:00 Чемпионат Бразилии. "Интернасьонал" - "Ботафого".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 10.10.2025

      07:00 "Формула-1. Гаснут огни".
      07:30 "Непобедимый".
      08:00 Боулинг. BetBoom Кубок КЛБ. Про-тур 7 в Краснодаре, Россия.
      10:00 "Небесная грация".
      10:15 Вольная борьба. Чемпионат мира в Хорватии.
      12:00 Лёгкая атлетика. Чемпионат мира в Японии.
      15:35 "Команда мечты".
      16:05 Д/ф "Владимир Сальников: не надо спорить с тренером...".
      17:00 Спортивная гимнастика. Fonbet Чемпионат России в Сириусе. Отдельные виды. Финалы.
      20:20 "Непобедимый".
      20:50 Вольная борьба. Чемпионат мира в Хорватии.
      22:40 "На гребле Приморья". Специальный репортаж.
      23:00 Лёгкая атлетика. Чемпионат мира в Японии.
      02:25 "Команда мечты".
      02:55 LIVE Плавание. Кубок мира. Этап 1 в Кармеле, США. Прямая трансляция.
      04:30 Спортивная гимнастика. Fonbet Чемпионат России в Сириусе. Отдельные виды. Финалы.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 10.10.2025

      06:00 Новости.
      06:05 Д/ф "Путь. Дзюдо на шестой части суши", 1 и 2 с.
      07:30 "Формула-1. Гаснут огни".
      08:00 "Тайны звёзд спорта".
      08:30 "География спорта". Камышин.
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 "Небесная грация".
      11:25 "Команда мечты".
      12:30 Матч! Парад.
      13:00 LIVE Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Финальный этап на автодроме "Крепость Грозная". SMP TCR. Прямая трансляция.
      14:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:35 "Лица страны". Иван Штыль.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 LIVE Автоспорт. Чемпионат России. Финальный этап на автодроме "Крепость Грозная". SMP Formula 4. Прямая трансляция.
      17:25 Новости.
      17:30 LIVE Смешанные единоборства. ONE FC "Friday Fights 128" в Бангкоке, Таиланд. Прямая трансляция.
      21:00 LIVE Футбол. BetBoom матч сборной. Россия - Иран. Прямая трансляция.
      00:15 Все на Матч! Прямой эфир.
      02:00 Автоспорт. Дрифт. RDS GP. Кубок России "Суперфинал РДС" на трассе "Ростов Арена".
      03:00 "Вы это видели".
      04:00 Баскетбол. Winline Basket Cup. "Уралмаш" (Екатеринбург) - "Зенит" (Санкт-Петербург).
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 10.10.2025

      05:45 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Лэйк-Плэсиде, США. Мужчины. Олимпийский кросс-кантри.
      07:30 Снукер. Гран-при Сианя в Китае. Раунд 3.
      09:00 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Лэйк-Плэсиде, США. Женщины. Олимпийский кросс-кантри.
      10:00 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Лэйк-Плэсиде, США. Мужчины. Олимпийский кросс-кантри.
      11:00 LIVE Снукер. Гран-при Сианя в Китае. Раунд 4. Прямая трансляция.
      14:00 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Лэйк-Плэсиде, США. Женщины. Олимпийский кросс-кантри.
      15:00 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Лэйк-Плэсиде, США. Мужчины. Олимпийский кросс-кантри.
      16:30 LIVE Снукер. Гран-при Сианя в Китае. Раунд 4. Прямая трансляция.
      19:30 Снукер. Гран-при Сианя в Китае. Раунд 4.
      21:00 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Лэйк-Плэсиде, США. Женщины. Олимпийский кросс-кантри.
      22:00 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Лэйк-Плэсиде, США. Мужчины. Олимпийский кросс-кантри.
      23:00 Снукер. Гран-при Сианя в Китае. Раунд 4.
      00:30 Маунтинбайк. Эндуро. "Гравий и слава", 1 эп.
      01:00 LIVE Маунтинбайк. Кубок мира. Финальный этап в Мон-Сент-Анне, Канада. Женщины. Шорт-трек кросс-кантри. Прямая трансляция.
      01:50 LIVE Маунтинбайк. Кубок мира. Финальный этап в Мон-Сент-Анне, Канада. Мужчины. Шорт-трек кросс-кантри. Прямая трансляция.
      03:00 Снукер. Гран-при Сианя в Китае. Раунд 4.
      04:30 Маунтинбайк. Кубок мира. Финальный этап в Мон-Сент-Анне, Канада. Женщины. Шорт-трек кросс-кантри.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Билим/маҳорат – муваффақият гарови!

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Мураббийлар / Фикрлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Нафақат футбол, балки ҳаётда ҳам ўз вазифасини аъло даражада уддалайдиган кишилар қисқа вақт ичида кўпчилик эътиборини қозонадилар.

Бугунги ҳикоямиз қаҳрамони - Рубен Аморим ёш, лекин ажойиб натижалар қайд этишга улгурган истиқболли мураббийлар тоифасидан. Эндигина 39 ёшни қарши олган мутахассисни бир қатор гранд клублар раҳбарияти бежиз бўлажак бош мураббий ролида тасаввур қилаётгани йўқ. Жумладан, охирги ойларда «Ливерпуль», «Барселона» ва «Челси» мутасаддилари Аморим номзодини синчиклаб кўриб чиқишаётгани ҳақида гап-сўзлар кўпайганидан кўпайди.

***

Рубен Аморим бошқарувидаги «Спортинг» якунланган мавсум асосий рақиби «Бенфика»ни нақ 10 очколик фарқ билан ортда қолдириб, Португалия чемпионати ғолибига айланди. Лиссабон жамоаси чемпионат доирасидаги 34та ўйинда нақ 29та ғалаба қайд этди ва 100та гол маррасига яқин келди (96та). Асосийси, «шерлар» Аморим раҳбарлигидаги 4 мавсумда 2-марта Португалия Примероси шоҳсупасига кўтарилдилар. Ҳа, «Спортинг» бундан 4 йил муқаддам, аниқроғи, 2020 йилнинг март ойи дастлабки кунлари навқирон мутахассис бошқарувида илк марта майдонга тушган ва «Авеш» клубидан 2:0 ҳисобида устун келганди. Ёш мураббий дебютидаёқ ғалабани таъминлаган бўлсада, ўша вақт жамоанинг умумий ҳолати ҳавас қиладиган даражада эмасди. Шунинг учун ҳам «Спортинг» ҳаётидаги ижобий ўзгаришлар ҳеч кимни бефарқ қолдираётгани йўқ ва энг забардаст клублар ҳам Рубен Аморим хизматига жиддий қизиқа бошлади.

***

Рубен Аморим мураббийликда нималарга қодирлигини илк марта «Брага»да намойиш эта бошлади. Клуб мутасаддилари 2019 йил охирида салбий натижалар ортидан Рикарду Са Пинтуни истеъфога чиқаришгач, ёшлар жамоасини иштиёқ билан бошқараётган Рубен Аморимда ўз салоҳиятини катта доирада синаб кўриш имконияти юзага келди. Таажжубки, «Брага» ўша вақт атиги 34 ёшда бўлган мутахассис бошқарувида бирданига очиқ ва ҳужумкор ўйин кўрсатишга тушди. Жамоа жумладан, 2020 йилнинг 17 январь  - 15 февраль оралиғида «Порту» ва «Спор-тинг» билан 2 мартадан, «Бенфика» билан эса 1 марта куч синашди ва ...5та ўйинни ҳам ғалаба билан якунлади. Португалияда камтарин «Брага»дан ҳеч ким грандларни бирин-кетин «тиз чўктириш»ни кутмаганди, албатта. Йўқ, ўйинлар оддий эмасди. Дейлик, брагаликлар «Порту»ни кубок финалида ҳам енгиб, донгдор рақибни совринсиз қолдиришганди. Айнан Португалия кубоги Аморим учун мураббийлик фаолиятидаги дастлабки соврин бўлди.

***

Лиганинг кўплаб жамоалари қатори «Спортинг» ҳам Рубен Аморим ўзига хос ноёб иқтидор эканлигига тезда амин бўлди ва дарҳол уни ўз томонига оғдириш ҳаракатига тушди. Шу тариқа 3 ойга етмаган вақт ичида «Брага» билан фантастик парвозни намойиш этган мураббий март­нинг илк кунлари Лиссабон жамоасида иш бошлади. Диққат қилинг, пойтахт клуби Аморимга шу қадар қизиқдики, унинг учун «Брага»га 10 млн. евро миқдорида товон пули тўлашдан ҳам тийилгани йўқ. Ўша вақтга қадар бутун Европада атиги 2 нафар мураббий трансфери бундан қимматроққа баҳоланган эди. Португалия лигасида эса Аморим энг қимматбаҳо мураббийга айланди. Агар клуб раҳбарияти ва мухлислар ўртасидаги кескин муносабатни инобатга олсак, бу ўта қалтис қарор эди. Аморим билан келишувни асоссиз исрофгарчиликка йўйган мухлислар якунда қаттиқ адашишганини тан олишди ҳам. Рақамларда айтсак, «Спортинг» Рубен бош­-қарувидаги 4 йил давомида асосий рақиблари - «Бенфика»дан 16 очко, «Порту»дан эса 13 очко кўп ишлади. Оддий айтганда, «шерлар» бу даврда 1та ўйинда ўртача ҳисобда 2,38 очкодан олишди. Аморим иш бошлашидан олдинги 136та ўйинда ўртача кўрсаткич 2,13 очкога тенг эди ва жамоа бу борада «Бенфика» (2,51 очко) ва «Порту» (2,42 очко)дан орқада қолаётганди.

