Бугун 10 апрель, 2026 йил, жума.

  • Суперлига
      • 09.04.2026 19:00
      • Нефтчи
      • 0:1
      • Пахтакор
      • 09.04.2026 19:00
      • Бухоро
      • 2:0
      • Қизилқум
  • «A» Серия
      • 10.04.2026 23:45
      • Рома
      • -:-
      • Пиза
      • 11.04.2026 18:00
      • Кальяри
      • -:-
      • Кремонезе
      • 11.04.2026 18:00
      • Торино
      • -:-
      • Верона
      • 11.04.2026 21:00
      • Милан
      • -:-
      • Удинезе
      • 11.04.2026 23:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Ювентус
      • 11.04.2026 00:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 11.04.2026 16:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Борнмут
      • 11.04.2026 19:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Эвертон
      • 11.04.2026 19:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Брайтон
      • 11.04.2026 21:30
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Фулхэм
      • 11.04.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Жирона
      • 11.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Алавес
      • 11.04.2026 19:15
      • Эльче
      • -:-
      • Валенсия
      • 11.04.2026 21:30
      • Барселона
      • -:-
      • Эспаньол
      • 12.04.2026 00:00
      • Севилья
      • -:-
      • Атлетико

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 6 15
2 Пахтакор 6 15
3 Бухоро 6 13
4 Бунёдкор 6 13
5 Навбаҳор 6 12
6 Насаф 6 11
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 6 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 6 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК 1-1 Сурхон
6-тур Динамо 2-1 Сўғдиёна
6-тур Нефтчи 0-1 Пахтакор
6-тур Бухоро 2-0 Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Футбол шодлиги учун - Андрес Эскобар

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Футбол - хатоларга бой ўйин. Шунинг учун голлар урилади, гоҳида автоголлар ҳам. Ҳаёт шунақа, ҳеч ким идеал бўла олмайди. Шундай бир инсон фаолияти давомида биргина хатоси учун ҳаёти билан жавоб берган.

Футбол учун жон бермоқ, битта мўлжал учун, биргина умид учун. У кимгадир яқин дўст, кимгадур ўғил, кимгадир ака ва футболчи эди. Ҳа, тўғри, барчамиз кетамиз, ҳаёт шунақа, лекин бу футболчига нисбатан ноҳақлик қилишмадими?

Андрес Эскобар Колумбия тарихида энг яхши ҳимоячилардан бири, 1990 ва 1994 йилги жаҳон чемпионатлари қатнашчиси. Бу футболчининг хулқига қараб, уни "футбол рицари" деб аташарди. Ҳақиқатан, у тўғри ўйин учун, ватани учун ҳалол курашди.

АҚШда бўлиб ўтган 1994 йилги мундиалда колумбияликлар енгил гуруҳдан жой олишди. Кўпгина давлатлар қатори Колумбияни ҳам чемпионликка асосий даъвогар деб ҳисоблашар эди. Мундиалдан олдин Колумбия кимсан Аргентинани 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратишган, ўйинчилардан фақат ғалаба кутишар эди. Улар ўзларининг чиройли ўйинлари билан рақиблар кўзида қўрқув уйғотар эди. Шу ўринда колумбиялик оғуфурушлар ўз мамлакат терма жамоасига катта пул тикишган, ҳамма Колумбиянинг кейинги босқичга чиқишини кутаётган эди. Бахтга қарши биринчи ўйинда ҳеч нарса ўхшаамди — улар руминларга 1:3 ҳисобида ютқазишди. Мағлубиятдан сўнг қўрқитишлар бошланди.

