Бугун 25 май, 2026 йил, душанба.

      • 24.05.2026 00:00
      • Бетис
      • 2:1
      • Леванте
      • 24.05.2026 00:00
      • Жирона
      • 1:1
      • Эльче
      • 24.05.2026 00:00
      • Хетафе
      • 1:0
      • Осасуна
      • 24.05.2026 00:00
      • Мальорка
      • 3:0
      • Реал Овьедо
      • 24.05.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • 4:2
      • Атлетик Бильбао
      • 24.05.2026 00:00
      • Валенсия
      • 3:1
      • Барселона
      • 24.05.2026 00:00
      • Алавес
      • 1:2
      • Райо Вальекано
      • 24.05.2026 00:00
      • Сельта
      • 1:0
      • Севилья
      • 24.05.2026 00:00
      • Эспаньол
      • 1:1
      • Реал Сосьедад
      • 25.05.2026 00:00
      • Вильярреал
      • 5:1
      • Атлетико
  • «A» Серия
      • 24.05.2026 18:00
      • Парма
      • 1:0
      • Сассуоло
      • 24.05.2026 21:00
      • Наполи
      • 1:0
      • Удинезе
      • 24.05.2026 23:45
      • Верона
      • 0:2
      • Рома
      • 24.05.2026 23:45
      • Кремонезе
      • 1:4
      • Комо
      • 24.05.2026 23:45
      • Лечче
      • 1:0
      • Женоа
      • 24.05.2026 23:45
      • Милан
      • 1:2
      • Кальяри
      • 25.05.2026 00:45
      • Торино
      • 2:2
      • Ювентус
      • 24.05.2026 20:00
      • Брайтон
      • 0:3
      • Ман. Юнайтед
      • 24.05.2026 20:00
      • Бёрнли
      • 1:1
      • Вулверхэмптон
      • 24.05.2026 20:00
      • Кристал Пэлас
      • 1:2
      • Арсенал
      • 24.05.2026 20:00
      • Фулхэм
      • 2:0
      • Ньюкасл
      • 24.05.2026 20:00
      • Ливерпуль
      • 1:1
      • Брентфорд
      • 24.05.2026 20:00
      • Манчестер Сити
      • 1:2
      • Астон Вилла
      • 24.05.2026 20:00
      • Ноттингем Форест
      • 1:1
      • Борнмут
      • 24.05.2026 20:00
      • Сандерленд
      • 2:1
      • Челси
      • 24.05.2026 20:00
      • Тоттенхэм
      • 1:0
      • Эвертон
      • 24.05.2026 20:00
      • Вест Хэм
      • 3:0
      • Лидс

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

АПЛ тарихида энг ёш «бош»

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Англия Премьер-лигаси
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

«Брайтон» янги орзулар оғушида. АПЛда томошабоп ва ҳужумкор ўйинлари билан мухлислар қалбига кириб борган клуб ўз тарихидаги энг сенсацион янгилик самарасини сабрсизлик билан кутмоқда. Оддий айтганда, Роберто де Зербидан айрилган «Брайтон» янги мавсумни янги бош мураббий - Фабиан Хюрцелер раҳбарлигида бошлайди. 27 ёшида профессионал футболга «Санкт-Паули» устози Тимо Шультц ассистенти мақомида бош суққан Фабиан ўша вақтдаёқ эффектли ва иқтидорли тактик сифатида ном қозонганди. Хуллас, кўпчилик унинг тез орада малакали мураббий ўлароқ катта саҳнага кўтарилишини тахмин қилганди. Бироқ ўзгариш шунчалик тез юз беришини ҳеч ким хаёлига ҳам келтирмаганлиги аниқ.

«Санкт-Паули» раҳбарияти Қатар мундиали арафасида Шультцни истеъфога чиқарди ва Бундеслига 2 турнир жадвалида 15-ўринда бораётган жамоа бошқарувини 29 ёшли ассистентга ишониб топширди. Ўша вақт Германия чемпионати тарихида биргина Юлиан Нагельсманн 30 ёшга тўлмасидан олдин бош мураббий рутбасига лойиқ кўрилганди. Таққослайдиган бўлсак, Юлиан элитада «жон» сақлаш учун курашаётган «Хоффенхайм» бошқарувини 28 ёшу 205 кунлигида қўлга олганди, Фабиан эса «Санкт-Паули» бош мураббийи лавозимига тасдиқланган вақт 29 ёшу 337 кунлик эди. Хуллас, у Германия чемпионати юқори лигалари тарихидаги иккинчи ёш мураббийга айланди. Асосийси, Фабиан Хюрцелер илк кунлардаёқ оқимга қараб иш кўрадиган мураббийлар тоифасидан эмаслигини баралла намойиш этди. Мисол учун, жамоа­-нинг қишки таътилда «Вердер» билан Испанияда ўртоқлик учрашуви ўтказиши режага киритилганди. Хюрцелер эса назорат ўйинидан воз кечиб, шогирд­лари билан тактика бўйича машғулот ўташни афзал кўрди. Табиийки, унинг бу қарори «Вердер» мураббийлар штабида эътироз туғдирди. Лекин Фабиан бўш келмади: «Ҳозирги ҳолатда 1та ўйин учун Испанияга боришдан кўра, жамоа футболчиларида тактик ўқувни ошириш муҳимроқ».