***

«Спортинг» мавсум-2019/2020-ни 4-ўринда якунлади («Брага»дан ҳам орқада қолди). Муҳими, клуб раҳбарияти ёш мураббийга нисбатан ишончни йўқотгани йўқ. Умуман, Лиссабон клуби 2002 йилдан буён миллий чемпионатда «олтин» ютолмаётганди. Мухлислар яхши билишса керак, Португалия футболида азалдан «улкан учлик» ҳукмронлик қилади. Бироқ охирги йилларда бу трионинг 3-жамоаси «Порту» ва «Бенфика»дан шармандали даражада ортда қолиб кетганди. Дейлик, «шерлар» ўша 2002 йилги чемпионликдан кейин Аморим раҳбарлигида яна тахтга кўтарилишларига қадар «Порту» 11 марта, «Бенфика» эса 7 марта зафар куйини чалди. Айтганча, Рубен «Бенфика»нинг 3та чемпионлик мавсумида айнан «бургутлар» сафида тўп сурганди. Хуллас, футболчиликда пойтахтнинг иккинчи грандига алоқадор бўлган Аморим олдида «Спортинг»да аввало, мухлислар меҳрини қозониш вазифаси кўндаланг турарди. Якунда «шерлар» мавсум-2020/2021да чемпионлик масаласида «қуруқ» серия­га барҳам беришди. Қолаверса, Рубен Португалия Лига кубоги ва суперкубогида ҳам ғалабани таъминлади. Эътиборлиси, «шерлар» суперкубок учун баҳсда  Аморимнинг собиқ клуби - «Брага»ни маҳв этдилар. Шу тариқа «Спортинг» фанатлари Аморим азалий рақиб - «Бенфика» одами эканлигини унутишди ва уни баралла қўллаб-қувватлашга тушишди.

***

Мавсум-2022/2023 Аморим ҳафсаласини пир қилди. Зеро, «Спортинг» бирор соврин ютолмади, камига кучли учликдан тушиб қолди. Бунинг салмоқли сабаблари бор эди, албатта. Дейлик, етакчи ижрочилар АПЛга йўл олишди - Жоау Пальинья «Фулхэм»га, Матеус Нуньес «Вулверхэмптон»га. «ПСЖ»дан ижара келишуви бўйича таклиф қилинган Пабло Сарабия эса Парижга қайт­ди. Асосийси, раҳбарият омадсиз мавсумдан кейин ҳам мураббийни қўллаб-қувватлашда давом этди. Бу орада «Спортинг» таркибида 10тадан кўп гол уриш саноқли футболчиларга насиб этди. Мавсум-2022/2023да Франсишку Тринкау (10та) ва Педру Гонсалвеш (15та), ундан олдин Паулиньо (11та) ва Пабло Сарабия (11та), мавсум-2020/2021да эса фақат Гонсалвеш (23та) нисбатан маҳсулдор ўйин кўрсатишганди. 2019/2020 йиллар мавсумида эса ҳеч ким 10та гол маррасига етмаганди. Мана, бу сафар «Ковентри»дан 20 млн. еврога харид қилинган швециялик Виктор Дьекереш «шерлар» сафида чемпионатнинг ўзида 29та гол тўплади. Шунингдек, Симон Банза ҳам 20та гол маррасидан ошди (21та). Бугунги «Спортинг» ҳимоясида ҳам барчаси жойида. Жумладан, 3 нафар марказий ҳимоячи (Гонсалу Инасиу, Матеус Рейс ва Усмон Диоманде) рақиб ҳужумларини бартараф этиш бўйича топ-лигалар вакиллари орасида кучли бешликдан жой олишди.

Рубен Аморим «Спортинг» билан 4 йил ичида 2 марта чемпионликка эришиб, ўтган асрнинг 50-йиллари англиялик Рэндольф Гэллоуэй томонидан қайд этилган натижани такрорлади. Яъни 70 йил бадалига Лиссабон жамоаси бирор мураббий бошқарувида 4 мавсумда 2та «олтин» олмаганди. Айни пайт Рубенни Англияда интиқлик билан кутишмоқда, ОАВда  эса ёш мураббийни АПЛда катта муваффақиятга эришган Жозе Моуриньо­га қиёслашмоқда. Эҳтимол, у яқин орада португалиялик янги «Беназир» мақомини ҳам олар...

Содиқ СОБИР тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 11:58, 09.06.2024. Ўқилди: 1002 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол қироли Пеле профессионал фаолияти давомида 1200дан ортиқ гол урган бўлсада, уларнинг 757тасини расмий ўйинларда нишонлаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 16
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 13
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 13
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 8
6 Бунёдкор Луис Качорри 8
7 ОКМК Хуршид Ғиёсов 8
8 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 7
10 Бунёдкор Темурхўжа Абдухолиқов 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.