Бугун 12 октябрь, 2025 йил, якшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 24 53
2 Нефтчи 24 51
3 Пахтакор 24 46
4 Динамо 23 44
5 ОКМК 24 40
6 Бунёдкор 24 40
7 Навбаҳор 24 37
8 Қизилқум 24 29
9 Сўғдиёна 24 28
10 Қўқон-1912 24 26
11 Андижон 23 25
12 Сурхон 24 25
13 Машъал 24 23
14 Хоразм 24 21
15 Бухоро 24 21
16 Шўртан 24 12

Ўтган ўйинлар. 24-тур

24-тур Хоразм 1-1 Навбаҳор
24-тур ОКМК 0-1 Қўқон-1912
24-тур Бухоро 0-4 Пахтакор
24-тур Сурхон 0-2 Динамо
24-тур Бунёдкор 2-2 Насаф
24-тур Нефтчи 2-0 Андижон
24-тур Шўртан 1-2 Сўғдиёна
24-тур Қизилқум 1-0 Машъал

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 6296 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 12.10.2025

      05:00 Чемпионат Турции. "Самсунспор" - "Фенербахче".
      06:55 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      08:00 Чемпионат Бразилии. "Интернасьонал" - "Ботафого".
      10:00 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Жувентуде".
      12:00 Чемпионат Бразилии. "Мирасол" - "Флуминенсе".
      14:00 Чемпионат Турции. "Самсунспор" - "Фенербахче".
      16:00 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Жувентуде".
      18:00 Д/ф "Куртуа. Возвращение".
      18:40 "Непобедимый".
      19:05 Чемпионат Бразилии. "Крузейро" - "Спорт Ресифи".
      21:00 Чемпионат Бразилии. "Мирасол" - "Флуминенсе".
      23:00 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Жувентуде".
      01:00 Д/ф "Месси".
      02:00 Чемпионат Бразилии. "Интернасьонал" - "Ботафого".
      04:00 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Жувентуде".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 12.10.2025

      05:30 Водно-моторный спорт. Формула-1. Гран-при Китая. Спринт. Гонка 1.
      05:55 Водно-моторный спорт. Формула-1. Гран-при Китая. Спринт. Гонка 2.
      06:20 Д/ф "17 часов до вершины".
      06:55 "Непобедимый".
      07:25 LIVE Водно-моторный спорт. Формула-1. Гран-при Китая. Гонка. Прямая трансляция.
      08:15 Вольная борьба. Чемпионат мира в Хорватии.
      10:05 "Формула-1. Гаснут огни".
      10:30 "Вы это видели".
      11:20 "География спорта". Камышин.
      11:50 Плавание. Кубок мира. Этап 1 в Кармеле, США.
      13:40 Автоспорт. Дрифт. RDS GP. Кубок России "Суперфинал РДС" на трассе "Ростов Арена".
      14:30 "Команда мечты".
      15:00 Спортивная гимнастика. Fonbet Чемпионат России в Сириусе. Отдельные виды. Финалы.
      17:55 LIVE Волейбол. Кубок Победы. Мужчины. Финал 4-х в Москве. Матч за 3-е место. Прямая трансляция.
      20:00 "Непобедимый".
      20:30 Водно-моторный спорт. Формула-1. Гран-при Китая. Спринт. Гонка 1.
      20:55 LIVE Волейбол. Кубок Победы. Мужчины. Финал 4-х в Москве. Финал. Прямая трансляция.
      23:00 Водно-моторный спорт. Формула-1. Гран-при Китая. Спринт. Гонка 2.
      23:25 Водно-моторный спорт. Формула-1. Гран-при Китая. Гонка.
      00:25 Боулинг. BetBoom Кубок КЛБ. Про-тур 7 в Краснодаре, Россия.
      02:25 "Команда мечты".
      02:55 LIVE Плавание. Кубок мира. Этап 1 в Кармеле, США. Прямая трансляция.
      04:30 Спортивная гимнастика. Fonbet Чемпионат России в Сириусе. Отдельные виды. Финалы.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 12.10.2025

      07:00 Матч! Парад.
      08:00 Профессиональный бокс. Мэнни Пакьяо против Эрика Моралеса. Бой за титул WBC International во 2-м полулёгком весе.
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 М/с "Команда МАТЧ".
      11:25 Д/ф "Лев Яшин - номер один".
      12:40 "Вы это видели".
      13:45 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:25 LIVE Регби. Pari Чемпионат России. Финал. Прямая трансляция.
      16:45 LIVE Футбол. Женщины. Winline Кубок России. Финал. ЦСКА (Москва) - "Зенит" (Санкт-Петербург). Прямая трансляция.
      19:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      19:30 LIVE Баскетбол. Единая лига ВТБ. "Зенит" (Санкт-Петербург) - ЦСКА (Москва). Прямая трансляция.
      22:00 Смешанные единоборства. UFC Fight Night в Рио-де-Жанейро, Бразилия. Чарльз Оливейра против Матеуша Гамрота.
      00:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      00:55 LIVE Футбол. U-20. Чемпионат мира в Чили. 1/4 финала. Прямая трансляция.
      03:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      03:55 LIVE Футбол. U-20. Чемпионат мира в Чили. 1/4 финала. Прямая трансляция.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 12.10.2025

      06:30 Легкая атлетика. Чемпионат мира в Токио, Япония. Обзор.
      07:30 Снукер. Гран-при Сианя в Китае. 1/4 финала.
      09:00 Велоспорт. Тур Ломбардии в Италии.
      11:00 LIVE Снукер. Гран-при Сианя в Китае. 1/2 финала. Прямая трансляция.
      14:30 Велоспорт. Тур Ломбардии в Италии.
      14:50 LIVE Трейлраннинг. Golden Trail World Series. Финал. Ledro Sky Trentino в долине Ледро, Италия. Мужчины. Прямая трансляция.
      17:20 LIVE Снукер. Гран-при Сианя в Китае. 1/2 финала. Прямая трансляция.
      20:00 Снукер. Гран-при Сианя в Китае. 1/2 финала.
      21:15 Гравийный велоспорт. Чемпионат мира в Южном Лимбурге, Нидерланды. Мужчины.
      22:15 LIVE Маунтинбайк. Кубок мира. Финальный этап в Мон-Сент-Анне, Канада. Женщины. Олимпийский кросс-кантри. Прямая трансляция.
      00:00 Маунтинбайк. Кубок мира. Финальный этап в Мон-Сент-Анне, Канада. Мужчины. Даунхилл.
      00:15 LIVE Маунтинбайк. Кубок мира. Финальный этап в Мон-Сент-Анне, Канада. Мужчины. Олимпийский кросс-кантри. Прямая трансляция.
      02:15 Велоспорт. Париж-Тур во Франции.
      03:00 Снукер. Гран-при Сианя в Китае. 1/2 финала.
      04:30 Велоспорт. Париж-Тур во Франции.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Болонья» орқали юксалиш

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Мураббийлар / Тайинловлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Мураббийлик мактабига шиддат билан кириб келган Тьяго Мотта кутилганидек, тезда кўтарилишга эришди.

«Болонья»ни ЧЛга олиб чиққан бразилиялик/италиялик мутахассис янги мавсумни «Ювентус» рулида бошлайди. Айтиш ўринли, келишган қоматли Тьяго «Болонья»да канадалик нуфузли шахсларнинг моддий таъминоти туфайли ҳам қисқа муддатда яққол кўзга ташланди.

Нью-Йорк мафиясига алоқадорлик. Болонья шаҳри клуби бундан 10 йилча муқаддам туғма миллиардер, «Монреаль» асосчиси Жузеппе Сапуто тасарруфига ўтганди. Маълумотларга қараганда, унинг отаси Эмануэле Сицилияда, пишлоқпазлар оиласида туғилган ва кейинчалик Квебек шаҳрига кўчиб кетган. Катта Сапуто тез орада Шимолий Америкадаги пиццерийлар учун моцарелла ишлаб чиқарадиган завод очади. Канадага олис ўлкадан борган пишлоқпаз бундай йирик бизнесга қаердан капитал топган? Бу саволга Канада полицияси ҳужжатларидан жавоб топиш мумкин. Гарчи Лино бобонинг ўзи мафия билан алоқадорлигини қатъий инкор этсада, прокурорлар барчасини исботлаб қўйишган. Хуллас, катта Сапуто Италия-Америка мафияси асосчиларидан бири саналган Жозеф Бонанно ёрдамида АҚШ сут маҳсулотлари бозорида назоратни ўз қўлига олганди. Дон Бонанно «Болонья» соҳиби отасининг уйига ҳам ташриф буюрган.

Ҳозирда «Сапуто» халқаро компанияси капитали 7,5 млрд. еврога баҳоланмоқда. Унинг маҳсулотлари дунёнинг барча бурчакларида бирдек харидоргир. Айтишларича, катта Сапуто орада дон Бонаннони бандит Марлон Брандонинг тутинган отаси мақомидан фориғ этиш учун «нафақага чиққан» мафиозга 210 минг доллар жўнатган. Мавзуга алоқаси йўқ мазкур чекиниш «Болонья» нақадар бадавлат ва йирик алоқаларга эга кимсалар измида эканлигини тасдиқлайди. Жумладан, трансферлар бюджети ҳам клуб соҳиби эътиборидан четда эмас. Мана, сут маҳсулотлари компанияси меросхўри саналган Жузеппе Сапуто ўзига ёқадиган жамоа шакллантириш учун 41 ёшли Моттага улкан миқдорда маблағ ажратди. Ўзи футболсевар Жоига Канада клуби камлик қилгач, у «А» серия жамоасини харид қилганди. Бироқ Синиша Михайлович хасталик ортидан «Болонья»да шиддатли парвозни таъминлай олмади ва кўп ўтмай, ёруғ дунё билан видолашди. Мотта эса 2022 йилнинг сентябрида клуб бошқарувини қўлга олди.

Бьелса, Анчелотти ва Моу­риньо принциплари асосида... «Болонья»нинг 2-7-2 тактик чизмаси қаердан пайдо бўлди? Тьаго бу услубда қанотларга алоҳида ёндашади. Яъни 4 нафар футболчи икки қанотда тўп суради, қолганлар марказий чизиқ бўйлаб ҳаракатланишади. Навқирон мураббий услуби бўйича дарвозабон ҳам майдон ўйин­чилари қаторидадир. Қолаверса, икки нафар ҳимоячи ва 3 нафар хавбек вазифалари тайин бўлса, ягона марказий ҳужумчига майдоннинг барча ҳудудлари бўйлаб ҳаракатланиш ҳуқуқи берилган. Асосийси, 2-7-2 чизмаси ўйин­нинг фазаларида 4-3-3, 4-1-4-1 ёки 4-5-1 кўринишинини олиши мумкин. Тьяго учун футболчиларга ўз маҳоратини эркин намойиш этиш имкониятини яратиш жуда муҳим. Мотта бу борада шогирдларининг ижодий ўйинига асло халал бермайдиган, лекин ҳар бирига аниқ вазифа белгилайдиган Карло Анчелоттини намуна сифатида кўрсатади. Ушбу тактик чизмада «Бо­лонья» футболчилари ортиқча юклама остида толиқиб қолишмайдими? Италиялик мураббий мавсум давомида берилган бу каби саволларга ҳар сафар хотиржам жавоб қайтарди: «Ҳозирча шикоят йўқ. Бордию, иш ҳажми бўйича эътироз тушса, барчасини қайта кўриб чиқамиз».

Аслида Мотта мураббийлик фаолиятининг илк босқичида Марсело Бьелса ғояларидан илҳом олган. Хусусан, аргентиналик қўл остида ўйнаган «Лидс»га тартиб-интизом намунаси сифатида қараган. Бразилиялик/италиялик ёш мутахассис шунингдек, Жозе Моуриньо томонидан шаклантирган «Интер» ва Йоахим Лёв бошқарган Германия миллий жамоасининг ишончли ҳимоясидан ибратли жиҳатларни ўзлаштирганини яширмайди.

«Болонья» таркибидаги ижрочилар савия бобида заифроқ бўлишгани учун Мотта ўта абжир ва чаққон дарвозабонга эҳтиёж сезарди. Польшалик Лукаш Скоруп­ски ҳар қандай вазифани уддалайдиган кипер бўлиб чиқди - мураббий орзусидаги ижрочи. Тўғри, у «сейв»лари сони билан ортиқча мақтанолмайди. Лекин ҳимоя чизиғида ўрнатилган кенг блок «Бо­лонья»га ниҳоят, кучли бешликка кириш имконини берди. Якунда «А» серия турнир жадвалининг 5-поғонаси «Болонья»га янги форматда ўтадиган ЧЛ йўлланмасини тортиқ этди. Шу тариқа Мотта камтарин клуб билан бошини тик тутган ҳолда мағрур хайрлашди. Эътимолки, Тьягонинг жамоасига якунланган мавсум «Наполи»да ички муаммолар юзага келгани, «Рома» мураббий масаласида узоқ иккилангани ва «Лацио»га барқарорлик етишмагани ҳам қўл келгандир. Шуниси фактки, «Болонья» худди «Фиорентина» каби юқори прессингдан фойдаланиб, бутун чемпионат масофасида сифатли футбол намойиш этди. Бу эса Мотта  номдор жамоаларда ҳам муваффақиятли иш юрита олиш қобилиятига эгалигидан далолат.

Вазифалар ва ўйин фалсафасини тўғри тушунтириш моҳияти. Мотта бисотида ҳимоядан ҳужумга ўтиш масаласида 3 хил вариант бор - чуқур, ўртача ва юқори услуб. Алоҳида айтиш керак, «Болонья» якунланган мавсум тўп назорати бўйича «А» серияда фақат «Наполи»дан орқада қолди. Лекин Тьяго «Брайтон»да тўп назоратини юксак даражага олиб чиққан Роберто де Зерби услубига ҳавас қилмайди. Унинг жамоаси чуқур услубда дарвозабон ҳам майдон ўйинчиси вазифасини адо этадиган 4-2-5 чизмасига таянади. Бунда ҳимоячилардан бири таянч ҳудудига кўчади. Шундай ўйин манзараси «Манчестер Сити»да ҳам кўзга ташланишини айтиш керак. Ўртача суръатда тўп суриш услубида эса Мотта шогирдлари рақиб жамоа салоҳиятини инобатга олган ҳолда, 4-3-3 ёки 3-2-5 чизмаси бўйича ҳаракатланишади. Юқори суръатга асосланган услубга келсак, буниси Хаби Алонсо «Байер»да йўлга қўйган чинакам «фишка» чизмага ўхшаш. Умуман, 2-7-2 чизмасида ўнг ва чап қанотдан жой олган жуфтликлар шиддатли ҳаракат билан рақибларни жалб этади, натижада майдон марказидаги еттилик учун бўш ҳудудлар очилади. Шу аснода самарали ҳужумлар ташкиллаш учун қулай вазиятлар юзага келади.

Бразилия футболи ишланмалари. Тьяго Мотта Сан-Паулуда таваллуд топганини алоҳида таъкидлаш жоиз. Унинг бразилиялик мутахассисларнинг фойдали ишланмаларидан фойдаланиши ҳам бежиз эмас. Масалан, «Флуминенсе» мураббийи Динис ишига катта қизиқиш билан қарайди. Ёш мураббийнинг янги мавсумни қаерда бошлаши узоқ вақт муҳокама қилингани ҳам бор гап. Жумладан, Италия мафиясига таниш «Наполи» президенти Аурелио де Лаурентиснинг Римда Тьяго билан нақ 6 соат мулоқотда бўлгани айтилди. Бироқ Мотта якунда кинопродюсернинг «Наполи» бошқарувини қўлга олиш хусусидаги таклифини рад этди. Шунда де Лаурентис оғзидан гуллаб, Мотта аллақачон сафар тадорикида эканлигини айтиб қўйди. Ке­йинчалик шижоатли мураббийни «Бавария» ва «МЮ» каби клублар билан «боғлашди». Айниқса, Моттанинг «Олд Траффорд»да иш бошлаши эҳтимоли баланд эканлиги айтилди. Бироқ Манчес­тер клуби янги соҳиби Жим Рэтклифф якунда нидерландиялик Эрик тен Хагни ўз ўрнида қолдиришни маъқул топди. Ваҳоланки, Тьягонинг ўйин фалсафаси «МЮ»га анча мос келиши тахмин қилинган эди. Охир-оқибат, «Барселона» ва «Интер» сафида ЧЛ ғолибига айланган истиқболли мураббий Массимилиано Аллегри билан можароли тарзда орани очиқ қилган «Ювентус»ни танлади. Энди унинг Туринда ўз фалсафасини қандай татбиқ этишини кузатиш қолди... 

Содиқ СОБИР тайёрлади.

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 09:46, 23.06.2024. Ўқилди: 876 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, “Порту” клуби сўнгги 9 йилда жами 188 миллион еврога футболчилар сотиб олиб, 550 миллион еврога уларни пуллаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 16
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 13
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 13
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 8
6 Бунёдкор Луис Качорри 8
7 ОКМК Хуршид Ғиёсов 8
8 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 7
10 Бунёдкор Темурхўжа Абдухолиқов 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.