Диққатга сазовор факт: Хюрцелер бош мураббий мақомидаги фаолиятини 10та ўйинга чўзилган чиройли ғалабалар серияси билан бошлади. Шу аснода «Санкт-Паули» бирданига аутсайдерлар қаторидан узоқлашди ва Бундеслига йўлланмаларига даъвогар жамоаларнинг рақобатчига айланди. Орзунинг рўёби ҳам узоқ куттирмади - Хюрцелер ўзининг илк тўлиқ мавсумида жамоани элитага кўтариш миссиясини шараф билан уддалади. Ваҳоланки, «Санкт-Паули» мавсумлар оралиғида бир қатор етакчи футболчиларидан айрилганди. Хусусан, асосий ҳимоячилар Леарт Пакярада ва Яков Медич жамоадан кетишди. «Санкт-Паули» шунингдек, 30та гол ва 17та ассист билан Бундеслига 2да катта обрў орттирган Даниэль-Кофи Кьере - Гвидо Бургшталлер жуфт­лигини ҳам сақлаб қололмади. Катта йўқотишларга қарамай, Хюрцелер жамоаси мавсум стартидаёқ Бундеслига йўлланмаси учун курашишга тайёрлигини кўрсатди. Рақамларда айтсак, «қароқчилар» дастлабки 8та ўйинда атиги 5та гол қўйиб юборишди, жумладан, элитадан тушган «Шальке» ва «Герта»ни маҳв этишди. Шунингдек, мавсум якунида «Паули» каби юқорилаган «Хольштайн» ҳам ўзаро беллашувда мағлубиятни тан олди. Ана шу муваффақият «Брайтон»нинг Фабиан хизматига қизиқишини янада ошириб юборгани - айни ҳақиқат.

Фабиан Хюрцелернинг муҳим фазилатларидан бири шуки, у профессионал савияси паст ҳисобланган футболчиларни қўрқ­мас-дан асосий таркибга жалб этади. Эътирофнинг исботи сифатида Германиядаги бирор академияга маъқул келмаганидан сўнг фаолия­тини футзалда тиклашга қарор қилган Элиас Садни мисол келтириш мумкин. Хуллас, катта футбол орзусидан воз кечолмаган Элиас «Паули»га «Айнтрахт Нордерштедт» ҳаваскорлар клубидан ўтганди. У янги жамоада чап қанот ҳужумчиси позициясидан жой олди. Шунингдек, сал аввалроқ Англия­да ҳаваскорлар билан тўп сурган Оладапо Афолаян ва академия тарбияланувчиси Филипп Тройни ҳам Хюрцелер томонидан кашф этилганлар қаторига қўшиш мумкин. Яна бир эътиборли жиҳат: «Паули» ўтган йилнинг апрелидан жорий йил январга қадар бирор марта мағлубиятга учрамади. Шу юксалиш ўлароқ, Фабиан ўртамиёна жамоани шоҳсупага олиб чиққан келажаги порлоқ мутахассис мақомини олди.

Германиялик мураббий энди «Брайтон»да нисбатан юксак савияли футболчиларга устозлик қилади. Жамоа раҳбарияти айнан Хюрцелер номзодини танлагани бежиз эмас. Биринчидан, у ўйин ва иш юритиш услуб жиҳатидан Роберто де Зербига анча яқин. Иккинчидан, шогирдлари маҳоратини ошириш жараёнида мураббийнинг ўзи ҳам тобора тобланмоқда. Тўғри, ҳозирда Фабианнинг янги иш жойида самарали фаолият юритишига оид хавотирлар ҳам йўқ эмас. Бинобарин, Хюрцелер инқироз ва муҳитга мослашиш жафосини ҳали татиб кўрмаган. Демак, нуфузли лиганинг бадавлат клубларидан бирида шу пайтгача ўзи дуч келмаган муаммоларга ечим топиши талаб этилади. Мураббийга далда бўладиган жиҳат шуки, у асосий ижрочиларидан айрилган «Пау­ли»ни хотиржам шоҳсупага олиб чиқди. «Брайтон»да эса катта йўқотишлар йўқ деярли. 

Шу жойда яна бир қизиқарли жиҳатни тилга олиш керак. Фабиан АПЛда ёш жиҳатидан ўзидан катта 6 нафар футболчига сабоқ беради. Яъни «Брайтон» таркибидаги Льюис Данк, Йоэль Вельтман, Паскаль Гросс (32 ёш), Дэнни Уэлбек, Жейсон Стил (33 ёш) ва Жеймс Милнер (38 ёш) янги бош мураббийдан катта. Қолаверса, Фабиан вақтида айнан «Брайтон»да малака оширган ва ўшанда раҳбарият эътиборига тушган. Ўзи эса Роберто де Зерби ғояларидан илҳомланганини яширмаганди. Умуман олганда, «Брайтон» тарихида янги саҳифа очилмоқда. Хўш, АПЛ тарихидаги энг ёш бош мураббий мақомини олган германиялик мутахассис ёвқур чемпионатда қандай каромат кўрсатади? Буни билиш учун янги мавсумни кутиш ва «Брайтон» ўйинларини кузатиш керак, албатта.

Абдулаҳад тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:58, 16.07.2024. Ўқилди: 1270 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, “Реал”нинг тирик афсонаси Раул Европа Чемпионлар лигасининг кетма-кет 14 та мавсумида гол ура олган ягона футболчи саналади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик