Португалия терма жамоаси ҳимоячиси Бруну Алвеш терма жамоасининг ЖЧ-2014 саралаш босқичдаги имконятлари ҳақида гариб ўтди.
– 7 июнь куни Лиссабонда Россия термасига қарши ўйнайсизлар. Ғалаба сизларга русларга қараганда ҳам муҳумроқ. Бу нарса сизларга ортиқча босим ўтказмайдими?
– Сиз ҳақсиз! Босим жуда катта. Россия ҳам ғалаба учун ҳаракат қилади. Улар ҳам ЖЧ йўланмасини узоққа чўзишни исташмаяпти. Португалия ҳақида гапирадиган бўлсам, якдил жамоа бўлиб ҳаракат қилишимиз керак бўлади.
– Нега Португалия саралаш баҳсларда бу қадар очко йўқотди?
– Бу саволингизга жавоб бера олмайман. Биз оҳирги ўйинларда кўплаб очколар йўқотди. Энди очко йўқотмаслигимиз керак.
– Даннининг термага қайтишига қандай қарайсиз?
– Данни – ажойиб футболчи. "Зенит" ва терма жамоада исталган вақтда ўйин тақдирини ҳал эта олади. Айни вақтда Данни ажойиб спорт формасида.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).