АКШ билан ўйиндан олдин Колумбия терма жамоаси бош мураббийи Франсиско Матуранега қўнғироқ қилишиб, навбатдаги мағлубиятнинг жавоби жуда ёмон бўлишини айтишади. Ўйин арафаси ечиниш хонасида, жимлик ҳукм сурар эди. Ҳамма сўзсиз тушуниб турар, мағлубият учун уйгача етиб боролмасликлари мумкин. Биринчи дақиқалардан АҚШ дарбозаси томон ҳужумлар уюштира бошлашди, лекин ҳеч нарса ўхшамас эди. Балки бунга қўрқув сабабдир. Ўйиннинг 34-дақиқасида ҳимоячи Андрес Эскобар тўпни қайтаришга ҳаракат қилиб ўз дарбозасини ишғол қилиб қўяди. Автогол, футболчининг охирги голи. Колумбия 1:2 ҳисобида мағлубиятга учрайди.

Кейинчалик Андреснинг сафдошлари эслашади: "У ҳам биз каби жуда қайғурар эди. Гўеки, унинг кўзларида бутун умри, фаолияти, нима қилган бўлса, ҳаммаси ўтаётгандек".

Ўйиндан 10 кун ўтгач Андрес дўстларига қўнғироқ қилиб, ўз она шаҳри Медальинни бирга сайр қилишни таклиф қилади. Аввалига ҳеч ким рози бўлмайди. Ҳар томондан хавф ва оғуфурушлар уюшмасидан қўрқишар эди. Андрес қўрқмади, у шаҳарни, одамларни кўргиси келар, халқнинг кўзига тик боқишни, улар нима ҳақида ўйлаётганини билгиси келар эди. Тунги клубдан чиқаётган Эскобарнинг олдига клуб қоровули Умберто Касто югуриб келади ва унга қарата ўқ уза бошлайди, 16 ўқнинг 12 тасини унинг танасига жойлайди. Ҳар ўқ узганида "гоол" деб бақирар эди. Бундай жароҳатдан тирик қолиш мумкин эмас, тез ёрдам ҳам бефойда.

У кетди, ўз термасида ўйнагани учун, ҳимояда ёрдам бермоқчи бўлгани учун. Ҳеч қандай мағлубият бундай шавқатсизлик учун асос бўла олмайди, боз устига, Ватан шарафини ҳимоя қилган инсон учун, у хоҳ футболчи бўлсин, хоҳ бошқа касб эгаси.

Унинг хотираси учун турнирлар, унга қўйилган ёдгорлик Андресни қайтариб бермайди. 1995 йил қотилни 43 йил қамоқ жазосига ҳукм қилишади. Бир муддатдан сўнг 26 йилга қисқартиришади. 2005 йили эса у яхши хулқи учун озодликка чиқади. Балки Умберто алкогол истеъмол килгандир ўшанда, балки қилган иши учун ўзини кечиролмас, бу ишга оғуфурушлар уюшмасининг алоқаси йукдир. Лекин биз бир нарсани аниқ биламиз, ватан ҳимоячиси энди йўқ. Ким томондан ва қаерда бўлишидан қатъий назар у ўлди. Футбол ўз тарихида кўп ўлимларни кўрди, лекин кимнидир ҳаётдан жудо қилишга ҳеч кимнинг ҳақи йўқ.

Андресни дафн қилишга минглаб одамлар йиғилишди. Ҳамма уни кечирар ва кечирим сўрашар эди. Жуда кеч, энди к буларни кўролмайди. "Футбол рицари" энди йўқ.

Бу воқеадан сўнг Колумбиядан кўп футболчилар етишиб чиқди ва чиқяпти. Лекин энди ҳеч ким Андресни унутмайди.

Азиз Мирзаев

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 12:44, 17.04.2013. Ўқилди: 5808 марта. Фикрлар: 24 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1885 йилда ўтказилган Арброат – Бон Аккорд учрашуви 36:0 ҳисобида якунланган. Бу рекорд ҳали ҳам янгиланмаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Нефтчи Алишер Одилов 3
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
6 Нефтчи Зоран Марушич 3
7 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
8 ОКМК Аброр Каримов 2
9 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
10 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик