Бугун 4 апрель, 2026 йил, шанба.

  • Суперлига
      • 03.04.2026 18:00
      • Хоразм
      • 2:1
      • Динамо
      • 03.04.2026 19:00
      • Навбаҳор
      • 2:1
      • Машъал
      • 03.04.2026 20:15
      • Насаф
      • 1:0
      • Андижон
      • 04.04.2026 17:00
      • Пахтакор
      • -:-
      • ОКМК
      • 04.04.2026 18:00
      • Қизилқум
      • -:-
      • Нефтчи
      • 04.04.2026 19:15
      • Сурхон
      • -:-
      • Бухоро
      • 04.04.2026 00:00
      • Райо Вальекано
      • 1:0
      • Эльче
      • 04.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Леванте
      • 04.04.2026 19:15
      • Мальорка
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 04.04.2026 21:30
      • Бетис
      • -:-
      • Эспаньол
      • 05.04.2026 00:00
      • Атлетико
      • -:-
      • Барселона
      • 05.04.2026 17:00
      • Хетафе
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 05.04.2026 19:15
      • Валенсия
      • -:-
      • Сельта
      • 05.04.2026 21:30
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Севилья
      • 06.04.2026 00:00
      • Алавес
      • -:-
      • Осасуна
  • «A» Серия
      • 04.04.2026 18:00
      • Сассуоло
      • -:-
      • Кальяри
      • 04.04.2026 21:00
      • Верона
      • -:-
      • Фиорентина
      • 04.04.2026 23:45
      • Лацио
      • -:-
      • Парма
      • 05.04.2026 18:00
      • Кремонезе
      • -:-
      • Болонья
      • 05.04.2026 21:00
      • Пиза
      • -:-
      • Торино
      • 05.04.2026 23:45
      • Интер
      • -:-
      • Рома

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 4 12
2 Бухоро 4 10
3 Бунёдкор 5 10
4 Насаф 5 10
5 Пахтакор 4 9
6 Навбаҳор 5 9
7 Локомотив 5 7
8 Хоразм 5 7
9 Андижон 5 6
10 Қизилқум 4 6
11 Қўқон-1912 5 5
12 ОКМК 4 4
13 Динамо 5 4
14 Сурхон 4 4
15 Сўғдиёна 5 2
16 Машъал 5 0

Ўтган ўйинлар. 5-тур

5-тур Сўғдиёна 2-2 Қўқон-1912
5-тур Бунёдкор 2-0 Локомотив
5-тур Хоразм 2-1 Динамо
5-тур Навбаҳор 2-1 Машъал
5-тур Насаф 1-0 Андижон

Навбатдаги ўйинлар. 5-тур

04/04 17:00 Пахтакор - ОКМК
04/04 18:00 Қизилқум - Нефтчи

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Хонанда, талаба моделлар — Роналдонинг барча маҳбубалари

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар
A A A

Нафақат майдон, балки унинг ташқарисида ҳам ўзини етарлича кўрсатган юлдуз - бу бразилиялик афсона Роналдо. «Сўйлоқ» футболда голларга боғлиқ кўплаб рекордларни ағдариш асносида тарихга қалингина из босди. Буни ҳамма билади ва яна такрорлашга ҳожат йўқ. Шундай экан, Роналдонинг футболдан четдаги саргузаштлари - қайноқ ҳаёти ҳақида гапирган маъқулроқ. Айтиш керак, Бразилияда йигитлар жуда эрта уйланишади. Футболчи ва оилавий ҳаёт ҳақида гап очилганида эса, бутун бир сериални суратга олиш мумкин. Чунки пули етарли спортчи ҳурлиқолар учун муносиб жуфт ҳисобланади умумтушунчага кўра. Буюк Роналдонинг оилавий ҳаёти ҳам мисоли кўп серияли сериал!

1-серия - Луcиана. Роналдо 18 ёшида Лусиана билан кўриниш бера бошлайди. Тўғри, бу қизнинг шахсий ҳаёти ва ҳозирги ҳолати ҳақида маълумот кўп эмас. Лекин факт ўзгармайди - Лусиана «сўйлоқ»нинг биринчи чин муҳаббати бўлиб қолади омма учун.

2-серия - Надя Франса. Роналдо ўша йилнинг ўзида Лусианани Надя билан алмаштиради. Бразилиялик ҳужумчи ПСВ билан шарт­нома тузгач, ўша пайт коллежда таҳсил олаётган қиз унинг ортидан Нидерландияга йўл олганди ўқишни ташлаб. Бироқ жуфтлик муносабатлари узоқ давом этмайди, яъни Надя ҳомиладор эканлигини маълум қилганидан кейин севги сериалининг 2-серияси тугайди. Хуллас, «сўйлоқ» ҳомилани тан олмайди. Ке­йинчалик модель ўша ҳомиладан эрта айрилганини айтади.

3-серия - Вивиан Бруньери. Роналдо иккинчи маҳбубаси билан алоқани узганидан сўнг дарҳол Вивианни топади. Бироқ бу сафар ҳам муҳаббат қиссаси унча чўзилмайди. Тўғри, Бруньери юлдуз футболчи номидан фойдаланиб, моделга айланади, ҳаттоки, киносаноатида оз-моз муваффақият қозонади. Вивиан бугун нима билан машғул эканлигини тахмин қила оласизми? У ўзини динга бағишлади ва эвангелия насронийлари роҳибаси бўлди.

4-серия - Сусана Вернер. Роналдо 1997 йили модель Сусана Вернер билан учраша бошлайди. Янги жуфтликнинг муносабатлари 3 йилча давом этади. Жумладан, ЖЧ-98 вақти Вернер хоним қаҳрамонимизни бевосита Франция стадионларида қўллаб-қувватлайди. Айтганча, Сусана кейинчалик «Интер»нинг собиқ дарвозабони Хулио Сезар билан турмуш қуради.

5-серия - Милен Домингес. Афсонанинг биринчи тўйи 1999 йили бўлди. Роналдо ўшанда Милен Домингес билан никоҳдан ўтганди. Ушбу муносабатлар ўз мевасини ҳам беради - оилада ўғил фарзанд туғилади (исми - Роналд). Аммо никоҳ риштаси 4 йилдан кейин (2003 йил) узилади.

6-серия - Ливиа Лемос. «Сўйлоқ» Домингес хонимдан воз кечгач, SporTV бошловчиси Ливиа Лемос билан топишади. Бразилиялик ҳужумчи ўша вақт «Реал»да ўйнарди. Айтишларича, иккисининг иш жадвали бир-бирига тўғри келмаган. Оқибатда жуфтлик кўришиш ва бирга бўлиш учун вақт йўқлиги ортидан ажрашади.

7-серия - Ваня Миллан. Яна бир модель. Ваня 2002 йили «Испания гўзали» танловида ғолиб чиқади. Тўғри, Роналдо - Миллан муносабатлари расман тасдиқланмаган. Яъни футболчи ҳам, модель ҳам ўртада севги учқун урганини тан олмаган.

8-серия - Даниэла Чикарелли. 2004 йили бошланган серия. Даниэла ўша вақт модель ва бошловчи ролида анча танилишга улгурганди. Янги жуфтлик ҳақида деярли барча сайтларда ёзилганди. Роналдо ва Даниэланинг ҳашаматли тўйи эса 2005 йили Францияда бўлиб ўтади. Бироқ атиги 3 ойдан кейин улар ажрашишади. Нега? Миш-мишларга ишонсак, Роналдо хиёнат устида «қўл»га тушганди.

9-серия - Мирейя Канальда. Эҳтимол, айнан Мирейя футболчининг Чикарелли хоним билан никоҳи бузилишига сабабчи бўлгандир. Тўғри, афсонавий футболчининг ўзи ҳеч қачон испаниялик ушбу модель билан яқин муносабатда бўлганини тасдиқламаган. Аммо Мирейя оммавий ахборот воситалари ёрдамида Даниэлани «қўзғатгани» аниқ. Яна шуниси борки, аёллар шунчаки, бундай иш тутишмайди...

10-серия - Мишель Умезу. Роналдонинг яна бир романтикаси. Буниси ҳаттоки, Даниэла Чикарелли билан бўлган муносабатларидан ҳам ўзиб кетади. Қолаверса, ушбу романтика самара беради - Мишель футболчига ўғил (исми - Алекс) тортиқ этади. Фақат шуниси борки, Роналдо болани тан олмайди, ДНК тести эса ҳаммасини ўз жойига қўяди. Дарвоқе, Умезу кейинчалик профессионал бодибилдерга айланди.

11-серия - Райка Оливейра. Бразилиялик суперюлдуз шунча воқеалардан сўнг яна бир моделга кўнгил беради. У Райка билан чамаси 1 йил бирга яшайди. Бироқ Оливейра хонимнинг иш жадвали унга мудом футболчи кўнглини олиш имконини қолдирмагач, муносабатларга нуқта қўйилади. Яна у Роналдони хиёнатда шубҳа остига олгани ҳақида ҳам маълумотлар бор.

12-серия - Элис Рекиао. 2006 йилги қисқа роман. Журналистика факультети талабаси Роналдонинг Райка Оливейра билан муносабатлари тугашига сабабчи сифатида кўрсатилганди. Аммо Эллис Рекиао ҳам футболчи ёнида узоқ қололмайди.

13-серия - Биа Энтони. Роналдунинг энг узоқ давом этган муҳаббат қиссаларидан бири. Ба Энтони - бизнесвумен. «Сўйлоқ» ушбу тадбиркор аёлга 2007 йили уйланади. 2012 йилгача давом этган никоҳдан икки қиз туғилади - Мария София ва Мария Алиса. Айтганча, Роналдо айнан шу оилавий ҳаёти давомида Мишель Умезудан туғилган Алекс ўз ўғли эканлигига иқрор бўлганди.

14-серия - Паула Мораис. 2013 йили Роналдо - Энтони иттифоқи бузилади ва футболчи хонанда Паула Мораис билан учраша бошлайди. Улар ҳатто тўй санасини ҳам белгилашади, аммо муносабатлар 2014 йил якунида хотима топади бирдан.

15-серия (эҳтимол, охиргиси) — Селина Локс. Роналдо 2015 йилдан буён бугунги маҳбубаси — модель Селина Локс билан бирга. Жуфтлик аллақачон никоҳдан ўтди. Айтишларича, Роналдо ҳозир Селина олдида ўзини бахтиёр ҳис қилмоқда. Қизиқ, узоқ вақтгамикан?

А.АҲМЕДОВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 12:44, 29.06.2024. Ўқилди: 12277 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол қироли Пеле профессионал фаолияти давомида 1200дан ортиқ гол урган бўлсада, уларнинг 757тасини расмий ўйинларда нишонлаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 ОКМК Аброр Каримов 2
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
4 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
5 Пахтакор Достон Ҳамдамов 2
6 Пахтакор Пиотр Пажишек 2
7 Нефтчи Алишер Одилов 2
8 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 2
9 Локомотив Қувончбек Абраев 2
10 Насаф Шароф Муҳитдинов 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик