Ҳаким Фузайлов: «Кубок баҳсларида узоқроққа боришни мақсад қилганмиз»
Темирйўлчилар устози Ҳаким Фузайлов ҳам учрашувдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида ўйин тўғрисида ўз фикрини билдириб, натижадан қониқиш ҳосил қилганини таъкидлади.
— “Андижон” футболчилари бизга бор кучи билан қаршилик кўрсатишди. Кубок баҳсларида ҳам ўйинлар осон ўтмайди.
Очиғи, майдоннинг ҳолати ўйинга ўз таъсирини кўрсатди. Илгари Андижонда ҳамиша яхши майдонларга гувоҳ бўлганман. Стадионга ташриф буюрган мухлислар “Андижон” жамоасини муносаб қўллаб-қувватлашди. Қийинчилик билан бўлса-да, муҳими ғалабани қўлга киритдик. Учрашувда қайд этилган ҳисоб ҳам ўйин осон ўтмаганини айтиб турибди. Мезбонлар ўйинга яхши тайёргарлик кўришганини намойиш этдилар. Асосийси ғалаба қозондик ва натижадан кўнглим тўлди. Кубок баҳсларида ўз олдимизга узоқроққа боришни мақсад қилганмиз. Албатта, водийда 8 кун ичида қаторасига учта ўйин ўтказиш қийин. Фарғонада “Нефтчи”га қарши яхши ўйин кўрсатгандик. “Навбаҳор” билан баҳсда эса ўйинимиз қовушмади. Андижонда ҳам қийинчиликларга дуч келдик.
Манба: www.andijon-pfc.uz
Киритилди: 13:57, 07.04.2013. Ўқилди: 3098 марта. Фикрлар: 2 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).