Мақсад Жабборганов: «Истиқлол»нинг ўйинидан қониқдим»
Биринчи лига вакиллари — “Андижон” ва “Истиқлол” жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейин иккала клуб бош мураббийлар ўйин тўғрисида ўз фикрларини билдиришди.
Мақсуд ЖАББОРГАНОВ (“Истиқлол” бош мураббийи):
— “Андижон”дек кучли таркибга эга бўлган жамоага муносиб қаршилик кўрсата олдик. Жамоамиз янги тузилган, энди шаклланмоқда. Шу боис футболчилар бир-бирларини тўла тушуниб кетишлари учун бироз вақт керак. Андижонликлар ҳали ўз дарвозасидан тўп ўтказишмаганди ва биз биринчи бўлиб гол урдик. Натижа ижобий бўлмаган бўлса-да шогридларим кўрсатган ўйиндан қониқдим. Мақсадимиз кучли саккиз жамоа қаторидан жой олиб, кейинги босқичда иштирок этиш. Мана шу таркиб билан бу вазифани бажаришимизга ишонаман.
Манба: www.andijon-pfc.uz
Киритилди: 11:09, 14.04.2013. Ўқилди: 4061 марта. Фикрлар: 1 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар